Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1932 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT VILOYATI DAVLAT SOLIQ BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый NAMANGAN UNIVERSAL SAVDO INVEST масъулияти чекланган жамияти
Source ID 964346 Claim ID 2979866 PDF Hash cf02d93a572566b0... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ИПК 127-моддаси суд ИПК 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани 2201/1932-сонли иш 4-1105- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг қарздор "Namangan Universal Savdo Invest" масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Н.Расулов (2022 йил 20 декабрдаги 25137014-сонли ишончнома), муваққат бошқарувчи Д.Турсунбоева, кредитор “Medeq Czech s.r.o.” компанияси вакили Д.Каримовлар иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамиятини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 7 ноябрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди тасдиқланган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2022 йил 27 октябрь ҳолатига жами 22 439 984 192,29 сўмни ташкил этиши, қарздор томонидан давлат солиқ хизмати органларига ҳеч қандай молиявий фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этмаётганлиги, банкротликнинг барча аломатлари мавжудлигини таъкидлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. фаолиятини таҳлил қилганида, 2022 йил 7 ноябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 22 544 904 498,04 сўмни, “Medeq Czech s.r.o.” компаниясидан 1 415 975 442,42 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлиги, қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш юзасидан тегишли ташкилотларга хатлар юборилганлиги ва унинг жавоби кутилаётганлиги, кредиторлар йиғилиши қарорига кўра қарздорни банкрот деб топишга қарор қилинганлиги, қарздорда банкротлик аломатлари мавжудлигини баён қилиб, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаши ҳамда кредиторлар йиғилиши қарорига кўра суд тугатиш бошқарувчиси вазифасига Д.Турсунбоева номзоди тавсия этилганлиги ва кузатув даври учун унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг 15 баравари миқдорида ҳақ тўлови белгилаб беришни сўради. Кредитор “Medeq Czech s.r.o.” компанияси вакили аризачининг аризасини қаноатлантиришни ҳамда қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай қарздор вакили ўз иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин Шунга кўра, суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни қарздор иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачи, кредитор ва муваққат бошқарувчининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: 2 мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамияти Юқоричирчиқ тумани давлат хизматлари маркази томонидан 2012 йил 6 январда 001-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Тинчлик қ.ф.й. Янгиобод маҳалласи, У.Юсупов кўчаси кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолияти озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари улгуржи савдосидан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2022 йил 27 октябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 22 544 904 498,04 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 28 422 000 915,45 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида 27 марта қарорлар 3 тўғриидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами 16:06:01:01:01:0278 бўлган нотурар кўчмас мулк рўйхатга олинганлиги, давлат рақами 50 S 814 NA бўлган MAN-CLA16.220.4Х2-BB русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олинганлиги аниқланган. Кузатув даврида эса қарздорнинг давлат солиқ инспекцияси олдидаги солиқ қарзидан ташқари “Medeq Czech s.r.o.” компаниясидан 1 415 975 442,42 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий ҳўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, жами 23 960 879 940,46 сўм қарзи мавжуд, бўлиб, ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2022 йил 12 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни банкрот деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги тасдиқланган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда 4 ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2022 йил 12 декабрдаги йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлаш ҳақида қарор қилинган. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган банкротлик аломатлари мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳамда тугатиш бошқарувчиликка Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди таклиф этиш тўғрисида қарор қабул қилганлигини инобатга олиб, аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарган кредиторлар томонидан номзоди кўрсатилган Турсунбоева Дилафрўз Набижановнани тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. 5 Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат ичида тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 20 майга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамиятида тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 20 майга қадар этиб белгилансин. 6 Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамияти бошқарув органи зиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Муваққат бошқарувчи Д.Турсунбоевага ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. “Namangan Universal Savdo Invest” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 7