← Назад
Решение #69176 Уголовные
Кассация инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| банди билан ЖК | 45 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| бандлари ва | 135 | — | law | |
| натижада ЖК | 57 | — | law | |
| укми билан ЖК | 131 | — | law | |
| бандлари ва | 135 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| айбсизлиги сабабли ЖПК | 83 | — | law | |
| шикоятнинг ЖК | 57 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Кассация инстанциясида
маърузачи судья: Ф.Халилов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: Ж.Курбанов
АЖРИМИ
2025 йил май ойининг 13 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик қилувчи судья: М.Юсупов,
судлов ҳайъати судьялари: О.Муҳаммадиев ва Ф.Халиловдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида,
тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев,
судланган А.Хасановнинг манфаатларини ҳимоя қилган адвокат
М.Уриновнинг иштирокида, Хасанов Абдурауп Абдусаматовичга оид
1–1006–2409/496-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан
судланган А.Хасанов томонидан келтирилган кассация шикоятини
кассация тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
12 июлдаги ҳукмига кўра:
1980 йил 18 июлда Самарқанд вилоятида туғилган,
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий, оилали,
4 нафар фарзанди бор, “Shuxrat himoya” АФнинг
адвокати бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган,
Тошкент
шаҳар,
Чилонзор
тумани,
16-мавзе, 11-уй, 151-хонадонда яшаган, иш бўйича
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган
Хасанов Абдурауп Абдусаматович (Xasanov Abduraup
Abdusamatovich)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди
билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари миқдорида 34.000.000 сўм жарима, 28,211-моддаси
3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йил
адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб,
ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш, ЖКнинг
59,61-моддалари
тартибида,
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
100 баравари миқдорида 34.000.000 сўм жарима ҳамда 1 йил адвокатлик
фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 8 йил озодликдан
маҳрум қилиш жазоларига судланган.
Ашёвий далил - 1-конвертдаги тоза бинт, 2-конвертдаги махсус қалам
намунаси, 3-конвертдаги махсус кимёвий кукун намунаси, 4-конвертдаги
ишлатилган қўлқоп, 5-конвертдаги тоза бинт намунаси, 6-конвертдаги
А.Хасановнинг ўнг қўлидан олинган суртмалар, 7-конвертдаги тоза бинт
намунаси, 8-конвертдаги А.Хасановнинг чап қўлидан олинган суртмалар,
9-конвертдаги ишлатилган қўлқоплар йўқ қилиниши белгиланган.
А.Хасановнинг номига берилган гувоҳнома тақдирини ҳал этиш
Тошкент шаҳар адлия бошқармасига юбориш белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, А.Хасанов “Shuxrat-Himoya” адвокатлик
фирмаси адвокати сифатида адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб
келиб, Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун
талаблари, адвокатнинг касб этикаси қоидалари ва адвокат қасамёдига зид
равишда, фуқаро Х.Азимовага унинг жиноят ишлари бўйича Тошкент
туман судининг 2021 йил 16 сентябрдаги ҳукмига кўра, ЖК 131-моддаси 4қисмининг “б,в” бандлари ва 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан
айбдор деб топилиб, ҳозирда манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган
турмуш ўртоғи А.Азимовнинг айбидан, ўзининг Ўзбекистон Республикаси
Олий судида ишловчи танишлари орқали жами 17.000 АҚШ доллари
эвазига жиноятни уюшган гуруҳ таркибида содир этилганлиги ҳақидаги
бандини олдириб, натижада ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда унга
нисбатан тайинланган жазони озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа жазога алмаштириб беришни ваъда қилган.
Мазкур мурожаатга асосан 2024 йил 18 март куни Ўзбекистон
Республикаси ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шу
куни соат 13:55да “Shuxrat-Himoya” адвокатлик фирмаси адвокати
А.Хасанов Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 12-уйда жойлашган
Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси ҳудудида
аризачи Ҳ.Азимовадан фирибгарлик йўли билан ўзининг Ўзбекистон
Республикаси Олий судида юқори лавозимларда ишловчи танишлари
орқали, жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг 2021 йил
16 сентябрдаги ҳукми билан ЖК 131-моддаси 4-қисмининг “б,в” бандлари
ва 135-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан судланиб, 8 йил 6 ой
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган А.Азимовнинг айбидан
жиноятни уюшган гуруҳ таркибида содир этилганлиги малакаловчи
бандини олдириб, натижада ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда унга
нисбатан тайинланган жазони озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган бошқа жазога алмаштириб бериш эвазига талаб қилиб, бунинг
эвазига Х.Азимовадан 17.000 АҚШ долларини (сўмга нисбатан қисмати
213.504.700 сўмга тенг) олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Судланган А.Хасанов кассация шикоятида, ҳукмдан норозилигини
билдириб, унга нисбатан дастлабки тергов ва биринчи инстанция суди
томонидан асоссиз ва адолатсиз қарор чиқарилгани, иш фақат айблов
доирасида кўриб чиқилгани, далиллар мақбуллиги текширилмагани, иш
бўйича пора бериш бўйича ҳеч кимга таклиф бермагани ва пора беришга
даъват қилмагани, бу ҳолатлар суд томонидан текшириб чиқилмагани,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси ва 28,211-моддасида назарда
тутилган жиноятларни содир этмагани, Х.Азимовани ўзи унга пул таклиф
қилиб, шу билан пора беришга далолат қилгани, Х.Азимова билан уни
турмуш ўртоғига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида тегишли тартибда
шартнома расмийлаштирилгани, уларни ўртасидаги низо фуқаровий
ҳуқуқий муносабат эканлиги, Х.Азимовадан олган 17.000 АҚШ долларини
тегишли тартибда банкка кирим қилмоқчи бўлгани ҳақида важлар
келтириб, айбсизлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддасига асосан оқлашни
сўраган.
Кассация инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг
маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори
У.Файзиевнинг суд ҳукмини ўзгаришсиз, шикоятни қаноатлантирмасдан
қолдириш ҳақида, адвокат М.Уриновнинг шикоятни қувватлаб, уни
қаноатлантириб, А.Хасановни оқлаш ҳақида билдирган фикрларини
тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПК
22 ва 26-моддалари талабларига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан
ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатларига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Судлов ҳайъати, А.Хасановнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни
содир этганликдаги айби, Х.Азимованинг Ўзбекистон Республикаси
ДХХга унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ёзган аризаси, пул
маблағларини ва овоз ёзиш техника воситасини тақдим этиш, ушбу тақдим
этилган пул маблағларини кўздан кечириш ва унга махсус кимёвий
воситалар билан ишлов бериш баённомаси, воқеа ҳолатини
расмийлаштириш, овоз ёзиш мосламасини қайтариб олиш, кўздан кечириш
ва ашёвий далилларни олиш баённомалари, Х.Азимова ва А.Хасанов
ўртасида бўлиб ўтган суҳбатлар стенограммаси, терговга тақдим этилган 2
дона дискни кўздан кечириш ва ундаги сўзлашувларни эшитиб кўриш
баённомалари ҳамда ишда тўпланган бошқа объектив далиллар билан
тасдиқланган деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди, судланган А.Хасановнинг ҳаракатларини
Ўзбекистон Республикаси ЖК 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва
28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган
деб ҳисоблайди.
Хусусан, биринчи инстанция суд мажлисида Х.Азимова, адвокатлари
томонидан суднинг юқори турувчи инстанцияларига апелляция ва кассация
шикоятлари киритилганлиги, бироқ биринчи инстанциянинг ҳукми
ўзгаришсиз қолдирилганлиги, лекин у ва эри тайинланган жазони
адолатсиз ҳисоблаб, суд жараёнида уни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя
қилган адвокатлар ишни апелляция ва кассация инстанцияларида кўриш
жараёнида ижобий натижаларга эришмаганлиги боис, бошқа бир билим ва
малакаси кучлироқ адвокат ёлламоқчи бўлгани, лекин А.Хасанов уларнинг
иши тафтиш тартибида кўриб чиқилиши, дастлаб эрига ёрдам беришлигини
сабаби у уюшган гуруҳ раҳбари бўлганлиги сабабли ҳозирда унга ёрдам
қила олмаслиги, Олий судда ишловчи танишлари орқали эрининг айбидан
“уюшган гуруҳ” бандини чиқариб ташлаганидан сўнг унга ҳам ёрдам
бериши мумкинлигини маълум қилгани, у ундан бу учун хизмат ҳақи қанча
бўлиши ҳақида сўраганида у унга ўзининг хизмат ҳақи 2.000 АҚШ доллари
бўлиши, судда ишловчи танишларининг хизмати эса 15.000 АҚШ доллари
бўлишини маълум қилгани ва у унга ўйлаб кўришини маълум қилганлиги,
А.Хасановнинг ҳаракатлари ноқонунийлигини билиб, бу ҳақда ДХХга
мурожаат қилгани ҳақида кўрсатув берганлиги;
бундан
ташқари,
суд
мажлисида
судланган
А.Хасанов
стенограммадаги “15.000 АҚШ доллари уларни ҳақи” деб, Х.Азимовани
алдаб, ундан кўпроқ пул олмоқчи бўлганлиги, судланган А.Хасанов мазкур
ҳолат юзасидан дастлабки тергов вақтида берилган саволга агарда
Х.Азимовага шундай демаса унга кўп пул бермаслигини ўйлаб шундай деб
айтганлиги ҳақида кўрсатув берганлиги;
бундан ташқари, судда гувоҳ Х.Азимова судланган А.Хасанов у билан
шартномани ўзининг страховкаси учун тузилганлиги ҳақидаги
кўрсатувлари ҳақиқатга тўғри келиши, чунки 2024 йил 18 март куни икки
нусхада шартнома тузилиб, битта шартномага умуман хизмат кўрсатиш
ҳақи ёзилмасдан иккинчи нусхасига хизмат кўрсатиш ҳақи 208.000.000 сўм
деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
қарори 24-бандининг учинчи хатбошида, агар қимматликларни эгаллаш
мақсадида уларнинг эгаси айбдор томонидан пора беришга далолат этилган
бўлса, унинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора беришга далолат
этиш сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозимлиги,
қимматликлар эгасининг ҳаракатлари эса, бундай ҳолларда, пора беришга
суиқасд сифатида квалификация қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Судланган А.Хасанов томонидан пора бериш ташаббуси гувоҳ
Х.Азимова томонидан чиққанлиги ҳақидаги важлар келтирган бўлса-да,
аслида алдаш йўли билан ғайриқонуний ҳаракатларни содир этиш, қилиб
бериш керак бўлган иш, уни ким томонидан, қандай амалга оширилиши
ҳамда пора миқдори судланган А.Хасанов томонидан билдирилганлиги
сабабли гувоҳ Х.Азимовани пора беришга далолат қилган деб бўлмаслиги;
судланган А.Хасанов пора тариқаси олган пулларини бирор шахсга
бермоқчи бўлмаганлиги ҳақидаги важлар келтирса-да, жиноят ишида
мавжуд бўлган стенограммада Х.Азимованинг берган саволларига “Олий
суддан гаплашиб қўйганлиги, у ҳаммасини назорат қилиши”, шунингдек
уларнинг хизмат ҳақи 15.000 АҚШ доллари бўлиши, ўзига алоҳида
беришни” маълум қилганлиги билан рад қилинади.
Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди, судланган А.Хасановга
нисбатан жазо тайинлашда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо
тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя этган
ҳолда унинг шахси, оилавий ва моддий аҳволи, қарамоғида 2 нафар вояга
етмаган
фарзанди
борлиги,
муқаддам
судланмаганлиги
каби
енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиш билан бирга, содир этган
жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жиноятни ғараз мақсадда
содир этганлиги каби ҳолатларни эътиборга олиб, у айбли деб топилган
модда билан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида узил-кесил озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинлаш ҳақида тўғри хулосага келганлиги
сабабли, шикоятнинг ЖКнинг 57-моддасини қўллаш ҳақидаги қисми билан
ҳам келишмади.
Шу боисдан, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан
жиноят иши юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, суд ҳукмида батафсил
ёритилган ҳолда қонуний, асосли қарор қабул қилиниб, адолатли жазо
тайинланганлигини эътироф этиб, ҳукмни ўзгартириш ёки бекор қилиш
ёхуд жазони енгиллаштириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5099-50910-моддаларига амал
қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати
ажрим
қ и л д и:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил
12 июлдаги Хасанов Абдурауп Абдусаматович (Xasanov Abduraup
Abdusamatovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши ёки протест
келтириши мумкин.
Раислик қилувчи:
Ҳайъат судьялари:
Ажрим нусхаси аслига тўғри:
имзо
имзо
имзо
М.Юсупов
О.Муҳаммадиев
Ф.Халилов