Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1806-2201/2220 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "MEHR MADAD" MCHJ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 991824 Claim ID 3060342 PDF Hash 94b431e0fa133eb0... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуни 19-моддаси онуни 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI YAKKABOG‘ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY EKONOMICHESKIY SUD RESPUBLIKI UZBEKISTAN Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY, AmirTemurko'chasi g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura Tel: (0-375) 582-51-64 Veb-sayt: www.sud.uz El.pochta: i.yakkabog@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 декабрь 4-1806-2201/2123-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, судя ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Турсунов (ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг жавобгар "SHEROBOD OTA BODOMZORI" FX фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, А Н И Қ Л А Д И: Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 111-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига асосан Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг қарорига биноан ўн кунга тўхтатилган. Бироқ жавобгар томонидан юзага келган солиқ мажбурияти белгиланган муддатда тақдим қилинмаган. Шу сабабли, Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси Солиқ кодекси 111моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга 2022 йил 2 декабрда ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Шу сабабли, Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси Солиқ кодекси 111моддаси учинчи қисмининг 2-бандига мувофиқ иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан солиқ органининг сўровгномасида кўрстаилган ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги сабабли, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд мажлисида аризачи вакили ариза судга топширилгандан сўнг жавобгар томонидан солиқ органининг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим қилинганлигини маълум қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қамаши тумани Давлат солиқ инспекцияси қарори билан ЎзР Солиқ кодекси 111-моддаси, 3-қисмининг 2бандига асосан унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари 10 кунга тўхтатилган. Шундан сўнг, солиқ органи томонидан жавобгарга солиқ органининг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли, унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар 10 кунга тўхтатилганлиги буйича хабарнома юборилиб, жавобгар томонидан 10 кунда аниқланган камчиликлар батараф этилмаса унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш суд тартибида амалга оширилиши маълум қилинган. Жавобгар томонидан Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг сўровномасига асосан ҳужжатлар тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган. Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Мазкур модда 3-қисмининг 2-бандига асосан, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан қўлланилиши мумкин Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда аризачи вакилининг кўрсатмасини тинглаб, аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Қамаши тумани Давлат солиқ инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. "SHEROBOD OTA BODOMZORI" FX фермер хўжалигининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ органининг сўровномасида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин. "SHEROBOD OTA BODOMZORI" FX фермер хўжалигига хизмат кўрсатувчи банки ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан сўнг солиқ органи томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тикласин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин С.Турсунов