Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2101/2061 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Худояров Нодир Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение STEEL SPECIAL CONSTRUCTION масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Ангрен Пак акционерлик жамияти
Source ID 986410 Claim ID 3036967 PDF Hash 8beebcb5babcbc2d... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ам ФК 670-моддаси ам ФК 670 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
суд харажатлари ИПК 118-моддаси суд харажатлари ИПК 118 law
ИПК 343-моддаси ИПК 343 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059,Toshkent sh, SH.Rustaveli ko`chasi,93 100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-25-80 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz Қ А Р О Р Тошкент шаҳри (апелляция инстанцияси суди) 2022 йил 20 декабрь 4-1107-2101/2061-сонли иш Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Н.Худояров Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Н.Худояровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Юсупов ва Н.Юсуповдан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, “Steel Special Construction” МЧЖ раҳбари О.Фармонов ва вакили Д.Фармонов, “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамияти вакили О.Карабаев иштирокида, даъвогар “Steel Special Construction” МЧЖнинг жавобгар “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамиятидан шартнома бўйича бажарилган ишлар учун 444 943 851 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 222 471 926 сўм пеня ҳамда шартномадан ташқари қўшимча бажарилган ишлар учун 469 365 517 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамияти (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) ва “Steel Special Construction” МЧЖ (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 12 апрелда 04-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартномага кўра даъвогар (пудратчи) жавобгарнинг РПО цехида зангламайдиган (нержавейка) қувурларни ва металл конструкцияларни монтаж қилиш ишларини бажариш, жавобгар (буюртмачи) эса ишларни бажариши учун даъвогарга шароит яратиш ва бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятларини олишган. Шартноманинг 2.2-бандида бажариладиган таъмирлаш ишлари қиймати 741 573 085 сўмни ташкил қилиши белгиланган. Даъвогар томонидан ушбу шартнома бўйича 741 573 085 сўмлик ишлар, бундан ташқари шартномадан ташқари қўшимча ишлар бажарилган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг шартнома бўйича бажарган ишлари учун фақатгина 296 629 234 сўм тўлаб берилган, шартнома бўйича бажарилган қолган ишлар учун ҳамда шартнома баҳосидан ортиқча қўшимча бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Шартнома бўйича ишлар тўлиқ бажарилганлиги, шунингдек жавобгарнинг талаби ва хабардорлигида объектда шартномадан ташқари қўшимча ишлар бажарилганлиги, бу ҳақда тарафлар иштирокида далолатномалар расмийлаштирилганлиги, бироқ жавобгар томонидан вужудга келган ушбу қарздорлик тўлиқ тўланмаганлиги, жавобгарга йўлланган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан шартнома бўйича бажарилган ишлар учун вужудга келган 444 943 851 сўм асосий қарз ва ушбу тўловлар кечиктирилганлиги учун 222 471 926 сўм пеняни ҳамда қўшимча бажарилган ишлар учун 469 365 517 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 222 471 926 сўм пеня, 74 157 308 сўм қўшимча бажарилган ишлар қиймати, 11 367 812 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ҳамда унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида жавобгар вакили апелляция шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, суд томонидан иш ҳолатларига тўғри баҳо берилмаганлигини, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлигини, хусусан қўшимча бажарилган ишлар учун тарафлар ўртасида келишув тузилмаганлигини, ваҳоланки даъвогарнинг қўшимча ишлари ҳажми шартнома умумий суммасининг 10 фоизидан ошишини, сифатсиз бажарилган ишлар бўйича далолатнома расмийлаштирилмаганлигини баѐн қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, объектда айнан жавобгарнинг талаби билан ва унинг розилиги бўйича қўшимча ишлар бажарилганлигини, бироқ кейинчалик жавобгар ушбу қўшимча ишлар учун келишув тузишни пайсалга солиб келганлигини, қўшимча ишлар бажарилгач эса бу бўйича келишув тузишдан бош тортганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва қўшимча бажарилган ишлар қийматини тўлиқ ундириб беришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни, апелляция шикоятини эса қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баѐн этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши, қарор иш ҳолатлари ҳақидаги тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва у далилларга унинг дахлдорлиги ва йўл қўйилишлилиги, ишончлилиги ва етарлилик ҳақидаги ИПКнинг 69 - 75-моддалари талабларини инобатга олган ҳолда асослантирилган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 631-моддаси биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар томонидан пудрат шартномаси бўйича жами 741 573 085 сўмлик ишлар тўлиқ бажарилган ва жавобгарга топширилган. Бу ҳақда тарафлар ўртасида 2021 йил 22 декабрда далолатнома тузилган бўлиб, ушбу далолатнома ҳар иккала тарафнинг раҳбарлари томонидан имзоланган ва унда бажарилган ушбу ишлар юзасидан эътироз мавжуд эмаслиги баѐн қилинган. Шунга қарамасдан, жавобгар ушбу 741 573 085 сўмлик ишлар учун фақатгина 2021 йил 22 апрелда 148 314 617 сўм ва 2021 йил 4 июнда 148 314 617 сўм, жами 296 629 234 сўм тўлаб берган. Қолган 444 943 851 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган. Шундан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасида жавобгардан мазкур 444 943 851 сўм асосий қарздорликни ва ушбу тўловлар кечиктирилганлиги учун 222 471 926 сўм пеняни ундириш сўралган. Низо судда кўриб чиқилиши жараѐнида 2022 йил 6 январда жавобгар даъвогарга 444 943 851 сўм асосий қарздорликни тўлаб берган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг 444 943 851 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулосага келган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2-бандида бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилган тақдирда, буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловнинг 2 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шу билан бирга, ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаѐтган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган даъвогар томонидан ишлар сифатсиз бажарилганлиги сабабли ва улар даъвогар томонидан бартараф этилгандан сўнг жавобгар топшириш-қабул қилиш далолатномасини 2021 йил 21 декабрда имзоланганлиги ва қарздорлик 2022 йил 6 январда қопланганлиги, шунга кўра даъвонинг пеня ундириш талаби асоссизлиги важлар билан қуйидагиланган кўра келиша олмайди. Иш ҳужжатларига кўра 741 573 085 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида бажарилган ишлар далолатномаси жавобгарнинг ходимлари томонидан имзоланган бўлса-да, унинг раҳбари томонидан имзоланмаган. Қолаверса, суд мажлисида давомида ҳам жавобгар даъвогар томонидан ишларни бажаришда камчиликларга йўл қўйилган бўлса, айнан қандай ва қанча қийматдаги қамчиликларга йўл қўйилганлигини далиллар (деффектный акт) асосида исботлаб бера олмади. Бундай ҳолатда, даъвогар томонидан пеня суммасини 2021 йилнинг октябрь ойидан ҳисобланиши асослидир. Бироқ, биринчи инстанция суди даъвонинг 222 471 926 сўм пеня ундириш қисмини муҳокама қилишда юқоридаги ҳолатларни, хусусан жавобгар томонидан асосий қарз тўлиқ бартараф этилганлигини инобатга олмасдан, пеняни тўлиқ ундириш тўғрисида барвақт хулосага келган. Судлов ҳайъати ФКнинг ушбу моддаси талабидан келиб чиқиб, мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини ҳамда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга олиб, даъво аризасида ундириш сўралган пеняни қисман, 100 000 000 сўмга қаноатлантирилишни лозим деб ҳисоблайди. Бундан тақшари, даъвогар ўзининг даъво аризасида шартномадан ташқари қўшимча бажарилган ишлар учун 469 365 517 сўм ундиришни сўраган. Жавобгарнинг бу бўйича эътирозларида ушбу бажарилган қўшимча ишлар шартнома умумий қийматининг 10 фоизидан ошиши, шу сабабли қонунчиликка кўра мазкур қўшимча ишларни бажариш бўйича даъвогар жавобгарни хабардор қилиши ва тарафлар ўртасида келишув расмийлаштирилиши лозим бўлса-да, бу бўйича ѐзма келишув тузилмаганлиги сабабли пудратчи мазкур қўшимча ишлар учун ҳал талаб қилишга ҳақли эмаслиги келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли қарорининг 6.2-бандида агар қўшимча ишлар қиймати сметада кўрсатилган қурилиш умумий қийматининг ўн фоизидан ошса ва буюртмачи бундай ишларни бажаришга рози бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш келишувга кўра амалга оширилиши ва бу ҳақда тарафлар томонидан келишув расмийлаштирилиши ҳақида тушунтириш берилган. Шу билан бирга, ФК 670-моддасининг тўртинчи – олтинчи қисмларига кўра, пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган ишларни ва шу муносабат билан қўшимча ишларни бажариш ва қурилишнинг смета қийматини ошириш зарурлигини аниқласа, бу тўғрида буюртмачига хабар бериши шарт. Пудратчи буюртмачидан ўн кун ичида ўз хабарига жавоб олмаган тақдирда, агар қонунда ѐки қурилиш пудрати шартномасида бунинг учун бошқа муддат назарда тутилган бўлмаса, тегишли ишларни тўхтатиб, бекор туриб қолиш натижасида кўрилган зарарни буюртмачининг зиммасига юклаши шарт. Агар буюртмачи қўшимча иш бажариш зарурати йўқлигини исботласа, бу зарарни қоплашдан озод этилади. Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар буюртмачининг манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ѐки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бундан ташқари, юқорида келтирилган Пленум қарорининг 6.4-бандида ҳам ФК 670-моддасининг олтинчи қисмига кўра агар пудратчи қурилиш давомида лойиҳа-смета ҳужжатларида ҳисобга олинмаган аниқланган ишлар тўғрисида буюртмачини хабардор қилмаса ѐки тегишли ишлар бажарилишини тўхтатмаса, у бажарган қўшимча ишлар учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда эса, даъвогар жавобгарни шартномадан ташқари қўшимча ишлар: қувурларни монтаж қилиш (таъмирлаш) ишларини бажариш тўғрисида хабардор қилган ва бу ҳақда тарафлар ўртасида жами бешта далолатномалар тузилган. Ушбу далолатномалар жавобгар (буюртмачи)нинг техник директори ва бошқа масъул ходимлари томонидан имзоланган бўлиб, уларда мазкур далолатномалар смета ҳужжатларини тузиш ва тўловларни амалга ошириш мақсадида расмийлаштирилганлиги баѐн қилинган. Бундан ташқари, мазкур қўшимча ишлар учун тарафлар ўртасида ѐзма келишув расмийлаштирилмаганлиги ҳолатининг ўзи пудратчининг ушбу қўшимча ишлар қийматини ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Чунки, юқорида келтирилган Пленум қарорининг 5-бандида агар қурилиш пудрати шартномаси ѐзма шаклда тузилмаган бўлса, тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмунини ѐки бажарилганлигини ѐзма ѐхуд бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкинлиги, шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини оддий ѐзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги; 2.3-бандида қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Аниқланишича, пудратчининг бажарган ишлари ҳажмини аниқлаш мақсадида суд томонидан тайинланган экспертиза натижаси бўйича “SQB Construction” МЧЖ томонидан тузилган назорат ўлчови далолатномасида даъвогар томонидан объектда шартномадан ташқари қиймати 406 943 693 сўмлик қўшимча ишлар бажарганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолатда объектда қўшимча бажариладиган ишлар юзасидан ѐзма келишув расмийлаштирилмаган бўлса-да, мазкур ишлар бажарилганлиги ҳамда улар айнан жавобгарни хабардор қилинган ҳолда амалга оиширлганлиги ишдаги далиллар ва тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати ФКнинг юқорида қайд этилган моддаси ва Пленум қарорида берилган тушунтиришларни, даъвогар қўшимча бажариладиган ишлар юзасидан буюртмачини хабардор қилганлигини, бунда буюртмачининг масъул ходимлари иштирокида ушбу қўшимча ишлар бўйича смета ҳужжатлари тайѐрларлаш учун далолатномалар расмийлаштирилганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг пудрат шартномасига қўшимча келишув расмийлаштирилмаганлиги сабабли ушбу ишлар қийматини ундириш талабини шартнома баҳосининг 10 фоизи миқдорида, яъни 74 157 308 сўмга қаноатлантириб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги нотўғри хулосага келган деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, даъвонинг жавобгардан қўшимча бажарилган ишлар учун 469 365 517 сўм ундириш талаби қисман қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогарга қўшимча бажарилган ишлари учун 406 943 693 сўм ундирилиши, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ѐки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐхуд нотўғри қўлланилганлиги. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди қўлланилиши лозим бўлган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўлламасдан, иш ҳолатларига мувофиқ келмайдиган қарор қабул қилган, шу сабабли у бекор қилиниши лозим. ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда, апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиши, иш юзасидан қабул қилинган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниши, даъво аризаси қисман қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм пеня ва қўшимча бажарилган ишлари учун 406 943 693 сўм ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари ИПК 118-моддасининг талабидан келиб чиқиб, тарафлар зиммасига юклатилиши, апелляция шикоятини беришда ортиқча тўланган 1 173 415 сўм давлат божи жавобгарга қайтарилиши лозим. Шунингдек, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида агар ижро этилмаган суд ҳужжати бекор қилиниб ѐки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ѐки қисман рад этиш тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ѐхуд иш юритиш тугатилса ѐки даъво кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ѐки тегишли қисми ўзгартирилган суд ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ѐхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд ҳужжатини қабул қилиши белгиланган. Шу боис, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2ноябрдаги ҳал қилув қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 278 – 280, 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамиятидан: - даъвогар “Steel Special Construction” МЧЖ фойдасига 100 000 000 сўм пеня, 406 943 693 сўм қўшимча бажарилган ишлар қиймати, 10 743 595 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамияти томонидан апелляция шикоятини беришда ортиқча тўлаган 1 173 415 сўм давлат божи унга қайтарилсин. Ижро варақаси ва маълумотнома берилсин. Жавобгар “Angren pack” хорижий сармояли акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Худояров ҳайъат аъзолари И.Юсупов Н.Юсупов