Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2307/862 Дата решения 13.05.2025 Инстанция Кассация Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382886 Claim ID 2790655 PDF Hash c729137e882cfde7... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
исми ва 243-моддаси исми ва 243 law
збекистон Республикаси ЖПК 83-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 83 law
збекистон Республикаси ЖПК 304-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 304 law
ЖПКнинг 305-моддаси ЖПКнинг 305 law
Ушбу Кодекс 304-моддаси Ушбу Кодекс 304 code_article
ЖПКнинг 304-моддаси ЖПКнинг 304 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 311-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 311 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи: судья Ф.Халилов Биринчи инстанция судининг судьяси: Д.Турсунов АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 13 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг кассация инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратурасининг бўлим прокурори У.Файзиев, оқланган А.Каримов ва унинг адвокати З.Зарифов, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили И.Байкунусовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июлдаги оқланган А.Каримовнинг моддий зиённи қоплаш ҳақидаги аризаси бўйича чиқарилган ажримига нисбатан Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи томонидан кассация тартибида берилган хусусий шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 5 октябрдаги ҳукмига кўра, Каримов Акбар Зокиржоновичнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 165-моддаси 3-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 168-моддаси 3-қисмининг “а,б” бандлари, 189-моддаси 1-қисми, 184-моддасининг 3-қисми, 184-моддаси 2-қисмининг “а” банди, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари, 228-моддасининг 3-қисми, 233-моддасининг 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмагани ва жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 1 ва 2-бандларига асосан оқланган ва реабилитация қилиниб, жиноят ишининг унга оид қисми тугатилган. А.Каримовга мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш масаласида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 304-313-моддалари тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 13 февралдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июлдаги ажрими билан оқланган А.Каримовнинг аризаси қисман қаноатлантирилиб, унинг фойдасига Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси орқали республика давлат бюджети ҳисобидан 113.610.518 сўм иш ҳақи ва 1.050.000.000 сўм “Dream towers” МЧЖнинг таъсисчиси сифатида олиши лозим бўлган даромадлар ундирилиши белгиланган. А.Каримовга “Dream towers” МЧЖнинг “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига тўланган 2.320.581.031 сўм, республика бюджетига тўланган 148.068.562,79 сўм давлат божи ва солиқ бўйича 1.534.445.000 сўм жами 4.003.094.593,79 сўм қарздорликлари, шунингдек, уй-жойнинг нархи ошганлиги натижасида олинмай қолган 21.320.000.000 сўм миқдордаги зарарлар ва бошқа зарарларни ундириш юзасидан иқтисодий ҳамда фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат 2 бошлиғининг кассация тартибидаги хусусий шикоятида, оқланган А.Каримовга зарар суммаси давлат бюджетидан эмас, зарар етказган давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ундирилиши белгиланмаганлиги, унга ундириши белгиланган суммалар қайси манбадан олинганлигига аниқлик киритилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июлдаги оқланган А.Каримовнинг фойдасига Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси орқали республика давлат бюджети ҳисобидан 113.610.518 сўм иш ҳақи ва 1.050.000.000 сўм “Dream towers” МЧЖнинг таъсисчиси сифатида олиши лозим бўлган даромадларни ундиришни белгилаш тўғрисидаги ажримини бекор қилиб, ушбу суммаларни молия органидан эмас, балки ички ишлар органи ҳисобидан ундиришни белгилашни сўраган. Кассация инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, прокурор У.Файзиевнинг хусусий шикоятни қаноатлантирмасдан қолдириб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, оқланган А.Каримов ва унинг адвокати З.Зарифовнинг хусусий шикоятни қаноатлантирмасдан, А.Каримовга етказилган жами 26.884.939.893 сўм моддий зарарларни ундириб бериш ҳақидаги фикрларини тинглаб, хусусий шикоятда келтирилган важларни иш материаллари асосида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, хусусий шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим деб топди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 304-моддасига кўра, реабилитация этилган шахсга қуйидагилар қопланиши лозим бўлади: 1) реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар; 2) пенсия ва нафақалар, башарти уларни тўлаш тўхтатиб қўйилган бўлса; 3) пуллар, пул жамғармалари ва уларга тўланадиган фоизлар, давлат заёми облигациялари ва уларга чиққан ютуқлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек суднинг ҳукми, ажримига (қарорига) асосан мусодара қилинган ёхуд давлат фойдасига ўтказилган ашёлар ёхуд бошқа мол-мулкнинг қиймати; 4) суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки суд томонидан олинган ва йўқотилган мол-мулк қиймати; 5) суд ҳукмини ижро қилиш чоғида ундирилган жарималар ва суд чиқимлари; 3 бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига тўланган пул, шунингдек унга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида қилинган бошқа харажатлар. ЖПКнинг 305-моддасида эса, мулкий зиённи қоплаш манбаи кўрсатилган бўлиб, Ушбу Кодекс 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан, 2-бандида кўрсатилган зиён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан давлат бюджети ҳисобидан қопланиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларига кўра, А.Каримов 2022 йил 15 декабрда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлиги натижасида “Dream tower” МЧЖдаги турар жой қуриш бўйича иш фаолияти ва А.Каримовнинг таъсисчи сифатидаги ушбу МЧЖдан оладиган даромади тўхтатилган. 2023 йил бошида тасдиқланган тузилган лойиҳа смета ҳужжатларида харажатлар 20.711.144.764 сўмни ташкил қилса, 2024 йилда ушбу харажатлар 22.172.490.064 сўмни ташкил этиб, ўртада фарқ юзага келганлиги натижасида уй-жойни ўз вақтида топширмагани, қурилишини якунлаш учун қўшимча зарар юзага келган ва А.Каримовнинг таъсисчи сифатидаги олиши керак бўлган даромади йўқотилган. Бундан ташқари, “Dream towers” МЧЖнинг 2024 йил 22 июндаги 14-сонли маълумотномасига кўра, А.Каримовга 2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 15 февралга қадар жами 113.610.518 сўм ойлик иш ҳақи тўланиши лозим бўлган, лекин тўланмаган. Юқоридаги асосларга кўра, ЖПКнинг 304-моддасида реабилитация этилган шахс ўзига нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар қопланиши лозимлиги; ЖПКнинг 305-моддасида эса, 304-моддасининг 1, 3, 4, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган зиён молия органлари томонидан қопланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалаларини тўғрисида”ги қарорининг 12-бандида, суд, прокурор, терговчи ёки суриштирувчи реабилитация этилган шахсга нисбатан содир этилган қонунга хилоф ҳаракатлар натижасида маҳрум бўлган иш ҳақи ва меҳнатдан топиладиган бошқа даромадлар, тўхтатиб қўйилган пенсия ва нафақалар миқдорини аниқлашда, ушбу шахс қонунга хилоф равишда ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қонунга хилоф равишда қамоқда ёки уй қамоғида сақланган, тиббий муассасага 4 жойлаштирилган ёки ноқонуний қарор (ҳукм, ажрим) чиқарилганлиги натижасида иш ҳақи ёки пенсия ва нафақалар тўлаш тўхтатилган ёки қонуний даромадларидан маҳрум бўлган пайтдан реабилитация қилиш ҳақида қарор чиқарилган пайтга қадар бўлган даврни инобатга олиши лозимлиги; реабилитация этилган шахсга тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлар миқдори унинг илгари ишлаган лавозимига тўланган иш ҳақи ва бошқа даромадларини ҳисоблаш орқали аниқланиши, бунда шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳрум бўлган вақтдан, реабилитация ҳақида қарор чиқарилгунга қадар бўлган бутун даври учун шахс бошқа даромадга эга бўлган, бўлмаганидан қатъий назар ойлик иш ҳақини ўсиб бориши ҳисобга олинган ҳолда ундирилиши лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Биринчи инстанция суди, Қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя қилган ҳолда А.Каримовнинг аризасини қисман қаноатлантириш орқали унинг суд ҳукми билан оқлангани ва нотўғри жиноий жавобгарликка тортилгани сабабли 2022 йил 1 декабрдан 2024 йил 15 февралга қадар олиши лозим бўлган иш ҳақи ҳамда “Dream towers” МЧЖнинг таъсисчиси сифатида олиши лозим бўлган даромадларини молия органи орқали давлат бюджети ҳисобидан ундиришни белгилаб, тўғри хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 311-моддасига кўра, шахснинг меҳнат қилиш, пенсия олиш ва уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек мол-мулкни қайтариш ёки унинг қийматини тўлаш тўғрисидаги талаби қаноатлантирилмаган бўлса ёхуд шахс қабул қилинган қарорга рози бўлмаса, у тегишли талаб билан даъво ишини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Судлов ҳайъати, А.Каримов ва унинг адвокатининг қолган зарар суммаларини ҳам қоплаб бериш ҳақидаги талаби биринчи инстанция суди томонидан ҳам муҳокама қилиниб, А.Каримовга “Dream towers” МЧЖнинг “Қишлоққурилишбанк” АТБ фойдасига тўланган 2.320.581.031 сўм, республика бюджетига тўланган 148.068.562,79 сўм давлат божи ва солиқ бўйича 1.534.445.000 сўм жами 4.003.094.593,79 сўм қарздорликлари, шунингдек, уй-жойнинг нархи ошганлиги натижасида олинмай қолган 21.320.000.000 сўм миқдордаги зарарлар ва бошқа зарарларни ундириш юзасидан иқтисодий ҳамда фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини тушунтириб, тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, кассация инстанцияси суди, оқланган А.Каримов ва унинг адвокати томонидан қолган зарарларни ундириш ҳақдаги, шунингдек, шикоятдаги зарар суммаларини ички ишлар органлари ҳисобидан ундиришни белгилаш ҳақидаги талаблари асоссиз эканлиги 5 сабабли А.Каримовга нисбатан биринчи инстанция суди томонидан чиқарган ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун ишда асослар мавжуд эмас деб ҳисоблади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 50910, 50912-моддаларига амал қилиб, кассация инстанцияси судлов ҳайъати қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 10 июлдаги Каримов Акбар Зокиржоновичнинг реабилитация этилганлиги муносабати билан моддий зарарларни ундириб бериш ҳақидаги аризаси бўйича чиқарилган ажрими ўзгаришсиз, хусусий шикоят эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози бўлган томонлар ажрим устидан Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида хусусий шикоят ёки хусусий протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи: Судлов ҳайъати судьялари: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов Ажрим нусхаси аслига тўғри: 6