← Назад
Решение #695347 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street,
67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
i.termiz@sud.uz
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри 4-1901-2201/4363-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев
раислигида,
Т.Музраповнинг
котиблигида,
адлия
бўлими
бошлиғи- А.Жабборов, даъвогар вакили- У.Шадиев (рахбар)
жавобгар вакили- Д.Худойбердиев (2022 йил 24 январдаги 0101/11-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Термиз шаҳар
адлия бўлими даъвогар- “Kapitel Pro” масъулияти чекланган
жамиятининг
манфаатида
жавобгарТермиз
шаҳар
ҳокимлигидан 730957326 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Термиз шаҳар адлия бўлими даъвогар- “Kapitel Pro” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлигидан
730957326 сўм зарар ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сурхондарё вилоят
ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси,
Сурхондарё вилоят Молия бошқармаси, Сурхондарё вилоят
Ғазначилиги жалб этилган.
Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган Сурхондарё вилоят Молия бошқармаси,
Сурхондарё вилоят Ғазначилиги вакиллари суд мажлисида
иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддаси 3-қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни
лозим деб топди.
вакиллари даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгарнинг Термиз
шаҳар ҳокимлиги томонидан 2021 йил 21 майдаги шаҳарнинг
Ибн Сино ва Бахт кўчалари кесишмасидан 6,0х20,0 метр
ўлчамдаги “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси”
биносини қуришга 120,0 кв.метр ер майдони ажратиб бериш
тўғрисидаги К-559-сонли қарори қабул қилинганлигини, мазкур
қарорга асосан ер майдонидан фойдаланиш 318,60 кв.метр
бўлган икки қаватли “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш
нуқтаси” биноси қуриб битказилганлиги ва мазкур бинога давлат
кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси
Термиз филиали томонидан 2022 йил 9 февралдаги кадастр
паспорти шакллантирилганлигини, шундан сўнг Термиз шаҳар
прокуратураси томонидан Термиз шаҳар ҳокимининг 2021 йил 21
майдаги К-559-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида 2022 йил 3
февралда 10.1/3-22-сонли протест келтирилганлигини, мазкур
протестга асосан Термиз шаҳар ҳокимининг 2022 йил 11
мартдаги
93-8-121-Q-/22-сонли
қарори
қабул
қилиниб,
ҳокимликнинг 2021 йил 21 майдаги шаҳарнинг Ибн Сино ва Бахт
кўчалари кесишмасидан 6,0х20,0 метр ўлчамдаги “Савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси” биносини қуриш учун 120,0
кв.метр ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги К-559-сонли
қарори бекор қилинганлигини, бунинг натижасида зарар
кўрганлини, зарарнинг баҳоси Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги
ҳузуридаги
Х.Сулаймонова
номидаги
РСЭМ
Сурхондарё вилоят бўлими томонидан 730957326 сўмга
баҳоланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
жавобгар
вакили
даъвогарнинг мулкини бузиш бўйича ҳоким қарори қабул
қилинмаганлигини, даъвогарнинг биноси бузилиши Вазирлар
Маҳкамасининг 911-сонли қарори талабига тушмаслигини,
даъвогар компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигини,
даъвони тан олмаслигини билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Термиз шаҳар ҳокимининг
2021 йил 21 майдаги Термиз шаҳрининг Ибн Сино ва Бахт
кўчалари кесишмасидан 6,0х20,0 метр ўлчамдаги “Савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси” биносини қуриш учун 120,0
кв.метр ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги К-559-сонли
қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан даъвогар икки
қуриб битказилганлиги ва мазкур бинога давлат кадастрлари
палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси Термиз филиали
томонидан 2022 йил 9 февралдаги 1722401/R-A1179594 рақамли
кадастр паспорти шакллантирилган.
Термиз шаҳар прокуратураси томонидан Термиз шаҳар
ҳокимлигига 2022 йил 3 февралда Термиз шаҳар ҳокимининг
2021 йил 21 майдаги К-559-сонли қарорини бекор қилиш ҳақида
10.1/3-22-сонли протест келтирилган.
Мазкур протестга асосан Термиз шаҳар ҳокимининг 2022
йил 11 мартдаги 93-8-121-Q-/22-сонли қарори қабул қилиниб,
унга кўра ҳокимликнинг 2021 йил 21 майдаги шаҳарнинг Ибн
Сино ва Бахт кўчалари кесишмасидан 6,0х20,0 метр ўлчамдаги
“Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси” биносини қуриш
учун 120,0 кв.метр ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги К559-сонли қарори бекор қилинган.
Бунинг натижасида даъвогар томонидан шаҳарнинг Ибн
Сино ва Бахт кўчалари кесишмасидан қурилган “Савдо ва
маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси” биносини бухибташланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги РСЭМ Сурхондарё вилоят бўлимининг
2022
йил
17
ноябрдаги
29/21-10/1543/-16.1М1814-сонли
мутахассис хулосасига кўра зарар миқдори 730957326 сўмга
баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан
буён матнда ФК деб юритилади) 14-моддасига кўра агар қонун
ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда
тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар
деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш
учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек
бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик
муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар
ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой
берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда
тўланишини талаб қилишга ҳақли.
ФК 15-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат органи
ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан
қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши,
шунингдек
улар
мансабдор
шахсларининг
ғайриқонуний
шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан
қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг
бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи
бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади.
ФК 990-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат
органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик
шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан
қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.
Мазкур ҳолатда низо Термиз шаҳар ҳокимининг қарорини
бекор қилинишидан келиб чиққан.
Шу
сабабли,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогарнинг даъво аризасида важ қилиб келтирган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Жисмоний
ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини
таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация
бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли Қарорини суд ушбу низо
бўйича қўлламасликни лозим топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб даъвогарнинг даъво
талабини
қаноатлантиришни,
жавобгарТермиз
шаҳар
ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар“Kapitel Pro” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 730957326 сўм зарар ва олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд
ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан 14619146,52 сўм
давлат божини Республика бюджети ҳамда суд органларини
ривожлантириш жамғармасига ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар“Kapitel Pro” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига
730957326 сўм зарар ва олдиндан тўланган 24000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар- Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан Республика
бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига
14619146,52 сўм божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция
тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин.
Д.Жумаев