← Назад
Решение #694170 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКи | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 20 декабрь
4-2101-2202/5141-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “Х”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Н” масъулияти чекланган
жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) “Н” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 86.000.000 сўмни ундиришни сўраб
мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар қарздорлик мавжуд
эмаслиги, даъвогар томонидан шартнома, ишончнома ва ҳисоб фактурага
асосан маҳсулотлар олинганлигини билдириб, даъвони рад этишни
сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд далилларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига
қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил
23 декабрда 86.000.000 сўм пул маблағлари тўлаб берилган.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2021 йил 19 ноябрда маҳсулот етказиб бериш
тўғрисидаги 139-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 31 декабрь куни 86.000.000 сўмлик
маҳсулотлар олиб кетилганлиги тўғрисида электрон ҳисоб-фактура
тузилган. Маҳсулотлар даъвогар томонидан тақдим этилган электрон
ишончномага асосан олиб кетилган.
Ушбу ҳолатлар шартнома, ишончнома, ҳисоб-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 86.000.000 пул маблағларини тўлаб
бериш тўғрисидаги тўлов топшириқномасига ҳам 19.11.2021 йилдаги
шартномага асосан электр маҳсулотларини олиб кетиш белгиланган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКининг 68-моддасида кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 86.000.000 сўм ундириш
талаби, асоссиз киритилган, асословчи ҳужжатлар билан тасдиқланмаган
деб ҳисоблайди ҳамда уни қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар томонидан
олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини даъвогар
зиммасига қолдиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф судга белгиланган тартибда
Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Судья
Б.Джумаев