← Назад
Решение #691545 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | 5 | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА
УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k.., 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 20 декабрь 4-1901-2203/2715сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ
суд
мажлисида
раислик
қилувчи
судья
Д.Жумаев,
Т.Музраповнинг
котиблигида,
Ўзбекистон
Республикаси
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда
виночиликни ривожлантириш агентлигининг, жавобгар – “SUN
AGRO AZIA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлиги (кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SUN AGRO AZIA”
масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда –
жавобгар) 332800000 сўм субсидия маблағлари ва 5607452 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини
таъминламади. Судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишув тақдим этилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан
ишни уларнинг иштирокимиз кўриб чиқиб, ишда тўпланган
ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топди.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича
2022 йил 20 декабрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра эса тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво
аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган.
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
“Медиация
тўғрисида”ги
Қонунининг 17-моддасининг 5-қисмига кўра, низо медиатив
келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда,
тўланган давлат божи қайтарилиши лозим.
Шу боис, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни,
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар
зиммасида қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ
75000 сўм суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
107, 195-моддаларини қўллаб,
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки
бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш
агентлигининг, жавобгар – “SUN AGRO AZIA” масъулияти
чекланган жамиятидан 332800000 сўм субсидия маблағлари ва
5607452 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар – “SUN AGRO AZIA” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида
шикоят (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев