← Назад
Решение #691995 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3145-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
SILVERLEAFE масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг, жавобгар SARDOR DON XIRMONI фермер хўжалигидан
194060000 сўм асосий қарз ва 58218000 сўм жаримани ундириш юзасидан
берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
SILVERLEAFE масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси
вакили Ў.Пирназаров
(ишончнома асосида)нинг иштирокида, Дўстлик
туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси
муҳокамасида, иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
SILVERLEAFE масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона
(кейинги ўринларда даъвогар) ва SARDOR DON XIRMONI фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 1 ноябрь куни пахта хом
ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича фьючерс шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгар ўзининг 2022 йил учун
“Агротехнологик харита” (бизнес режаси)га асосан 32,5 гектар ер майдонида
121 тонна пахта хом ашёсини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу
маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартномага мувофиқ ҳақ тўлаш
мажбуриятларини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.6-бандида даъвогар
томонидан молиялаштирилган ҳудудда жавобгар томонидан етиштириладиган
пахта хом ашёси тўлиқ ҳажмда даъвогарга етказиб берилиши қайд этилган.
Шартнома шартлари келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарнинг
пахта хом ашёсини етиштириш ва йиғиштириб олиш билан боғлиқ харажатлари
молиялаштириб борилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари
лозим даражада бажарилмаган ва даъвогарга шартномада белгиланган
миқдорда пахта хом ашёси топширилмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида
шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан бош
тортганлиги учун жавобгар даъвогарга топширилмаган маҳсулот қийматининг
30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима харид нархига белгиланган
устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган давр (ой, чорак, йил)да
маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланиши,
бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага
келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам жавобгар томонидан тўланиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 20 октябрь куни жавобгарга қарздорликни
тўлаб бериш юзасидан огохлантириш хати юборилган. Бироқ, даъвогарнинг
огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан сўнг даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 194060000 сўм асосий қарз ва 58218000 сўм жаримани
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Пирназаров
тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар
томонидан шартномада назарда тутилган миқдордаги пахта хом ашёси тўлиқ
топширилмаганлигини, мутахассислар томонидан жавобгарнинг дала майдони
ўрганилганда жавобгарнинг мажбуриятни тўлиқ бажара олмаслиги
аниқланганлигини, шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини маълум
қилиб, судга даъво аризаси берилгандан сўнг жавобгар томонидан суд мажлиси
кунига қадар қарздорлик қисман қоплаб берилганлигини ҳисобга олиб,
жавобгардан 185401000 сўм асосий қарз ва 14557500 сўм жаримани ундириб
беришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси ва жавобгар SARDOR DON XIRMONI фермер хўжалиги суд
мажлисида вакил иштирокини таьминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига асосланиб, ишни Палата ва жавобгар вакили
иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида тузилган фьючерс
шартномасидан келиб чиққан.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгар
пахта хом ашёсини етиштириш учун зарур маҳсулотлар билан таъминланган
бўлсада, жавобгар олинган маҳсулот ҳақини тўлаб бермаслиги натижасида
194060000 сўм қарздорлик юзага келган.
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд
мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби
ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ушбу кодекс 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 237-моддаси талабига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга
йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик
қисман қопланган бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
2022 йил 20 декабрь ҳолатига 185401000 сўмни ташкил этади.
Шу боис суд жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик
қисман баратарф этилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг жавобгардан
даъвогар фойдасига 194060000 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 185401000 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги қайд этилган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу ҳақида эса Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 4-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг 58218000 сўм
миқдорида жарима ундириш талабини муҳокама қилиб, шартнома шартлари
жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топганлигини, бироқ сўралган жарима мажбуриятни бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турганлиги сабабли, жарима ундириш
талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
14557500 сўм миқдорида жарима ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
даъво
талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 185401000 сўм асосий
қарз, 14557500 сўм жарима, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни,
жавобгардан Республика бюджетига 5045560 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар SARDOR DON XIRMONI фермер хўжалигидан даъвогар
SILVERLEAFE масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона
фойдасига 185401000 сўм асосий қарз, 14557500 сўм жарима ва олдиндан
ихтиёрий тўланган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар SARDOR DON XIRMONI фермер хўжалигидан Республика
бюджетига 5045560 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев