← Назад
Решение #692629 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ИПК | 127 | — | law | |
| ИПКнинг | 171 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-1105-2201/1956-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, даъвогар
“Агробанк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Саксонота
давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан 873.056.000 сўм
кредит асосий қарзи, 24.944.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
20.575.000 сўм фоиз, жами 918.575.000 сўм кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Саксонота
давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасига тегишли Тошкент вилояти
Паркент тумани Чашма МФЙ, Арчазор кўчасида жойлашган “Нотурар
бино-иншоотлар”га қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган ишни даъвогар вакили Н.Мағрупов (2022 йил
21 декабрдаги 02/745-сонли ишончнома) иштирокида, суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Агробанк” АТБ (матнда даъвогар ёки банк деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилоят ҳудудий бошқармаси (матнда палата деб юритилади) судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон
хўжалиги давлат қўмитаси Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш
корхонаси (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 873.056.000
сўм кредит асосий қарзи, 24.944.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
20.575.000 сўм фоиз, жами 918.575.000 сўм кредит қарздорлигини
ундириш, ундирувни кредит таъминоти сифатида тақдим қилинган
жавобгарга тегишли Тошкент вилояти Паркент тумани Чашма МФЙ,
Арчазор кўчасида жойлашган “Нотурар бино-иншоотлар”га қаратишни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 6 декабрдаги ажрими билан Бекобод давлат
ўрмон хўжалиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
тўланмай келаётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинганлигига қарамай палата, жавобгар ва учинчи шахс
вакиллари ўз иштирокини таъминламадилар.
Палата даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз
кўришни сўраган.
Жавобгар вакили судга ариза тақдим қилиб, суд муҳокамасини
кейинга қолдиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин
Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси 128-модда иккинчи қисмининг
2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни палата, жавобгар ва
учинчи шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
жавобгарнинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда даъвогарнинг
даъвосини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 171-моддасида суд муҳокамасини кейинга қолдиришга
асос бўладиган ҳолатлар ва суд муҳокамасини кейинга қолдиришлар
сони уч мартадан ошмаслиги кераклиги белгилаб қўйилган.
Иш бўйича айнан жавобгарнинг илтимосига кўра суд муҳокамаси уч
марта қолдирилганлиги боис, суд жавобгарнинг суд муҳокамасини яна
бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги бугунги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, банк ва жавобгар ўртасида чорва
моллари сотиб олиш ва иссиқхона қуриш учун 5 йил муддатга (2 йил
имтиёзли давр билан), йиллик 12 фоиз устама тўлаш шарти билан
898.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш тўғрисида
2020 йил 16 сентябрда 530-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит
шартномасининг
3.1-бандига
асосан
кредитнинг
қайтарилиши таъминоти сифатида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон
хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тақдим этиладиган 898.000.000
кафиллик шартномаси, “Veritas” МЧЖ томонидан 1.977.190.000 сўмга
баҳоланган жавобгарга тегишли Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғи,
Чашма МФЙ, Арчазор кўчасида жойлашган нотурар бино ва иншоотлар
келишув далолатномасига асосан 1.150.000.000 сўмга гаровга қабул
қилинган.
тузилиб, жавобгарга тегишли Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғи, Чашма
МФЙ, Арчазор кўчасида жойлашган нотурар бино ва иншоотлар гаровга
қўйилган.
2021 йил 1 августда даъвогар, жавобгар ва Бекобод давлат ўрмон
хўжалиги ўртасида 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, унга
асосан кафил жавобгар кредит шартномаси бўйича банк олдидаги
898.00.000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтариш
мажбуриятини бажармаганда банкнинг биринчи талабига биноан
кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизлар ва кредит
мажбуриятини сўзсиз тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси шартлари бузилиши,
яъни кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаслиги натижасида
даъвогар олдида 873.056.000 сўм кредит асосий қарзи, 24.944.000 сўм
мкддати ўтган кредит қарзи, 20.575.000 сўм фоиз, жами 918.575.000 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш хати ва
талабномалар билан мурожаат қилиб, кредит қарздорлигини тўлашни
талаб қилган, судга даъво ариза киритилиши тўғрисида огоҳлантирган.
Жавобгар томонидан талабномалар ижро этилмаган, натижада
тарафлар ўртасида мазкур низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит
шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш,
қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
учинчи қисмида эса фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз
шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг
қарорига мувофиқ қондирилади. ФК 281-моддасига мувофиқ, ушбу
Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга
қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион
шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
ФК 279-моддаси 1-қисмида ундирувни гаровга қўйилган мулкка
қаратиш асослари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Банкнинг
талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан
таъминланган кредит мажбуриятини ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдида
кредит қарздорлиги мавжудлиги ўз исботини топди, шу боис суд
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, ундирувни кредит таъминоти
сифатида тақдим этилган мулкка қаратишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра иқтисодий судларга
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Мазкур ҳолатда суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118-, 170-, 176-180-, 186- ҳамда 192-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Жавобгар нинг суд муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси
ҳисобидан:
- даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига 873.056.000 сўм кредит асосий
қарзи, 24.944.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 20.575.000 фоиз ва
24.000 сўм почта харажатлари;
- республика бюджетига 18.371.500 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасига тегишли
Тошкент вилояти Паркент тумани, Сўқоқ қишлоғи, Чашма МФЙ, Арчазор
кўчасида жойлашган “Нотурар бино-иншоотлар”га қаратилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров