Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/563 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 385767 Claim ID 2802693 PDF Hash 40f483e10c32fb86... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
январь куни ЖПКнинг 224-моддаси январь куни ЖПК 224 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
збекистон Республикаси ЖК 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
збекистон Республикаси ЖК 8-моддаси збекистон Республикаси ЖК 8 law
илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддаси илган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
збекистон Республикаси ЖК 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖК 62-моддаси збекистон Республикаси ЖК 62 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил 12 май куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди ўз биносида, судья С.Мамадиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи С.Рузметов ва унинг ҳимоячиси – “PRAE LEGAL” адвокатлик фирмаси адвокати Н.Ботировнинг иштирокида Рузметов Сурожбек Атаназаровичга оид 1-1006-2502/563-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рузметов Сурожбек Атаназарович (Ruzmetov Surojbek Atanazarovich) 1993 йил 27 июль куни Хоразим вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, қурувчи, Хоразм вилояти, Хораазм тумани, Мухомон МФЙ, 85-уйда яшайди, муқаддам судланмаган, 2025 йил 16 январь куни ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, 2025 йил 17 январь куни вўйиб юборилган, 2025 йил 18 февраль куни “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Суд судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириб, дастлабки тергов ва судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчининг охирги сўзини тинглаб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи С.Рузметов 2025 йил 25 январь куни соат 15:00да давлат рақами 90W190TA бўлган, “Kia Sorenta” русумли автомашинада Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ маскани томонга ҳаракатланиб келаётган вақтда шубха уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, унинг ёни ва автомашинасининг ўзи ўтирган орқа ўриндиғининг чўнтагидан “СПИЧКА” ёзуви туширилган гугурт қутиси ичидан яшил рангли ўткир хидли ўсимликка ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ушбу моддалар холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 06.01.2025 йилдаги 212-сонли хулосасида, Рузметов Сурожбек Атаназаровичдан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда “Тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар “Марихуана” деб аталаши, марихуаналарларнинг умумий оғирлиги 2.16 граммга тенглиги кўрсатилган. Суд мажлисида судланувчи С.Рузметов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, у 2025 йил 14 январь куни М.Худойбергановга тегишли бўлган давлат рақами 90W190TA бўлган “KIA Sorento” русумли автомашинада Тошкент шахрига қариндошлари Файзулло, Иномжон ва Рўзимбойлар билан Хазорасп туманидан Тошкент вилоятига дам олиш мақсадида йўлга чиқишгани, 2025 йил 15 январь куни тушликка яқин Жиззах вилоятига келиб, адирликлар атрофида дам олиш ва тушлик қилиш мақсадида тўхташгани, ўт ёқиш учун Иномжон ва Файзулло исмли қариндошлари билан ўтин қидириб йўлга чиқишгани, ўтин топишганда ўтин орасидан қуриган ҳолда турган ўсимликни кўриб, уни ҳийадидан наша ўсимлигига ўҳшашлигини билиб қолиб, ўзларига ярашасини олишиб, орқаларига қайтиб кетишгани, таомланиб бўлганидан сўнг олиб келган ўсимлигини тайёрлаб Иномжон ва Файзулло билан бирга чикишгани, қолган қисмини ўзини истъмоли учун “JEEP” номли гугурт қутига солиб, ўзининг чўнтагига солганлиги, 15 январь куни соат тахминан 15:00ларда Тошкент шахар Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ постига келишганида уларни ИИО ходимлари тўхтатишганда қўрқиб кетиб, чўнтагида бўлган “гугурт қути”ни машина салони йўловчи орқа ўриндиғидаги чўнтагига солиб қўйганини, ИИО хоидмлари уларни олдиларини икки нафар холислар иштирокида кўздан кечиришганда хеч қандай ноқонуний нарсалар аниқланмагани, бироқ автомашинани кўздан кечиришганида машина салони олд йўловчи ўриндиғи ортидаги чўнтагидан “гугурт қути”ни олишиб кимга тегишли эканлигини сўрашганида хеч ким тан олмаганида уларни ИИО ФМБга олиб келишгани, шу ерда у “гугурт қути”ни ичидаги нарсалар унга теегишли эканлиги ҳақида ИИО ходимларига аййтганлиги, ушбу гиёҳвандлик моддасини бошқа шахсларга сотиш ўтказиш мақсади бўлмаганлиги, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини, суддан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатувлар берди. Суд иш бўйича тўпланган далилларга баҳо бериб, судланувчининг содир қилган жиноятлари ўз тасдиғини топган ва қуйидаги далиллар билан исботланган деб ҳисоблайди. Жумладан; Тарафларнинг розилиги билан гувоҳлар Шапкин Леонид, Р.Матсапаев, М.Худойберганов, Ф.Рузметов, Р.Юсупов ва И.Аллабергановнинг дастлабки терговда берган ҳамда суд мажлисида ўқиб эшиттирилган кўрсатувлари исботини топган. Шунингдек, судланувчи С.Рузметовнинг айби ашёвий далилни олиш, юзлаштириш ва сўроқ баённомалари, суд-кимёвий ва суд-наркология экспертиза хулосалари, тушунтириш хатлари ва Ўзбекистон Республикаси ЖПК 95-моддаси тартибида баҳоланган бошқа объектив далиллар мажмуи билан ўз исботини топган. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи С.Рузметовнинг ҳаракатини юридик квалификациясини муҳокама қилиб, унинг ҳаракати гиёҳванд моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлашда ифодаланган квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи С.Рузметовга нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 7-моддаси, яъни инсонпарварлик принципи ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 8-моддаси, яъни одиллик принципига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 3-бандида “Ўзбекистон Республикаси ЖК 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши – ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни, жиноятнинг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражасини айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак” деб кўрсатилган раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиқиб, унинг шахсини, аёллигини, муқаддам судланмаганлиги, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилган ишидан чин кунгилдан пушаймондалигини ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, 56-моддасига асосан унинг жиноятни ғаразли ва паст ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан, модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлаб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддаси тартибида унинг ушлаб турилган ва қамоқда сақланган вақтини тайинланган жазодан чегириб ташлаб, узил-кесил жарима жазосига келтиришни; - Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 25 февралдаги 631-сонли далолатномасига кўра, судланувчи С.Рузметов гиёҳвандликдан мажбурий тартибда даволанишга муҳтож эмаслигини инобатга олишни; - иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 07.02.2025 йилдаги 212-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 2,06 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини белгиланган тартибда йўқ қилишни; - 2025 йил 20 февралдаги 2558-сонли кивитанция билан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси учун топширилган 10.000.000 сўм пуллар ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг гаров қўювчи С.Рузиметовга қаййтаришни белгилашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454, 457, 462, 463, 465-468, 471, 473-моддаларига мувофиқ, ҲУКМ Қ И Л А Д И: Рузметов Сурожбек Атаназарович (Ruzmetov Surojbek Atanazarovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Рузметов Сурожбек Атаназаровичга Ўзбекистон Республикаси ЖК 276-моддаси 1-қисми билан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. С.Рузметовга Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан 2025 йил 16 январдан 17 январь кунига қадар қамоқда сақланган 2 кунини тайинланган жарима жазосидан ҳар бир кунини базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмига тенглаштириб, тайинланган жарима жазодан чегириб, ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 19 (ўн тўққиз) баравари миқдорида, яъни 7.150.00 сўм жарима жазоси қолдирилсин. Тайинланган жарима давлат даромадига ундирилсин. Судланувчи С.Рузметов томонидан “гаров” тарзидаги эҳтиёт чораси учун 2025 йил 20 февралдаги 2558-сонли кивитанция билан Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимига топширилган 10.000.000 сўм пуллар ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг гаров қўювчи С.Рузметовга қаййтарилсин. Ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати МТТБда 07.02.2025 йилдаги 212-сонли квитанция асосида сақланаётган, экспертизадан қолган жами вазни 2,06 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб, ўн сутка ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят бериш ёки прокурор протест келтиришга ҳақлидир. Раислик қилувчи, судья: С.Мамадиев Маъсул судья: Мамадиев Сарвар Носиржонович