Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/374 Дата решения 12.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381687 Claim ID 2768611 PDF Hash a3bdf857ee20ddd2... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси збекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15 code_article
збекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси збекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 12 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчи И.Муминов, судланувчи Ж.Нурмаматов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “JD Irgashev” адвокатлик бюроси адвокати Ж.Иргашевларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбланган Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғлига нисбатан 1-1006-2501/374-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғли (NURMAMATOV JAMSHIDBEK IZZATULLA O’G’LI), 2004 йил 17 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, 3-мавзеси, Нурхаёт МФЙ, 35-уй, 63-хонадонда яшовчи, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Ж.Нурмаматов ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида жиноят ишининг уларга нисбатан қисми алоҳида иш юритувига ажратилган шахслар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ ҳолда, телеграм ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган гуруҳларга “To’yga taklifnoma” ва “Hello Slev” номли вирусли файлларни юклаб, И.Муминов мазкур файлни ўз телефон аппаратига юклаб олганидан фойдаланиб, 2024 йил 25 ноябрь куни, соат 19:40ларда, И.Муминовнинг 8600 1402 9030 4709 рақамли банк пластик картаси ва 99899-3044233 телефон рақами ҳақидаги маълумотларни эгаллаб, ушбу маълумотларни “Anorbank” иловасига киритиб, иловага ўрнатилган махсус рақамларни “Mega sms” телеграм каналидан олиб расмийлаштириб, дастлаб И.Муминовнинг картаси ҳисобига 3.015.000 сўм ўтказиб, сўнгра мазкур пуллар ва И.Муминовнинг 2.072.000 сўм, жами 5.087.000 сўм пулларни А.Кудайберганов номига расмийлаштирилган пластик карта ҳисобига ўтказиб, И.Муминовнинг, жами 2.072.000 сўм пулларини яширин тарзда эгаллаган. Суд мажлисида судланувчи Ж.Нурмаматов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, 2023 йил сентябрь ойи бошларида телеграм каналларидан бирига кириб қолиб, “Zugzwang” профили остидаги шахс билан танишиб қолганлиги, ушбу шахс унга “IT” соҳасида мутахассис эканини ва фишинг файллар ишлаб чиқиб, фуқароларнинг пластик карталаридаги пулларни ўғирлаш билан шуғулланишини айтиб, уни яна бир “Fil” профили остидаги шахс билан таништирганлиги, шундан сўнг ушбу шахслар унга Ўзбекистонда ҳам шу каби ишларни амалга оширишга даъват қилишганлиги, шу пайтда пулга муҳтож бўлгани сабабли, уларнинг таклифига рози бўлганлиги ва “Zugzwang” ҳамда “Fil” телеграм гуруҳларига “To’yga taklifnoma” ва “Hello Slev” номли файлларни юклашганлиги, унинг вазифаси эса турли тлов дастурларидан маълумот етказишдан иборат бўлганлиги, шу тариқа 2024 йил 25 ноябрь уни танишлари А.Рахматуллев ва А.Калановлар билан овқатланиш учун чиқишганида, унга “Fil” алоқага чиқиб, унинг 3.015.000 сўм пуллари И.Муминовнинг пластик картаси ҳисобига ўтиб кетганини айтиб, ушбу пулларни қайтариб олишни тайинлаганлиги, шундан сўнг И.Муминовнинг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, адашиб картасига 3.015.000 сўм ўтказиб юборганини билдириб, пулларини қайтаришни сўраганида, И.Муминов текшириб кўриб, ҳақиқатдан ҳам 3.015.000 сўм картасига ўтган тақдирда, пулларни қайтаришини билдирганлиги, шундан сўнг “Fil” унга И.Муминовнинг пластик картасини “Anorbank” иловасига улаб беришни сўраганлиги, унинг илтимосини бажарганлиги, эртасига уни ички ишлар ходимлари чақиришганида, “Fil” И.Муминовнинг 2.072.000 сўм пулларини ҳам ечиб олганини билганлиги, танишлари А.Рахматуллаев ва А.Калановларнинг унинг бу ишидан хабарлари бўлмаганлиги, мазкур жиноятни “Zugzwang” ҳамда “Fil” профили остидаги шахслар билан содир қилишганлиги, ички ишлар идораларида “Fil” орқали И.Муминовнинг пулларини қайтариб ўтказдириб берганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлиги ва пушаймонлиги, жабрланувчига етказилган моддий зарар қопланганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи Ж.Нурмаматов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи И.Муминов қуйидагиларни, яъни 2024 йил 25 ноябрь уни ўз бошқарувидаги автомашинада турмуш ўртоғи билан кетаётганида, ўзини талаба сифатида таништирган шахс қўнғироқ қилиб, адашиб унинг пластик картаси ҳисобига 3.015.000 сўм ўтказиб юборганини, ушбу пуллар унга жуда зарур эканини айтиб, пулларни қайтариб ўтказиб беришни илтимос қилганлиги, шунда автомашина бошқараётгани сабабли телефон аппаратини турмуш ўртоғига берганлиги, турмуш ўртоғи қўнғироқ қилган шахслар телефон рақами ва пластик карта рақамини қаердан олганини сўраганида, ушбу шахс телефонни ўчириб қўйганлиги, шундан сўнг уйига етиб боргач, банк ходимига қўнғироқ қилганлиги, банк ходими эса унга пластик картаси ҳисобига пул тушган2 тушмаганини текширишини айтганлиги, пластик картаси ҳисобини текширганида, ҳақиқатдан ҳам ҳисобига 3.014.000 сўм тушганини, ўзининг 2.072.000 сўм пуллари билан, жами 5.087.000 сўм борлигини кўрганлиги, сўнгра унга қўнғироқ қилган рақамга қўнғироқ қилганида, ушбу шахс уни блоклаб қўйганини билганлиги, орадан бир қанча вақт ўтиб, ўғли уйга келганида ундан пулларни қайтариб ўтказиб беришини айтганида, ўғли пластик картаси ҳисобида пул йўқлигини маълум қилганлигини, телефон аппаратини текширганида, унинг телефон рақами “anorbank” иловасига улангани ҳақида смс хабарлар келганини кўриб, ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, ҳозирда унга етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги, бироқ маънавий зарарлар қопланмаганлигини билдириб, судланувчи Ж.Нурмаматовга нисбатан қонуний жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ А.Рахматуллаев қуйидагиларни, яъни судланувчи Ж.Нормаматов ўртоғи эканлиги, 2024 йил 25 ноябрь уни Ж.Нормаматов ва А.Калановлар билан айланиб юришганида, Ж.Нормаматов ким биландир телефон орқали гаплашиб, адашиб 3.015.000 сўм пулларни бировнинг картаси ҳисобига ўтказиб юборганини айтганлиги, шундан сўнг телефон рақамлари ҳисобида пул бўлмагани сабабли, бир ҳайдовчининг телефон аппаратини сўраб олишиб, Ж.Нормаматов айтган телефон рақамига қўнғироқ қилиб дастлаб ўзи, сўнгра эса Ж.Нормаматов гаплашганлиги, жавоб берган шахс автомашина бошқариб кетаётганини, тўхтаганидан сўнг пластик картаси ҳисобини текшириб, сўнгра пулларни қайтариб ўтказиб юборишини маълум қилганлиги, шундан сўнг яна бир оз айланиб тарқалишганлиги, воқеа куни Ж.Нормаматов кимнидир пластик картаси ҳисобидан пулларни ўғирлаб олганини билмаганлиги, бунга ҳеч қандай алоқаси бўлмаганини билдириб кўрсатув бериб ўтди. Суд мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ А.Каланов, гувоҳ А.Рахматуллаевнинг кўрсатувларига мазмунан ўхшаш кўрсатувлар бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчининг иш бўйича дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчининг аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Ж.Нурмаматовнинг ўғрилик яъни қонунга хилоф равишда ахборот тизимига кириб, И.Муминовнинг 2.072.000 сўм пулларини яширин равишда талонторож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари 3 тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон РеспубликасиЖиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи Ж.Нурмаматовга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ғараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, у айбли деб топилаётган модда санкциясида белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини камайтириб озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи Ж.Нурмаматовнинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида жабрланувчи И.Муминовнинг манфаатларига 4 5 етказилган моддий зарар қопланганлигини ва жабрланувчи шу мазмунда судга ариза билан мурожаат қилганини инобатга олган ҳолда, И.Муминов томонидан унга етказилган маънавий зарар миқдори ва тури юзасидан аниқ талаб қўйилмаганини эътиборга олиб, унга маънавий зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Дастлабки тергов жараёнида Ж.Нурмаматовдан ашёвий далил тариқасида олиниб, Тошкент шаҳар ИИББга 2024 йил 17 ноябрда 25612сонли квитанцияга асосан топширилган 3.000.000 сўм пуллар Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғлининг яқин қариндошларига қайтаришни ва жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган “Iphone 13 pro” русумли телефон аппарати қонунчиликда белгиланган тартибда мусодара қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд JAMSHIDBEK IZZATULLA O’G’LI), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғлига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияларда ўтаттирилсин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 12 майдан бошлаб ҳисоблансин. Ж.Нурмаматовга нисбатан танланган “гаров” эҳтиёт чораси “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасига ўзгартирилиб у дарҳол суд мажлиси залида қамоққа олинсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ депозит ҳисоб-рақамига 2024 йил 17 ноябрдаги 25334-сонли квитанцияга асосан тўланган 7.500.000 сўм гаров пуллари Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғлининг яқин қариндошларига қайтарилсин. Дастлабки тергов жараёнида Ж.Нурмаматовдан ашёвий далил тариқасида олиниб, Тошкент шаҳар ИИББга 2024 йил 17 ноябрда 25612-сонли квитанцияга асосан топширилган 3.000.000 сўм пуллар Нурмаматов Жамшидбек Иззатулла ўғлининг яқин қариндошларига қайтарилсин ва жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган “Iphone 13 pro” русумли телефон аппарати қонунчиликда белгиланган тартибда мусодара қилинсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги ва жабрланувчи шу мазмунда судга ариза тақдим қилганлиги инобатга олинсин. 5 6 зарарларни ундириш масаласида асослантирувчи ҳужжатлар билан биргаликда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил тариқасида эътироф этилган DVD диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи имзо Аслига тўғри: 6 И.Сабиров