← Назад
Решение #693623 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-1405-2201/3563-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар
ХХХга нисбатан 17.314.322 сўм компенсация тўловлари ҳамда 1.350.517 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида даъвогар вакили И.Х.
(2022 йил 12 декабрдаги 01-3831-сонли ишончномага асосан) иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарорига асосан ХХХ (кейинги
ўринларда жавобгар) 2021 йил учун 17.314.322 сўм компенсация тўловлари тўлаши
лозим бўлиб, компенсация тўловларини тўлаш бўйича жавобгарга талабнома
жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги
натижасида ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 17.314.322 сўм компенсация тўловларни ҳамда унга
ҳисобланган 1.350.517 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили И.Х. кўрсатма бериб,
жавобгар табиатни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
тўланиши лозим бўлган компенсация тўловларини тўламаганлиги сабабли судга
даъво киритилганлиги, бироқ суд муҳокамаси кунига қадар компенсация тўловлари
тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан ҳисобланган пеняни ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Қайд қилинган нормага асосан, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакили кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, жавобгарнинг даъвогарга тақдим этган 2021 йил 4-чорагида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари суммасининг ҳисоб китобига кўра, жавобгарга нисбатан
даъвогар томонидан 17.314.322 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли
қарори ва қарорга 1-сонли илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низом»нинг 5-бандига асосан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини
атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади деб
белгиланган, Низомга асосан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари жорий этилган ва
компенсация тўловларининг миқдори белгиланган.
Даъвогар томонидан юқорида кўрсатилган Қарор ва Низом талаблари
асосида 2021 йил учун жавобгарга нисбатан 17.314.322 сўм миқдорида тўлов
ҳисобланганлиги кўринади.
Бироқ, жавобгар даъво аризаси судга киритилгунга қадар 10.000.000 сўм,
даъво аризаси судга киритилгандан сўнг 7.314.322 сўм тўловларни амалга оширган.
Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан 17.314.322 сўм компенсация
тўловларини ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сонли қарори 1-иловасининг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги учун 1.350.517 сўм пеня тўлови ҳисобланган.
Юқорида кўрсатилган низомнинг 35-бандида тўловлар бўйича қарзларни,
шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш Давлат экология
қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқи
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб
белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
асосан пеняни камайтириш ҳуқуқидан фойдаланиб, сўралган пеняни 675.258 сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг
675.258 сўм қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд қилинганларга кўра, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 675.258 сўм пеняни ундиришни, даъво
талабининг 17.314.322 сўм компенсация тўловлари ва 675.258 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни,
даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, даъвогардан
давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Давлат божининг ҳисоб-китоби қуйидагича: даъво аризаси судга
киритилгунга қадар тўланган сумма 10.000.000 сўм бўйича тўланиши лозим бўлган
давлат божи (10.000.000 сўм х 2 % = 200.000 сўм) даъвогар зиммасига, даъвонинг
қолган қисми (7.314.322 сўм компенсация тўловлари ва 1.350.517 сўм пеня) бўйича
давлат божи (7.314.322 + 1.350.517 = 8.664.839 сўм х 2 % = 173.297 сўм) жавобгар
зиммасига юклатилади. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
қонунининг 9-моддаси, биринчи қисми 8-бандига кўра, даъвогар давлат божи
тўлашдан озод қилинганлиги сабабли, даъвогардан давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 675.258 сўм пеня ва тўлаб
чиқилган 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг 17.314.322 сўм компенсация тўловлари ва 675.258 сўм пеня
ундириш қисмларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 173.297 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов