Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5055 Дата решения 20.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NARPAY QIROLI фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый SHODIBOBO SHUKURJON фермер хўжалиги
Source ID 1006289 Claim ID 3007305 PDF Hash dfbbc63a87c25aae... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 20 декабрь 4-2101-2202/5055-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.А.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Н” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Х” фермер хўжалигига нисбатан қарздорлик ва (устама) пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, тугатиш бошқарувчиси очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Н” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Х” фермер хўжалигидан (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) 149.314.558 сўм асосий қарз, 31.500.000 сўм (устама) пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчиси даъво талабини қувватлаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, қарздорлик қисман мавжудгини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Даъвогар даъво аризасида жавобгарга 2020 йил 30 июнь куни 226.936.158 сўм етиштирлган буғдой маҳсулоти етказиб берилган. Шундан 77.621.600 сўм тўлаб берилган, қолган 149.314.558 сўм тўлаб берилмаган деган важ билан даъво аризаси киритилган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бироқ, жавобгар томонидан банкдан олинган кредитдан ҳосил бўлган 124.000.000 қарздорлиги тўлаб берилган ҳамда кўрсатилган техника хизмати учун 5.960.000 сўм тўлаб берилган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдида 19.354.558 сўмлик қарздорлиги мавжуд. суд, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 19.354.558 сўм қарздорликни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар ўз даъво талабида 31.500.000 сўм пеня ҳам ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка хисобланади. Бироқ, даъвогарнинг пеня ҳисоблаши асоссиз. Чунки, тарафлар пеня тўлаш тўғрисида келишмаган. Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунга кўра, суд, даъвогарнинг 31.500.000 сўм пеняни ундириш талабини рад қилишни лозим топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, даъво талаби қисман қаноатлантирилганлиги сабабли республика бюджетига жавобгардан 387.091 сўм, даъвогардан 3.229.200 сўм давлат божи ҳамда Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлимининг депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан даъвогар “Н” фермер хўжалиги фойдасига 19.354.558 сўм асосий қарз ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Республика бюджетига жавобгар “Х” фермер хўжалигидан 387.091 сўм, даъвогар “Н” фермер хўжалигидан 3.229.200 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Х” фермер хўжалигидан судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти Навоий вилоят ҳудудий бўлими депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Навоий вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтириши мумкин. Судья Б.Джумаев