← Назад
Решение #693269 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-2101-2202/5146-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчисиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар
“Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “К” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъво аризаси бўйича
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар
деб юритилади) “К” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан (кейинги
ўринларда жавобгардеб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, 209.717.600 сўм асосий қарз ва 104.858.800 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан
жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлиги, лекин жавобгар
томонидан ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаётганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан
олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишда иштирок этувчи тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар
ўртасида 06.08.2021 йилда қурилиш ва металл маҳсулотлар етказиб бериш
тўғрисидаги 19-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
кўрсатиладиган хизмат учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга
асосан жами 209.717.600 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада,
шартномавий мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмасдан,
етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолатлар шартнома, ҳисоб-фактура ва ишдаги бошқа
ҳужжатлар асосида ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт.
Шу боис, суд даъво талабининг 209.717.600 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун
104.858.800 сўм миқдорда пеня ундириб беришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида жавобгар
етказиб берилган маҳсулотлар тўловларни ўз вақтида тўламаганда
даъвогарга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0.4 фоизи, лекин кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизи миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан пенянинг хисоб-китоби тўғри ҳисобланган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлари амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сон Қарори 2-бандига кўра,
судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, шунингдек пенянинг юзага
келиши ҳамда унинг миқдорини ортиб боришида даъвогарнинг ҳам айби
мавжудлигини, 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилмасдан
маҳсулотлар етказиб берилганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик
суммасини ундириш юзасидан ўз вақтида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилинмаганлиги оқибатида пенянинг миқдори ортиб
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш
тўғрисидаги талабини 15.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Бундай ҳолатда, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 3.145.764 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “К” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 209.717.600 сўм асосий қарз,
15.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 3.145.764 сўм давлат божи ва
24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев