← Назад
Решение #693750 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-1405-2201/3562-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар
ХХХга нисбатан 19.027.103 сўм компенсация тўловлари ҳамда 3.044.336 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида даъвогар вакиллари
Ш.Р., И.К. (2022 йил 12 декабрдаги 01-3830-сонли ишончномага асосан)
иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли қарорига асосан ХХХ (кейинги
ўринларда жавобгар) 2021 йил учун 19.027.103 сўм компенсация тўловлари тўлаши
лозим бўлиб, компенсация тўловларини тўлаш бўйича жавобгарга талабнома
жўнатилган, бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлиги
натижасида ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 19.027.103 сўм компенсация тўловларни ҳамда унга
ҳисобланган 3.044.336 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили И.Каримов кўрсатма бериб,
жавобгар табиатни ифлослантирганлик ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
тўланиши лозим бўлган компенсация тўловларини тўламасдан келаётганлигини
билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан компенсация
тўловларини ва унга ҳисобланган пеняни ундиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Қайд қилинган нормага асосан, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакиллари
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, жавобгарнинг даъвогарга тақдим этган 2021 йил 4-чорагида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари суммасининг ҳисоб китобига кўра, жавобгарга нисбатан
даъвогар томонидан 19.027.103 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг
иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 202-сонли
қарори ва қарорга 1-сонли илова «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида низом»нинг 5-бандига асосан
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини
атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва
чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади деб
белгиланган, Низомга асосан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари жорий этилган ва
компенсация тўловларининг миқдори белгиланган.
Даъвогар томонидан юқорида кўрсатилган Қарор ва Низом талаблари
асосида 2021 йил учун жавобгарга нисбатан 19.027.103 сўм миқдорида тўлов
ҳисобланганлиги кўринади.
Суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар тўловларни қисман амалга оширган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ҳужжатларга кўра, жавобгар
томонидан тўланган сумма 3.500.000 сўмни ташкил қилади.
Шу сабабли, даъво талабининг жавобгардан 19.027.103 сўм компенсация
тўловларини ундириш қисми 15.527.103 сўм миқдорида қаноатлантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сонли қарори 1-иловасининг 30-бандида маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан тўловларни ўз вақтида амалга
оширмаганлиги учун 3.044.336 сўм пеня тўлови ҳисобланган.
Юқорида кўрсатилган низомнинг 35-бандида тўловлар бўйича қарзларни,
шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш Давлат экология
қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқи
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб
белгиланган.
Суд ишга илова қилинган ҳужжатлар орқали, хусусан жавобгар томонидан
тақдим этилган маълумотнома, маълумотнома асосида ҳисобланган компенсация
тўловининг ҳисоб-китобини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, ХХХдан 15.527.103 сўм миқдоридаги компенсация тўловини,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан пеняни
камайтириш ҳуқуқидан фойдаланиб, сўралган пеняни 1.014.778 сўмга
қаноатлантиришни ва ундиришни, даъвонинг 3.500.000 сўм компенсация
тўловлари ва 2.029.558 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 15.527.103 сўм компенсация
тўлови, 1.014.778 сўм пеня, шунингдек тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг 3.500.000 сўм компенсация тўловлари ва 2.029.558 сўм пеня
ундириш қисмларини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан республика бюджетига 441.429 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Ў.Қ.Мурадов