Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3284 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ПАХТАКОР ТУМАНИ ДСИ Ответчик / Подсудимый KORPARATIV масъулияти чекланган жамияти
Source ID 986205 Claim ID 3058527 PDF Hash 37bddc248c50611a... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 220-моддаси тисодий процессуал кодекси 220 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Мазкур Кодекснинг 111-моддаси Мазкур Кодекс 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 19.12.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/3284-сонли иш аризачи Пахтакор туман давлат солиқ инспекциясининг жавобгар KORPARATIV масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, аризачи вакили У.Дусиев (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Пахтакор туман давлат солиқ инспекцияси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар KORPARATIV масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни солиқ инспекциясининг 25.11.2022 йилдаги 1517159-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажаргунга қадар бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили У.Дусиев кўрсатма бериб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар солиқ инспекциясининг 25.11.2022 йилдаги 1517159-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 220-моддасига асосан, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлар ва суд муҳокамасида аниқланишича, KORPARATIV масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ инспекциясининг 25.11.2022 йилдаги 1517159-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги аниқланган. Шу сабабли, Пахтакор туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг 2022 йил 25 ноябрдаги қарори билан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган ҳамда банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома, қарор эса ижро этишлик учун хизмат кўрсатувчи банкка юборилган. Шунга қарамай жавобгар томонидан ҳисобот топширилмагач, аризачи судга солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади, 273-моддасига кўра эса, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Мазкур Кодекснинг 111-моддасида солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Жавобгар томонидан солиқ инспекциясининг 25.11.2022 йилдаги 1517159-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топганлигини инобатга олиб, суд аризани қаноатлантиришни, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 222-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисида билдирилган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111, 273-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 220, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан жавобгар KORPARATIV масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақларининг чиқим қисми (фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақлар бундан мустасно) бўйича операциялари жавобгар томонидан солиқ инспекциясининг 25.11.2022 йилдаги 1517159-сонли хабарномасида кўрсатилган мажбуриятларни бажаргунга қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар томонидан қайд этилган камчиликлар бартараф этилгач банк томонидан солиқ органининг қарорига (маълумотига) асосан хўжаликнинг ҳисобварақлар бўйича операциялари тиклансин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. А.Тўйчиев