Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4386 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый Термиз Хусусий Мехмонхонаси
Source ID 1006689 Claim ID 3059384 PDF Hash a39cbe10178ebf07... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 20 декабрь 4-1901-2201/4386-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- А.Ашуров (2022 йил 14 ноябрдаги 04/3330-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар– “IPOTЕKABANK” акциядорлик тижорат ипотека банки манфаатида, жавобгарлар– “TERMIZ” хусусий мехмонхонаси ва “XAYRI BXM” хусусий корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “IPOTЕKABANK” акциядорлик тижорат ипотека банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ” хусусий мехмонхонасидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 564977567 сўм фоиз қарзини ундириб, ундирувни қўшимча жавобгар “XAYRI BXM” хусусий корхонасига (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишув битимини тақдим этиб, уни тасдиқлаб беришни сўради. тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича 2022 йил 12 декабрда медиатив келишув тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар фоиз қарздорлигини тўлашни ўз зиммасига олган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси 53-бандида кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси «Медиация тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси 5-қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим. Шу сабабли, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “IPOTЕKABANK” акциядорлик тижорат ипотека банки манфаатида, жавобгар – “TERMIZ” хусусий мехмонхонасидан 564977567 сўм фоиз қарзини ундириб, ундирувни қўшимча жавобгар “XAYRI BXM” хусусий корхонасига тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев