← Назад
Решение #694645 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский
район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тel: (0 369) 423-37-57
Fax: (0 369) 423-37-57
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 декабрь
4-1603-2202/4006-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – ХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Қўшма
корхонанинг жавобгар – “ХХХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
69 600 000 сўм асосий қарз, 6 960 000 сўм пеня, жами 76 560 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар вакили П.Туймебаев (2022 йил 19 декабрдаги 19/12/2022сонли ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида,
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (етказиб берувчи) ва
“ХХХХХХ” фермер хўжалиги (харидор) ўртасида 2021 йил 30 ноябрда
202206-сонли товар олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб,
шартноманинг 1.1-бандига кўра, етказиб берувчи харидорга товарни мулк
қилиб бериш бериши, харидор эса товарни қабул қилиб олиш ва
спецификацияга мувофиқ тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома бўйича етказиб берувчи томонидан ўз
мажбуриятлари бажарилиб, харидорга 1 124 600 000 сўмлик товар етказиб
берилганлиги, лекин харидор томонидан товар қиймати тўлиқ тўлаб
берилмаганлиги ва натижада 69 600 000 сўм асосий қарз, 6 960 000 сўм
пеня вужудга келганлиги важлари билан ХХХХХХ” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги Қўшма корхона (бундан буён матнда- даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “ХХХХХХ” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда- жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
69 600 000 сўм асосий қарз, 6 960 000 сўм пеня, жами 76 560 000 сўм
қарздорликни ундиришни ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили суд муҳокамаси кунигача
жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини,
шунингдек суд харажатлари ҳам даъвогарга тўлиқ тўлаб берилганлигини,
даъвогарга нисбатан эътирози йўқлигини билдириб, даъво талаби бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида
унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги маълумот
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда- ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлари асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар вакили иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда- ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларига кўра, олди-сотди шартномасига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга 1 124 600 000 сўмлик товар етказиб берилган
бўлиб, жавобгар томонидан ушбу маҳсулот тўлиқ қабул қилиб олинган ва
маҳсулот учун 1 055 000 000 сўм тўлов амалга оширилган, натижада
69 600 000 сўм асосий қарз вужудга келган. Даъвогар томонидан
жавобгарга 2022 йил 22 августдаги юборилган 19-сонли талабнома
оқибатсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги ушбу асосий қарздорлик суммаси
иш ҳужжатлари, хусусан 2021 йил 11 апрелдаги 31 ва 32-сонли ҳисобфактуралар, 2021 йил 12 апрелдаги 5-сонли ишончнома ҳамда даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ асосли.
Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига асосан даъвогар томонидан
жавобгар товар ҳақи бўйича тўловни кечиктирганлиги учун неустойка
ҳисобланиб, жавобгардан 6 960 000 сўм пеня ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, даъвогар вакилининг суд муҳокамаси жараёнида тақдим
этган 2022 йил 19 декабрдаги маълумотномасида, суд муҳокамаси кунида
жавобгарнинг асосий қарз ва пенядан қарздорлиги мавжуд эмаслиги
ҳамда олдиндан тўланган суд харажатлари ҳам даъвогарга тўлиқ тўлаб
берилганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли, гарчи даъво асосли киритилган бўлсада, жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар ихтиёрий равишда бартараф
этилганлиги сабабли суд аризани қаноатлантиришни рад этиш лозим деб
ҳисоблайди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилан даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бироқ,
даъвогарнинг судга тақдим этилган маълумотномасида, суд харажатлари
ҳам жавобгар томонидан 2022 йил 14 декабрь куни даъвогарнинг банк
ҳисоб рақамига ўтказиб берилганлиги кўрсатилган.
Шу асосда суд жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, ИПК 118, 176-179, 186-моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Р. Мухиддинов
(Хулоса қисми)
Чуст тумани
2022 йил 19 декабрь
4-1603-2202/4006-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев суд мажлиси котиблигида,
даъвогар – ХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Қўшма
корхонанинг жавобгар – “ХХХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан
69 600 000 сўм асосий қарз, 6 960 000 сўм пеня, жами 76 560 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни даъвогар вакили П.Туймебаев (2022 йил 19 декабрдаги 19/12/2022сонли ишончнома асосида) (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида,
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПК 118, 176-179, 186моддаларига амал қилиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Р. Мухиддинов
2022 йил 19 декабрь
4-1603-2202/4006-сонли иш
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида,
судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев суд мажлиси котиблигида, даъвогар –
ХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Қўшма корхонанинг
жавобгар – “ХХХХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 69 600 000 сўм асосий
қарз, 6 960 000 сўм пеня, жами 76 560 000 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
П.Туймебаев (2022 йил 19 декабрдаги 19/12/2022-сонли ишончнома асосида)
(жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон
қилди.
Раислик қилувчи суд иқтисодий суд ишини юритиш иштирокчилари
мажлисга келган-келмаганлигини аниқлаштиришни бошлади.
Суд мажлиси котиби ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган-келмаганлиги тўғрисида раислик этувчига ахборот
берди.
Суд мажлисида:
Даъвогар вакили П.Туймебаев (2022 йил 19 декабрдаги 19/12/2022сонли ишончнома асосида) иштирок этмоқда.
Жавобгар вакили суд муҳокамаси куни ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган бўлсада суд мажлисига келмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмига асосан
ишни жавобгар вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Раислик этувчи суд таркибини эълон қилиб, суд таркибига раддиялар
бор-йўқлигини сўради.
Раддиялар бўлмади.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга иқтисодий иш ўзбек
тилида олиб борилишига қаршилик ва эътирозлар бор-йўқлигини
сўраганда, эътирозлар бўлмади.
Раислик этувчи томонидан ишда иштирок этувчи шахсларнинг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда –
ИПК) 42-моддасида назарда тутилган хуқуқ ва мажбуриятлари
тушунтирилиб, вакилнинг ваколати ва шахси аниқланди.
Раислик этувчи ишни олиб бориш тартибини белгилаб, далилларни
текширишга ўтди ва сўзни даъвогар вакилига берди.
Даъвогар вакили П.Туймебаевнинг тушунтириши:
Ҳурматли суд! Суд муҳокамаси кунигача жавобгар томонидан
қарздорлик тўлиқ бартараф этилди, шунингдек суд харажатлари ҳам
даъвогарга тўлиқ тўлаб берилди. Даъвогарга нисбатан эътирозимиз йўқ.
Шу сабабли даъво талаби бўйича қонуний қарор қабул қилишишингизни
сўрайман.
Раислик этувчи суд муҳокамаси тугаганлигини билдириб, алоҳида
хонага кириб кетди.
Раислик этувчи алоҳида хонадан чиқиб даъвогарнинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув
қарорини ўқиб эшиттирди ҳамда ҳал қилув қарори устидан шикоят
танишиш хуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Раислик этувчи суд муҳокамаси якунлангач, нима сабабдан бу
тўхтамга келганлиги юзасидан ишда иштирок этувчи шахсларга
тушунтириш бериб ўтди.
Суд мажлиси баённомаси ИПК 201, 202-моддаларининг талаблари
асосида тузилди.
Раислик этувчи:
А.Р.Мухиддонов
Суд мажлиси котиби:
Д.А.Тиллабоев