Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/401 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 382342 Claim ID 2770907 PDF Hash ce9637e4190bb3f0... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
адар ЖПКнинг 224-моддаси адар ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2511-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2511 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 96 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 2511 code_article
збекистон Республикси Жиноят кодексининг 62-моддаси збекистон Республикси Жиноят кодекси 62 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/401-сонли 2025 йил май ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Ш.Бўтаев ва унинг ҳимоячиси адвокат О.Мансуровларнинг иштирокида, Бўтаев Шариф Артиқбой ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Бўтаев Шариф Артиқбой ўғли (BO’TAYEV SHARIF ARTIQBOY O’G’LI), 15.03.1996 йилда Жиззах вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, ишсиз, муқаддам судланмаган, Жиззах вилояти, Бахмал тумани, “Тонготар” ҚФЙ, Лойихадаги 154-уйда яшовчи, 2024 йил 10 декабрдан 11 декабрга қадар ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган, иш бўйича “қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2025 йил 16 декабрдан буён қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2511-моддаси 4-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Бўтаев Шариф Артиқбой ўғли гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, кучли таъсир қилувчи моддаларни “закладка” сифатида тарқатиб сотиш мақсадида, тергов жараёнида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган номаълум шахслар билан “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали +99833 642-7821 рақам фойдаланувчиси, “TONY STARK” номли бот эгаси (куратори) билан бир гуруҳ бўлиб, таркибида “Pregabalin” мавжуд бўлган “Зардекс” дори воситаларини Чилонзор тумани ҳудудида закладка сифатида тарқатиб келиб, унинг жиноий ҳаракатлари ҳақида Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор маълумот олиниб, 2024 йил 10 декабрь куни соат 16:00ларда, тезкор кузатувга олинган Ш.Бўтаев, “Зардекс” дори воситасини унинг куратори “TONY STARK” номли бот томонидан берилган буюртмага асосан Чилонзор тумани, 9-мавзе, 5-уй олдига 10 дона “Зардекс” капсуласини тиббиёт бинтига ўраб закладка сифатида қўйган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланиб, унинг “SAMSUNG” русумли уяли телефон аппарати икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда, “Телеграмм” мессенджерида у томондан қўйилган “закладка” геолокациялари, ҳамда 10 дона “Зардекс 300мг” капсулалари, унинг ёни кўздан кечирилган вақтда эгнидаги қора рангли курткасининг чап ички чўнтагидан битта бўлган жами 8 дона “Зардекс 300мг” номли капсулалар борлиги аниқланиб, баённома асосида расмийлаштирилиб олиниб, Ш.Бўтаевнинг закладкаси бўйича харидор сифатида келган шахс А.Саидинов ҳам тезкор ходимлар томонидан ушланиб, унинг “RedMi” русумли уяли телефон аппарати кўздан кечирилганида, Ш.Бўтаевнинг куратори “TONY STARK” номли бот томонидан 10 дона “Зардекс 300мг” дори воситасини закладка геолокациялари борлиги аниқланган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 13.12.2024 йилдаги № 4643-сонли суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Бўтаевдан олинган жами 18 дона “Зардекс 300мг” номли капсулаларнинг таркибида, “Pregabalin” моддаси борлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси ССВ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг 06.01.2024 йилдаги 41/18-16841-сонли кимёвий экспертиза хулосасига кўра, Ш.Бўтаевдан аниқланган 18 дона “Зардекс 300мг” таркибида “Pregabalin” моддасини соф вазни 5.76234 граммга тенглиги аниқланган. Судланувчи Ш.Бўтаев суд мажлисида, айбига қисман иқрор бўлиб, у дастлабки терговдаги кўрсатувларини тасдиқламаслигини айтиб, 5-6 ойдан бери “ЗАРДЕКС” кучли таъсир қилувчи дори воситасини истеъмол қилиб келишини, у Тошкент шаҳрига иш билан келиб-кетиб юрганлигини, чунки у қурилишда ишлаганлигини, “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситасини савдоси билан шуғулланмаслигини, уни “Телеграм” мессенджеридаги “TONY” номли интернет магазинга қўшиб қўйишганлигини, чунки у ўзи “ЗАРДЕКС”ни истеъмол қилиб юрган вақтида у айнан ушбу магазиндан сотиб олиб юргани учун уни ушбу интернет магазиннинг каналига қўшиб қўйишгани, у 10.12.2024 йилда Тошкент шаҳрига ишга келган вақтида, у ўртоғи билан ушбу интернет-магазиндаги 18 дона “ЗАРДЕКС” дори воситаси буюртма 2 10 донасини ўртоғига хазонлар тўпланиб турган жойга оқ рангли тиббиёт бинтига маскировка қилган ҳолда ўраб ташлаб кетганлигини, у ушбу ташлаган жойини ўртоғига ташлаб берганлигини, шу билан у ўзини ишлари билан ўз йўлимда давом этаётган вақтида уни ёнига ИИБ ходимлари келиб, ўзларини хизмат гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда таништиришгани, уни чўнтагидаги телефонини уларга тақдим қилишни айтишгани, уларга у телефонини берганлигини, улар телефонини очиб беришини айтишгани, у уларга очиб бергани, шу вақтнинг ўзида ходимлар “Телеграм” мессенджеридаги ўртоғига ташлаб берган 10 дона Зардекс дори воситасини закладка локацияси ва маълумотларини кўришгани, уларга у қаерга кўмганлигини кўрсатганлигини, улар икки нафар холислар иштирокида ушбу 10 дона Зардекс кучли таъсир қилувчи дори воситасини олишгани, шу билан улар уни ёнини ҳам кўздан кечиришгани, кўздан кечиришган вақтда эгнидаги куртканинг ички чўнтагидан унда қолган 8 дона “ЗАРДЕКС” дори воситасини ҳам аниқлаб олишгани, сўнг у қўйган закладкани олгани келган олдиндан таниш бўлмаган, лекин кейинчалик исми унга маълум бўлган “Аброр” исмли шахс келиб қолганлигини, уни ҳам ходимлар ушлаб олишгани ва уни телефонини текширишгани, текширишган вақтда, уни телефонидан у ташлаб берган закладкани локацияси чиқиб келганлигини, унинг бундан хабари бўлмаганлигини, чунки у локацияни ўртоғига ташлаб берганлигини айтиб, ушбу воситаларни ўтказишни нияти бўлмаганлигини, ўзининг истеъмоли учун олганлигини айтиб, қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи Ш.Бўтаев эълон қилинган айбловга қисман иқрор бўлсада, уларнинг айби суд мажлисида текширилган ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади. Жумладан, гувоҳ А.Саидинов суд мажлисида, у бир йилдан буён “Зардекс” дори воситасини истеъмол қилиб юришлигини, ҳафтада бир маротаба 2 донадан ичиб туришини, ушбу кучли таъсир қилувчи “Зардекс” дори воситасини “TONY” интернет-магазиндан закладка сифатида сотиб олиб юрганлигини, 2024 йил 10 декабрь куни содир бўлган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилишини, шу куни у соат 15:00ларда уйда ўтирган вақтида “TONY” интернет магазин орқали 10 дона “Зардекс” дори воситасини буюртма берганлигини, 10 дона дори учун у 578.000 сўм миқдорида тўловни амалга оширганлигини, орадан ярим соат вақт ўтгач, унга Чилонзор тумани, 9-мавзе томонга геолокациясини ташлаб беришганлигини, шу билан у кўрсатилган манзилга кўча таксисида боришга қўрқиб ўзини таниши қўшниси Ўткиров Мансурга илтимос қилганлигини, лекин унга айнан 3 нима учун боришини айтмаганини, шунчаки дўстини олдига бориб келишини ва уни йўл ҳақини беришини айтганлигини, М.Ўткиров уни илтимосимни ерда қолдирмасдан рози бўлганлигини ва у билан соат 15:30ларда уйини олдида кўришиб уни “BYD E2” русумли автомашинасида йўлга чиққанлигини, йўлда кетаётган вақтида, уни телефони геолокацияни нотўғри кўрсатгани сабабли, у М.Ўткировнинг телефонига “Телеграм” мессенджери орқали ташлаб берганлигини ва айнан уни телефонидан қараб геолокация бўйича Чилонзор тумани, 9-мавзе, 5-уй олдига келганлигини, у М.Ўткиров билан борган вақтида геолкация бўйича бир неча нафар одамлар тўпланиб турганлигини, у ерга боришга қўрқиб, М.Ўткировга баҳона қилиб уни алдаб кутиб турганлигини, унга ташлаб берилган геолокация бўйича бир одамни қўлига кишан солиб туришганлигини, у шу вақтнинг ўзида бу ерда нима бўлаётганини тушуниб етганлигини, шу пайт ИИБ ходимлари бирданига улар ўтирган автомашинани ёнига келиб уни ва М.Ўткировни текширишни бошлашгани, уни ёнини кўздан кечиришган вақтида ҳеч нарса олинмагани, М.Ўткировни ҳам ёнини кўздан кечиришган вақтида, уни ёнидан ҳам ноқонуний ҳеч нарса аниқланмагани, ИИБ ходимлари ундан нима учун бу ерга келганини сўрашганида, уларга “закладка” сифатида Зардекс кучли таъсир қилувчи дори воситасини олгани келганини айтганлигини, шу билан улар уни телефонини тақдим қилишини сўрашгани ва уларга ўзини телефонини тақдим қилганлигини, қайси локация бўйича келганини уларга кўрсатиб берганлигини, ҳақиқатдан ҳам у олмоқчи бўлган 10 дона “Зардекс” дори воситасини геолокациясини кўришганлигини ва унга нотаниш бўлган Шариф Бўтаевни телефони билан солиштиришгани, Ш.Бўтаев буюртма қилган “Зардекс”ни закладкани қўйган шахс эканлигини, шу билан ИИБ ходимлари ашёни олиш баённомасини расмийлаштиришгани, шу билан уларни Чилонзор тумани ИИО ФМБга олиб келишгани ва тушунтириш хатлари олишгани ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ Ж.Мусаев суд мажлисида, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ЖҚБ тезкор вакили экани, иш ҳолати бўйича тадбирда тўлалигича қатнашмаганлигини, тадбирдан сўнг ИИО ФМБ биносида айбланувчи Ш.Бўтаевдан тушунтириш хати олганлигини, ҳолатни ўз сўзидан эшитганида, кучли таъсир қилувчи дори воситаларини оқ матога ўраб закладка сифатида ташлаб кетганлигини унинг телефони текширилганда бир нечта жойларга закладка сифатида кучли таъсир қилувчи дориларни қўйиб кетганлиги аниқлангани, тушунтириш олинаётганда айбланувчига жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказмасдан ўз хоҳишига кўра ёзганлигини, айбланувчининг телефони фақатгина текширилганлигини, унинг телефонидан турли хил ёзишмалар ЖҚБ 4 гувоҳ К.Абдухакимов суд мажлисида, ҳозирда Чилонзор тумани ИИО ФМБ терговчиси лавозимида ишлаши, Тошкент шаҳар ИИБ ЖТСБ ходимлари томонидан судланувчи Ш.Бўтаев томонидан кучли таъсир этувчи дори воситаларини закладка сифатида Чилонзор тумани, 9-мавзе, 5-уй олдига қўйганлиги юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилганлигини, сўроқ баённомасида акс этган кўрсатувларнинг барчаси Ш.Бўтаевнинг сўзидан қайд этилгани, Ш.Бўтаев диққат билан ўқиб чиқиб сўнг имзо қўйгани, айбланувчига нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар ўтказилмаганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Ш.Бўтаевнинг мазкур жиноятни содир этганликдаги айби тезкор тадбир баённомаси, тушунтириш хатлари, судга оид кимёвий экспертизанинг хулосалари, тезкор тадбир ёзилган DVD диск, ашёвий далилни олиш, юзлаштириш баённомалари, нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш тўғрисидаги қарори ҳамда жиноят ишида мавжуд бўлган бошқа объектив далиллар билан ўз тасдиғини топган. Суд, судланувчи Ш.Бўтаевнинг у ўртоғи билан ушбу интернетмагазиндаги 18 дона “ЗАРДЕКС” дори воситасини буюртма қилганини, ўртоғи кетганлиги сабабли буюртмани олишга Чилонзор тумани, 9-мавзе, 5-уй олдига бориб буюртмани олиб 10 донасини ўртоғига хазонлар тўпланиб турган жойга оқ рангли тиббиёт бинтига маскировка қилган ҳолда ўраб ташлаб кетганлигини, кимгадир ўтказиш мақсадида эмас, балки ўз истеъмоли учун сақлагани ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-модда талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддасига мувофиқ синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, уларга танқидий баҳо бериб, жиноят ишида мавжуд бўлган объектив далиллар йиғиндиси билан тўлиқ рад этилади деб ҳисоблаб, бу важлар жиноий жавобгарлик ва жазодан қутулиб қолиш учун билдирилган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Ш.Бўтаевнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан “гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш, ташиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида жиноят ишининг бир қисми алоҳида иш юритувга ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир этиш”да ифодаланган жиноий ҳаракати Ўзбекистон 5 Суд, судланувчи Ш.Бўтаевга жазо тайинлашда унинг айбига қисман иқрорлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноят ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир этилганлигини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандига кўра “Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб тушунтирилган. Суд, судланувчи Ш.Бўтаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, у айбли деб топилаётган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2511-моддаси 4-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўтаттиришни лозим топади. Ш.Бўтаевнинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари яқин қариндошлари қарамоғида эканини инобатга олишни лозим топади. Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2024 йил 20 сентябрдаги 2232-сонли далолатномасига кўра, Ш.Бўтаев токсикомания (габапентин) касаллигига чалинган бўлиб, ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланганини инобатга олиб, суд унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд 6 Бўтаев Шариф Артиқбой ўғли (BO’TAYEV SHARIF ARTIQBOY O’G’LI) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин. Бўтаев Шариф Артиқбой ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2511-моддаси 4-қисми билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Бўтаев Шариф Артиқбой ўғлига Ўзбекистон Республикси Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан унинг 2025 йил 10 декабрдан 11 декабрга қадар 1 кун ушлаб турилган вақти тайинланган жазо муддатидан чегириб ташланиб, ўташ учун 4 (тўрт) йил 11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси қолдирилсин. Ш.Бўтаевга нисбатан тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўташи белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 16 декабрдан бошлаб ҳисоблансин. Ш.Бўтаевга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб: - Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 25 февралдаги 10522-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами таркибида прегабалин мавжуд бўлган 7 дона капсулалар белгиланган тартибда йўқ қилинсин; - Ш.Бўтаевдан олинган бир дона “SAMSUNG GALAXY A15” русумли уяли телефон аппарати тегишли тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) Нусхаси аслига тўғри: 7 А.А.Мухиддинов