Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/565 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385769 Claim ID 2805545 PDF Hash 5c72bd1db84a3490... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
январь куни ЖПКнинг 224-моддаси январь куни ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖКнинг 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖКнинг 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
ЖКнинг 55-моддаси ЖКнинг 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори З.Караев, судланувчи А.Икромов ва унинг ҳимоячиси “FFS Huquqiy Himoya” адвокатлар ҳайъати адвокати К.Абдуллаевнинг иштирокида, Икромов Абдулазиз Анвар ўғлига оид 1-10062502/565-сон жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Икромов Абдулазиз Анвар ўғли (Ikromov Abdulaziz Anvar o`g`li), 2003 йил 10 январда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Муқумий МФЙ, Мерос 1-берк кўчаси, 27-уйда рўйхатда туриб, яшайди, 2025 йил 31 январь куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2025 йил 1 февраль куни озод қилинган, 2025 йил 10 март куни муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи А.Икромов 2025 йил 27 январь куни соат тахминан 18:00да телеграмм ижтимоий тармоғининг “18+” номли боти ёрдамида гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм эвазига буюртма берганида, ушбу гиёҳвандлик воситасини локация орқали Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ ҳудудида, Наққошлик кўчаси 8-уйнинг олдидан олишини билган, шундан сўнг бошқарувидаги давлат рақами 01О987WC бўлган оқ ҳаракатланган, локация манзилига, етиб келгач буюртма берган гиёҳвандлик воситасини, кейинчалик сотишни кўзлаб олган вақтида, ўзининг ҳаракатлари билан ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИО ходимларида шубҳа уйғотган, ИИО ходимлари холислар иштирокида уни тўхтатиб, уни ва бошқарувидаги автомашинани кўздан кечиришганида автомашина олд йўловчи томони полик қисмида қизил рангли резина ўрамига ўралган, ўткир ҳидли, жигаррангли мумсимон модда борлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг 2025 йил 28 январдаги 510-сонли хулосасига кўра, фуқаро А.Икромовдан олинган модда таркибида, фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “ГАШИШ” деб аталиши ва ушбу модданинг оғирлиги 0,98 граммга тенг эканлиги аниқланган. Судланувчи А.Икромов суд мажлисида эълон қилинган айбловга қисман иқрорлик билдириб, у 2025 йил 27 январь куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган озиқ-овқат дўконида ишларини қилиб бўлгач, бир оз чарчаганлиги, чарчоғини чиқариш мақсадида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмоқчи бўлганлиги ва телеграмм ижтимоий тармоғининг “18+” ботига кириб айнан “ГАШИШ” моддасини 500.000 сўм эвазига 1 грамм оғирликдагисини буюртма берганлиги, ушбу бот унга локация ташлаб берганлиги, ушбу локация Чилонзор тумани “Наққошлик” маҳалласи 8-уйнинг олдидаги электрон шит жойлашган жой эканини ва ушбу модда шитга ёпиштириб қўйилганлигини кўрсатилганлиги, у ушбу локация бўйлаб боришдан аввал, ўзининг таниши бўлган Ш.Баходировга телефон қилиб, ишлари бўйича учрашиб олишларини айтиб, уни Яккасарой тумани Муқумий МФЙ С.Сирожиддинов кўчасидаги уйи дан ўзини бошқарувидаги давлат рақами 01О987WC бўлган оқ рангли “GENTRA” русумли автомашина билан олганлиги ва локация бўйлаб ҳаракатланганлиги, локация манзилига етиб борганлиги, яъни Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ 8уйнинг олдидаги электрон шитнинг олдига келгач, Ш.Баходиров ундан ушбу жойга нима сабабдан келганликларини сўраганида, у Ш.Баходировга “локация бўйлаб, клад-га келдим нарса олишим керак” деганида, Ш.Баходиров уни тушунганлиги, автомашинадан иккалалари тушишгач, у гиёҳвандлик моддасини топиш учун электр шитини текшира бошлаганлиги, лекин топа олмаганлиги, шунда Ш.Баходиров қўлида бўлган телефонини фонарини ёқиб олиб унга “манашуми” деб кўрсатиб, унга ушбу моддани берганлиги, сўнгра автомашинага ўтираётган вақтларида ИИО ходимлари келиб ўзларини таништирган вақтида у қўрққанидан қўлида бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашинасини олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлиги, ИИО ходимлари холислар иштирокида уни, Ш.Баходировни ва унинг бошқарувда бўлган автомашинани текшириб кўздан кечиришганида, автомашинасини олд ўриндиғи пастидаги поликдан у ташлаб юборган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани аниқлаб тегишли тартиб расмийлаштириб олишганлиги, у гиёҳвандлик моддаларини бир неча бор истеъмол қилганлигини, у гиёҳвандлик моддаларини фақат истеъмол қилишлигини, қонунга хилоф равишда сақламаганлигини, сотмаслигини ва уларни экиш билан шуғулланмаслигини, унинг таниши бўлган Ш.Баходировга у ушбу юқорида кўрсатиб ўтилган гиёҳвандлик моддаларини сотиб олганини айтмаганлигини, Ш.Баходиров унга ушбу гиёҳвандлик моддалари учун пул бермаганлигини, ушбу моддани у билан бирга истеъмол қилиш нияти бўлмаганлигини, у Ш.Баходировга локация манзилига етиб келгач айтганлигини, ИИО ходимлари ўзларини таништирганларида, қўрқиб кетиб, жавобгарликдан қутилиб қолиш учун қўлидаги ўзига тегишли бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашинасини, олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлигини, ИИО ходимлари аниқлаган қизил рангли резина ўрамга ўралган модда унга тегишли бўлганлигини, у локация бўйлаб манзилга етиб келгач Ш.Баходиров нима учун келганликларини, яъни гиёҳвандлик моддаларини олиш учун келишганликларини билганлигини ва унга тезроқ топишга ёрдамлашганлигини, автомашинасидан топилган гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сотиб олганлигини, сотиш ёки кимгадир ўтказиш, ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. Судланувчи А.Икромов унга эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрор бўлсада, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, тарафларнинг роизилиги билан гувоҳ Ш.Баходировнинг дастлабки терговда берган кўрсатувлари суд мажлисида ўқиб эшиттирилганда, у 2025 йил 27 январь куни соат 19:00 ларда ўз яшаш манзилида, яъни Яккасарой тумани 31-уйида бўлганида, иши юзасидан таниши судланувчи А.Икромов билан озиқ овқат дўконларига маҳсулот тарқатиш бўйича учрашиб олиш керак бўлганлиги, шунда 19:10 ларда А.Икромов уйига келиб уни ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01О987WC бўлган оқ рангли “GENTRA” русумли автомашина билан олиб кетганлиги ва йўл йўлакай иш бўйича гаплашишганлиги, А.Икромов қўлидаги телефон орқали локация бўйича ҳаракатланганлиги, у бирорта озиқ овқат дўконига борсак керак деб ўйлаганлиги, локация кўрсатган манзилга етиб келишганида, яъни Чилонзор тумани “Наққошлик” МФЙ 8уйнинг олдидаги электро шитнинг олдига келгач, у ва А.Икромов автомашинадан бирга тушишганлиги, у шу заҳоти нима учун келганликларини сезганлиги, яъни А.Икромов гиёҳвандлик моддасини қаердандир олиши кераклигини, шундан кейин А.Икромов ушбу жойда бўлган электро шитни кўриб текшира бошлаганлиги, лекин тополмаганлиги, шунда у шитни ёнига борганида қараса у турган жойдаги шитнинг четига магнитга ёпиштирилган, қизил резина ўрамга ўралган модда борлигини кўриб, уни олиб дарҳол А.Икромовга манашуми деб қўлига берганлиги, кейин улар автомашинага ўтирмоқчи бўлган вақтларида ИИО ходимлари келиб ўзларини таништирганида А.Икромов қўрққанидан қўлида бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашина олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлиги, ИИО ходимлари холислар иштирокида уни, А.Икромовни ва унинг бошқарувида бўлган автомашинани текшириб кўздан кечиришганида, А.Икромовни автомашинаси олд ўриндиғи пастидаги поликдан, А.Икромов ташлаб юборган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани аниқлаб тегишли тартиб расмийлаштириб олишганлиги, у гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмаслигини, уларни қонунга ҳилол равишда сақламаслигини, сотмаслигини ва уларни экиш билан шуғулланмаслигини, унинг таниши бўлган А.Икромов “гашиш” моддасини 500.000 сўм эвазига сотиб олганидан ҳабари бўлмаганлигини ва у билан ушбу моддани чакиш нияти ҳам бўлмаганлиги, у А.Икромов ушбу моддани олишга келганидан кейин хабар топганлиги, ИИО ходимлари ўзларини таништирганларида, А.Икромов қўрқиб кетиб, жавобгарликдан қутулиб қолиш учун қўлидаги ўзига тегишли бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашина, олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлиги, ИИО ходимлари аниқлаган қизил рангли резина ўрамга ўралган модда А.Икромовга тегишли бўлганлиги, у шунчаки унга яқин томонда бўлгани учун А.Икромовга олиб берганлиги, ИИБ ходимлари томонидан ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар содир қилинмаганлиги ҳақидаги кўрсатув берган. Бундан ташқари, суд мажлисида тарафларнинг розилиги билан дастлабки тергов органи томонидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Т.Собиров ва Б.Собироваларнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: Судланувчи А.Икромовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандида, “ЖК 273моддаси биринчи қисмида назарда тутилган гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа (масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин.” деб раҳбарий тушунтириш берилган. Шунингдек, 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖКнинг 25-моддаси биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖКнинг 273-моддаси тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.Икромовга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина А.Икромовнинг, 2025 йил 27 январь куни соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган озиқ-овқат дўконида ишларини қилиб бўлгач, бир оз чарчаганлиги, чарчоғини чиқариш бўлганлиги ва телеграмм ижтимоий тармоғининг “18+” ботига кириб айнан “ГАШИШ” моддасини 500.000 сўм эвазига 1 грамм оғирликдагисини буюртма берганлиги, ушбу бот унга локация ташлаб берганлиги, ушбу локация Чилонзор тумани “Наққошлик” маҳалласи 8-уйнинг олдидаги электрон шит жойлашган жой эканини ва ушбу модда шитга ёпиштириб қўйилганлигини кўрсатилганлиги, сўнгра ўзига тегишли бошқарувидаги давлат рақами 01О987WC бўлган оқ рангли “GENTRA” русумли автомашина билан таниши Ш.Баходиров билан биргаликда локация манзилига етиб борганлигини, автомашинадан иккалалари тушишгач, у гиёҳвандлик моддасини топиш учун электр шитини текшира бошлаганлигини, лекин топа олмаганлиги, шунда Ш.Баходиров қўлида бўлган телефонини фонарини ёқиб қидирганида қизил резина ўрамига ўралган нарсани топиб олиб унга “манашуми” деб кўрсатиб, унга ушбу моддани берганлиги, сўнгра автомашинага ўтираётган вақтларида ИИО ходимлари келиб ўзларини таништирган вақтида у қўрққанидан қўлида бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашинасини олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлигини, у жавобгарликдан қутилиб қолиш учун қўлидаги ўзига тегишли бўлган қизил рангли резина ўрамига ўралган моддани автомашинасини, олд йўловчи ўриндиғи пастидаги поликка ташлаб юборганлиги ҳолати ИИО ходимлари аниқлаган қизил рангли резина ўрамга ўралган гиёҳвандлик моддасига таянгани, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи А.Икромов ўз кўрсатувларида, у чарчаганлиги сабабли чарчоғини чиқариш мақсадида гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмоқчи бўлганлигини, у илгари гиёҳвандлик моддаларини бир неча бор истеъмол қилганлигини, унинг таниши бўлган Ш.Баходировга у ушбу юқорида кўрсатиб ўтилган гиёҳвандлик моддаларини сотиб олганини айтмаганлигини, Ш.Баходиров унга ушбу гиёҳвандлик моддалари учун пул бермаганлигини, ушбу моддани у билан бирга истеъмол қилиш нияти бўлмаганлигини, у гиёҳвандлик моддаларини фақат истеъмол қилишлигини, қонунга хилоф равишда сақламаганлигини, сотмаслигини ва уларни экиш билан шуғулланмаслигини, балки ўзининг истеъмоли учун телеграмм ижтимоий тармоғининг “18+” ботига кириб айнан “ГАШИШ” моддасини 500.000 сўм эвазига 1 грамм оғирликдагисини буюртма берганлиги ҳақида кўрсатув берди. ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида А.Икромов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки чарчоғини чиқариш мақсадида, ўзининг истеъмоли учун, ижтимоий интернет тармоғи орқали буюртма берганлиги ҳақида кўрсатув берган. Шунингдек, дастлабки суриштирув ва тергов давомида А.Икромов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Ваҳоланки, иш ҳужжатларида, судланувчи А.Икромовнинг “гашиш” гиёҳвандлик воситасини бировга сотганлиги ёки ўтказганлиги ҳақида аниқ бир факт мавжуд эмас ҳамда А.Икромовнинг ёнидан топилган гиёҳвандлик воситасини келгусида бирор кишига сотиши ёхуд ўтказиши ҳақида далиллар ҳам аниқланмади. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи А.Икромов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини, тергов органининг тахминий айблови билан келишиб бўлмаслигини ва ўз тасдиғини топмаганлигини, унинг жиноий қилмишини иш ҳужжатларига кўра А.Икромов (гашиш) гиёҳвандлик касаллигига чалинмаган бўлсада, гашиш гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилишини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи А.Икромовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 15-бандидага “Судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилсин” деб кўрсатилган. муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, муқаддам судланмаганлиги, айбига иқрорлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, гиёҳвандлик воситасини тури ва миқдорини ҳамда содир этган жиноятини ижтимоий хафвлилик даражасини инобатга олиб, ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни; - шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62моддасига асосан А.Икромовни ушлаб турилган (2025 йил 31 январдан 2025 йил 1 февралга қадар, 2 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, унга узил-кесил жарима жазоси тайинлашни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 14 февралдаги 464-сонли далолатномасига кўра, судланувчи А.Икромов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 25.02.2025 йилдаги 10536-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0,96 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211, 454- 57, 460, 463, 465-468, 471, 473, 476-моддаларига мувофиқ, Қ И Л А Д И: Икромов Абдулазиз Анвар ўғли (Ikromov Abdulaziz Anvar o`g`li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. А.Икромовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида, яъни 5.625.000 (беш миллион олти юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан А.Икромовни ушлаб турилган (2025 йил 31 январдан 2025 йил 1 февралга қадар, 2 кун) ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва унга узил-кесил ўташ учун базавий ҳисоблаш миқдори 375.000 сўмнинг 14 (ўн тўрт) баравари миқдорида 5.250.000 (беш миллион икки юз эллик минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат даромадига ундирилсин. Судланувчи Икромов Абдулазиз Анвар ўғлига нисбатан қўлланилган “муносиб ҳулқ атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Махсус омборида 25.02.2025 йилдаги 10536-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 0,96 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев