Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4852 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAVOIY SUV TA`MINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый NAVOIY-OMAD-INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1004872 Claim ID 2984290 PDF Hash 486226079ca3817f... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 20.12.2022 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/4852-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят худудий бошқармаси ХХХХ манфаатида, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 263.768.580 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида ҳамда даъвогарнинг вакиллари А.А., И.Х., Э.С. (ишончнома асосида), жавобгарнинг вакили М.Қ. (20.12.2022 йилдаги 66-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб АНИҚЛАДИ : даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилоят худудий бошқармаси ХХХХ манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 263.768.580 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили даъвони рад қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан Кармана тумани, Янгиариқ МФЙда жойлашган қурилиш, ишлаб чиқариш биносида техник шарт олмасдан ва шартнома тузмасдан ноқонуний равишда ичимлик сувидан фойдаланиб келинаѐтганлик ҳолати аниқланган ва ушбу ҳолат бўйича 07.09.2022 йилда далолатнома тузилган. Далолатнома жавобгар томонидан имзоланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (қуйида матнда “Қоидалар” деб юритилади)”нинг 49банди 1-хатбошига кўра фаолият кўрсатаѐтган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади, 2-хатбошига кўра ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ѐзиб беради. Қоидаларнинг 97-бандига кўра ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Ушбу қоидалардан келиб даъвогар томонидан зарар суммаси қайта ҳисоб китоб қилинган, унга кўра етказилган зарар миқдори 263.768.580 сўмни ташкил қилган. Қоидаларнинг 115-банди 4-хатбошига кўра техник шартлар ва юқорида таъкидланган шартноманинг йўқлиги коммунал сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматидан фойдаланиш ўзбошимчалик билан амалга оширилаѐтганига асос ҳисобланади. Бироқ, олдинги суд мажлисларида жавобгар томонидан 26.08.2022 йилда тузилган 119-сонли шартномани тақдим қилиниб, ичимлик ва оқава суви хизматларини кўрсатиш ҳақида даъвогарнинг Кармана туман бўлими билан шартнома тузилганлигини билдирган. Қоидаларнинг 115-банди 4-хатбоши мазмунига кўра истеъмолчида техник шарт ва шартноманинг бир вақтда мавжуд эмаслиги сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматидан фойдаланиш ўзбошимчалик билан амалга оширилаѐтганлигидан далолат беради. Аммо, ушбу ҳолатда шартнома борлиги ўзбошимчалик билан фойдаланиш билан баҳолаб бўлмайди. Даъвогар эса 07.09.2022 йилда тузилган далолатномада кўрсатилган ҳолатларни исботлай олмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси 1қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантириш рад қилинсин. 2. Даъвогар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 5.275.372 сўм давлат божи ундирилсин. 3. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 4. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов