← Назад
Решение #692856 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-2101-2202/5149-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар ХХХ
жавобгар “М” оилавий корхонасига нисбатан қарздорлик ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ХХХ жавобгар “М” оилавий корхонасига нисбатан 11.150.000 сўм
асосий қарз ва 4.473.015 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
иштирок этмади. Суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги
“Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6199-сонли
Фармонига кўра, Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилган ҳамда ушбу
вазирлик Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг ҳуқуқий
вориси ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, даъвогар ХХХ Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 18 февралдаги “Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида
давлат бошқарувининг такомиллаштирилишига доир ташкилий чоратадбирлар тўғрисида”ги ПФ-75-сонли Фармонининг 1-бандига асосан
Туризм ва спорт вазирлигининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
ХХХ билан “М” оилавий корхонаси ўртасида 2020 йил 24 декабрь
куни фоизсиз ссуда ажратиш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартномага асосан жавобгарга 2020 йил 28 декабрда тўлов
топшириқномасига кўра, жами 11.150.000 сўм ссуда қарз берилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шартномага кўра, қарздорлик 2021 йил 24 декабрга қайтарилиши
белгиланган. Бироқ, қарздорлик қайтарилмаган.
Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар,
хусусан, шартнома, тўлов топшириқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
жавобгардан даъвогар фойдасига 11.150.000 сўм қарздорликни
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида 4.473.015 сўм пеня ҳам
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра,
шартноманинг 2.3-бандига кўрсатилган ссуда маблағларини қайтариш
муддатларини бузганлик учун қарз берувчи ҳар бир кечиктирилган кун
учун кечиктирилган сумманинг 0.1 фоиз миқдорида пеня тўлаши
белгиланган.
Даъво талабидаги пеня асосли киритилган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра,
судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага
келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби
мавжудлигини, даъвогар томонидан қарздорлик суммасини ундириш
юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга мурожаат
қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб борганлигини,
манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини 500.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Шунга кўра, суд суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 312.460 сўм
давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатини ундиришни, шунингдек,
жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
75.000 сўм видеоконференцияалоқа ҳаражатларини ундиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “М” оилавий корхонасидан даъвогар ХХХ фойдасига
11.150.000 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня, олдиндан тўлаб берилган
312.460 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар “М” оилавий корхонасидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцияалоқа
харажатларини ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий
вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев