← Назад
Решение #69524 Уголовные
Жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 104 | — | law | |
| илиш ЖК | 74 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 73 | — | law | |
| унга нисбатан суд ЖК | 60 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил май ойининг 12 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик
қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг
котиблигида, тарафлардан: Чилонзор тумани прокурори катта
ёрдамчиси Н.Рустамовнинг иштирокида, Шелестюк Денис Васильевичга
нисбатан Чилонзор туман ИИО Пробация бўлинмасининг бошлиғи
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми
“б” бандига асосан ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш тўғрисида киритилган
тақдимномани кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
27.01.2020 йилдаги ҳукмига кўра,
1978 йил 07 мартда Тошкент шаҳрида туғилган,
миллати украин, Ўзбекистон Республикаси
фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оиласидан
ажрашган, бир нафар фарзанди бор, вақтинча
ишсиз, муқаддам судланган, Тошкент шаҳар,
Чилонзор тумани, 9-мавзе, 2А-уй, 34-хонадонда
Шелестюк Денис Васильевич (Shelestyuk Denis
Vasilevich).
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди
билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган. 2022 йил 21 июлда жиноят ишлари бўйича Бўка
тумани судининг ажримига кўра ўталмай қолган 5 йил 3 ой 11 кун
озодликдан маҳрум қилиш ЖКнинг 74-моддасига асосан ойлик иш
ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда
шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган.
Унга нисбатан чиқарилган суд ажрими ва йиғма жилди Чилонзор
туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан 2022 йил 30 августда
рўйхатга олиниб ижрога қаратилган. Маҳкум Д.Шелестюк 2022 йил
10 сентябрдан Чилонзор тумани “Ободонлаштириш бошкармаси”га ишга
жойлаштирилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келмоқда.
Шу вақт ичида маҳкум Д.Шелестюк содир этган жиноятидан қаттиқ
пушаймонлиги, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланиб
келинаётганлиги, келгуси ҳаётида эътиборини оиласи ва фарзандлари
тарбиясига бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя
қилиб, ҳалол меҳнат билан шуғулланиш ниятида эканлигини, жазони
2 (икки) йил 7 (етти) ой 21 (йигирма бир) кун ўтаганини инобатга олиб,
ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай қолган 2 (икки)
йил 7 (етти) ой 20 (йигирма) кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни сўраган.
пушаймондалигини, унга суд томонидан тайинланган жазогага тўлиқ
риоя
этиб
келганлигини
инобатга
олиб,
тақдимномани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамовнинг илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги ва
Д.Шелестюк
тақдимномани қаноатлантириб бериш ҳақидаги
фикрларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” банди
(эски таҳрири)да оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган
жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо
муддатининг камида ярмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин жазони
ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши
мумкинлиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, маҳкум Д.Шелестюк аҳлоқ
тузатиш ишлари жазосини 2 (икки) йил 7 (етти) ой 21 (йигирма бир)
кунини ўтаганини, яшаш жойидан ижобий тавсифланишини, тартибқоида талабларини бажарганини инобатга олиб, тақдимномани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
73-моддаси,
ЖПКнинг
536, 541-моддаларига риоя қилиб, суд,
А Ж Р И М Қ И Л А Д И:
Чилонзор тумани ИИО Пробация бўлинмаси бошлиғининг
тақдимномаси қаноатлантирилсин.
Шелестюк Денис Васильевич (Shelestyuk Denis Vasilevich) Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўталмай
қолган 2 (икки) йил 7 (етти) ой 20 (йигирма) кун аҳлоқ тузатиш ишлари
жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинсин.
Д.Шелестюкга жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги
жиноят содир этган тақдирда, унга нисбатан суд ЖКнинг 60-моддасида
назарда
тутилган
қоидаларга
мувофиқ
жазо
тайинланиши
тушунтирилсин.
Ажрим маълумот учун Чилонзор тумани ИИО ФМБ ва маҳкумга
топширилсин.
Ажримдан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
1
546 -моддасига асосан кассация тартибида хусусий шикоят ёки хусусий
протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов