Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/575 Дата решения 13.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382344 Claim ID 2808732 PDF Hash 1680909fc8526077... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 168 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 168-моддаси ЖКнинг 168 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№ 1-1006-2505/575-сонли 2025 йил май ойининг “13” куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Ф.Махмуджонов ва унинг ҳимоячиси адвокат Т.Бекназаров ҳамда жабрланувчи А.Холиқовларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан айбланган: 2004 йил 27 март куни Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, бўйдоқ, муқаддам 1) Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 06.02.2024 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, ўталмаган жазо муддати 1 йил 4 ойни ташкил қилади, Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Қўш Қўрғон МФЙ, Уч қўрғон кўчаси, 3-уйда яшовчи, иш бўйича “муносиб ҳулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Махмуджонов Фахриддин Жалолиддинович (MAXMUDJONOV FAXRIDDIN JALOLIDDIN O’G’LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, 2025 йил 28 март куни соат 17:20ларда 27.03.2004 йилда туғилган Ф.Махмуджонов алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Чилонзор тумани Тирсакобод МФЙ Гавхар кўчаси “Дўмбиробод” қурилиш моллари савдо марказида жойлашган 168-сонли дўкон олдида бўла туриб, ушбу дўконда сотувчи бўлиб ишлайдиган таниши А.Холиқовга тегишли баҳоси 850 АҚШ долларилик Iphone 13 Pro Max русумли телефон аппаратини гаплашиб олиш учун деб олиб, А.Холиқов чалғиганлигидан фойдаланиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Айбланувчи Ф.Махмуджонов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи А.Холиқов суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, айбланувчи Ф.Махмуджоновга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи А.Холиқов ҳамда айбланувчи Ф.Махмуджонов томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлигини, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув айбланувчива жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ф.Махмуджоновга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи А.Холиқовга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи Махмуджонов Фахриддин Жалолиддинович (MAXMUDJONOV FAXRIDDIN JALOLIDDIN O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи А.Холиқовга мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ф.Махмуджоновга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. А.А.Мухиддинов