← Назад
Решение #694232 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 23 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh.,
Mustaqillik ko’chasi, 77-uy
Юкоричирчикский район, г. Янгибазар,
улица Мустакиллик, дом 77
Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Юқоричирчиқ тумани
2022 йил 20 декабрь 4-1105-2201/2500-сонли иш
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров,
даъвогар “Oil Global Bizness” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси А.Ниёзовнинг
жавобгар “Keramik Impeks” МЧЖдан 1.409.000 сўм асосий қарз ва 3.474 сўм
қўшимча фоиз ундириш тўғрисидаги даъво аризаcи бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда, суднинг маъмурий
биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Oil Global Bizness” МЧЖ (матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш
бошқарувчиси А.Ниёзов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Keramik Impeks” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
1.409.000 сўм асосий қарз, 3.474 сўм қўшимча фоиз ундиришни сўраган.
Жавобгар белгиланган муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
4
203 -моддасининг тўртинчи қисмига кўра даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Суд, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топди.
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрь куни
4-1504-2203/3195-сонли банкротлик иши бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарорига асосан “Oil Global Bizness” МЧЖ банкрот деб топилиб, тугатишга
доир иш очилган. Тугатиш бошқарувчиси этиб Ниёзов Ахмаджон
Акбаралиевич тайинланган.
Жамиятнинг 2020-2021 йиллар ҳамда 2022 йилнинг ўтган даврида
амалга оширган фаолияти тугатиш бошқарувчиси томонидан таҳлил
қилинганда жамият томонидан жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар
асосида жами 402.974.000 сўмлик дизель ёқилғиси етказиб берилганлиги,
жавобгар томонидан эса 401.565.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилиб,
1.409.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилмаганлиги, натижада
1.409.000 сўм қарздорлик вужудга келганлиги аниқланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2022 йил 19 ноябрда
юзага келган қарздорликни тўлаб беришни сўраб 20/3195-31-сонли
талабнома юборилган. Талабнома оқибатсиз қолдирилгандан сўнг
тугатиш бошқарувчиси даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 419моддасида эса агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг
шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб
чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши
лозимлиги белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб беради.
Жавобгар
мажбуриятларини
бажармасдан,
1.409.000
сўм
қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, банк айланма
варағи, ҳисоб варақ фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Шу боис
даъвонинг мазкур талаби тўлиқ қаноатлантирилиши лозим.
Даъвогар даъво аризасида асосий қарз суммаси билан биргаликда
Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасига асосан тўлов муддати ўтказиб юборилган қарз суммаси учун
3.474 сўм қўшимча фоиз ундириб беришни ҳам сўраган.
ФК 327-моддасига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш,
уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан
асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун
ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни
тўлов кечиктирилганлиги учун даъво талабининг фоиз ундириш
тўғрисидаги талаби ҳам асосли ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 23-моддасига асосан суд бошқарувчилари олдиндан давлат
божи тўламай туриб, даъво аризалари ва бошқа аризалар билан судга
мурожаат этишга ҳақли.
Даъво талаблари тўлиқ асосли деб топилганлиги учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан
суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
234, 236, 326, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034-5-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “Keramik Impeks” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Oil Global
Bizness” МЧЖ фойдасига 1.409.000 сўм асосий қарз, 3.474 сўм қўшимча
фоиз ундирилсин.
Жавобгар “Keramik Impeks” МЧЖ ҳисобидан ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозитига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида
Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят
судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда
иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест
келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Раислик қилувчи, судья
Ғ.Машкуров