← Назад
Решение #694651 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
сонли иш
2022 йил 19 декабрь
4-1901-2201/4373-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
раислик
қилувчи
судья
Д.Жумаев,
З.Казиеванинг
котиблигида, даъвогар вакили – юрисконсульт ёрдамчиси Ш.Аликулов
(2022 йил 20 сентябрдаги 1/1-1-814-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси даъвогар "Қишлоққурилишбанк" АТБ манфаатида
жавобгар "HUMO HOUSE TERMIZ" масъулияти чекланган жамияти ва
қўшимча жавобгар “JANUB-CHARXPALAGI» хусусий корхонасига
нисбатан киритган даъво аризаси бўйича бўйича қўзғатилган 4-19012201/4373-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар
"Қишлоққурилишбанк" АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар "HUMO HOUSE TERMIZ" масъулияти чекланган жамиятидан
(бундан
буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
500 000 000 сўм кредит қарзи, 28 360 000 сўм кредит фоизини ундириш,
ундирувни
қўшимча
жавобгар
“JANUB-CHARXPALAGI»
хусусий
корхонасига (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)
тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўради.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади
ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
ИПКнинг
170-моддасининг
учинчи
қисмига
кўра,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони
қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
даражада
бажармаганлигини
билдириб,
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб,
уларга
ҳуқуқий
баҳо
бериб,
қуйидагиларга
кўра,
даъвони
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2022
йил
3 июнда №15-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 36 ой
муддатга йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан маиший хизмат
кўрсатиш шахобчасини жихозлаш мақсадида 500 000 000 сўм
миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан
кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартноманинг
узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгарга тегишли Термиз
шаҳар, Гулшан кўчаси, 1 Д манзилгоҳда жойлашган маҳалла идораси,
милиция таянч пункти, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси ва
бино-иншоотларини (умумий ер майдони 1000 кв.м., 001 литерда
маҳалла идораси, милиция таянч пункти савдо ва маиший хизмат
кўрсатиш биноси фойдаланиш майдони 399,3 кв.м., умумий майдони
480,34 кв.м.) ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга
қўйилган.
Кредит таъминоти учун қўшимча жавобгар томонидан берилган
гаров мулкини нархини белгилаш юзасидан томонлар ўртасида келишув
далолатномаси тузилган ва қўшимча жавобгарга тегишли бўлган мулки
625 000 000 сўмга келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган.
Жавобгар
кредит
шартномаси
бўйича
зиммасидаги
мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар
билан ўз исботини топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
500 000 000 сўм кредит қарзи, 28 360 000 сўм кредит фоизини
ундиришни лозим топди.
Суд, ундирувни қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда
қўшимча жавобгар «JANUB-CHARXPALAGI» хусусий корхонасига
тегишли Термиз шаҳар, Гулшан кўчаси, 1 Д манзилгоҳда жойлашган
маҳалла идорасига, милиция таянч пунктига, савдо ва маиший хизмат
кўрсатиш биносига ва бино-иншоотларига (умумий ер майдони 1000
кв.м., 001 литерда маҳалла идораси, милиция таянч пункти савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш биноси фойдаланиш майдони 399,3 кв.м.,
умумий майдони 480,34 кв.м.) ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан
қаратишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта
харажатини, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 10 567 200 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Қишлоққурилишбанк» АТБ фойдасига жавобгар «HUMO
HOUSE TERMIZ» масъулияти чекланган жамиятидан 500 000 000 сўм
кредит
қарзи,
28 360 000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва иш учун тўланган 24 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда қўшимча
жавобгар ««JANUB-CHARXPALAGI» хусусий корхонасига тегишли
Термиз шаҳар, Гулшан кўчаси, 1 Д манзилгоҳда жойлашган маҳалла
идорасига, милиция таянч пунктига, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
биносига ва бино-иншоотларига (умумий ер майдони 1000 кв.м., 001
литерда маҳалла идораси, милиция таянч пункти савдо ва маиший
хизмат
кўрсатиш
биноси
фойдаланиш
майдони
399,3 кв.м., умумий майдони 480,34 кв.м.) ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан қаратилсин.
Жавобгар «HUMO HOUSE TERMIZ» масъулияти чекланган
жамиятидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 10 567 200 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция
тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев