Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2854 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен вертекс бизнес масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ҚҚ Премиум елегант керамикс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033238 Claim ID 3006759 PDF Hash a800cda3f5aaffd7... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
Ушбу кодекснинг 420-моддаси Ушбу кодекс 420 code_article
дирда ушбу Кодекснинг 256-моддаси дирда ушбу Кодекс 256 code_article
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
бандида ФК 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФК 327-моддаси дори ФК 327 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2022 йил 19 декабрь 4-1107-2202/2854-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Angren vertex business” МЧЖнинг жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан 331.457.025 сўм асосий қарз, 55.684.780 сўм пеня ва адвокат учун тўланган 6.000.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили С.Хусанов (ордер, ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, сотувчи “Angren vertex business” МЧЖ (даъвогар) ва харидор “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси (жавобгар) ўртасида 20.04.2021 йил санаси билан 16-к-сонли шартнома тузилган (шартнома электрон тарзда тузилган бўлиб, сотувчи шартномани 11.05.2021 йилда, харидор эса 17.05.2021 йилда имзолаган). Шартномага кўра, сотувчи “каолин первичный, каолин серый, каолин вторичный пестроцветный, песок производ. отход” товарларини етказиб беришни, харидор эса эса олинган товарлар учун ҳақ тўлашни зиммасига олган. Шартнома қиймати 331.457.025 (ҚҚС билан) сўмни ташкил этади ва олдиндан 100 фоиз тўловни амалга оширишни назарда тутади. Тарафларнинг вакиллари ўртасида 18.05.2021 йилда тузилган 5/3-сонли ҳисоб фактурага кўра, 331.457.025 сўмлик (ҚҚС билан) товарлар етказиб берилган ва ушбу товарлар 17.05.2021 йилдаги 45-сонли ишончнома асосида қабул қилиб олинган. Даъво аризага кўра, харидор тўловларни умуман амалга оширмаган, сотувчининг 05.08.2021 йилдаги талабномасини эса харидор оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг сотувчи харидорга нисбатан иқтисодий судда иш қўзғатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, етказиб берилган товарлар учун 331.457.025 сўм асосий қарзни, тўлов кечиктирилгани учун 55.684.780 сўм пеняни ва адвокат учун олдиндан тўланган 6.000.000 сўм зарарни тўлиқ ундириб беришни сўради ва судга даъвогар томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро таққослаш актини тақдим қилди. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим тегишли маълумот билан судга қайтарилган. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2қисми 3-хатбоши тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиради. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 331.457.025 сўм асосий қарзни ундириш талаби билдирилган. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда сотувчи ва харидор мажбурияти улар ўртасида тузилган шартномадан келиб чиққан. Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. ФК 242-моддасида, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Шунингдек, ФК 420-моддаси 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган қоидалар қўлланади, дейилган. ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади. Тарафлар ўртасидаги 16-к-сонли шартноманинг 3-бандига кўра, харидор ҳар бир партия товарлар учун олдиндан 100 фоиз тўловларни сотувчининг ҳисоб варағига пул кўчириш орқали амалга оширишни зиммасига олган. ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Суд қонуннинг ушбу талабларидан ҳамда шартнома шартларидан келиб чиқиб, шунингдек товарларининг етказиб берилгани ва қабул қилиб олинганлик факти ҳисоб фактура шунингдек, бир томонлама тузилган ўзаро таққослаш акти билан тасдиқлангани сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига сўндирилмаган 331.457.025 сўм қарзни тўлиқ ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар ҳисобидан жами 55.684.780 сўм пеня ундириш талаби баён этилган. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Юқорида қайд этилган 16-к-сонли шартноманинг 8-бандида тарафларнинг бир-бирига нисбатан мулкий жавобгарлиги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун асосида тартибга солиниши белгиланган. Ушбу қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф: бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди; Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ушбу қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Шу сабабли даъвогар товар учун тўлов кечиктирилган барча кунлар учун 55.684.780 сўм пеня ҳисоблаган. Гарчи, даъвогарнинг пеня ҳисоблашга оид талаби асосли бўлсада, бироқ ундириш талаб этилаётган пенянинг миқдорини суд қисман камайтиришни лозим топади. Хусусан, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолда суд 331.457.025 сўм тўловлар жавобгар томонидан бир йилдан бери тўланмай келганини инобатга олиб, ФК 327-моддаси асосида жавобгардан даъвогар фойдасига 53.033.124 сўм пеня ундиришни лозим топади (331.457.025 х 16 %). Бундан ташқари, даъво аризада адвокат учун тўланган 6.000.000 сўмни ундириш талаби билдирилган. ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюроси билан 15.07.2022 йилда “юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 3-сонли битим тузган ва адвокат ҳақи 6.000.000 сўмни ташкил этишга келишилган (битимнинг 8-банди). Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 19.12.2022 йилда 7.000.000 сўм тўловнинг “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюросига тўланганига оид 23144-сонли банк ҳужжатини судга тақдим этди ва даъвогарга 7.000.000 сўм зарар етганини бироқ, суддан даъво аризада кўрсатилган 6.000.000 сўмни ундириб беришни сўради. Бироқ, суд даъвогар вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки, 19.12.2022 йилдаги 23144-сонли банк ҳужжати асосида 7.000.000 сўм маблағ “Халол логистик 007” МЧЖ томонидан “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюросига 19.12.2022 йилда тузилган 4-сонли адвокатлик хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида ўтказилган. Бундай ҳолда суд даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ ва “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюроси ўртасида “юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 3-сонли шартнома тузилганини инобатга олади, бироқ 7.000.000 сўм тўланганини тасдиқловчи 23144-сонли банк ҳужжати ушбу низо бўйича эмас, балки бошқа (учинчи) шахсларнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун тўланганини, даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ томонидан ўзининг даъво аризасида кўрсатилган 6.000.000 сўмнинг “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюросига ўтказиб берилганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар судга тақдим этилмагани сабабли даъвогар “Angren vertex business” МЧЖга 6.000.000 сўм зарар етказилмаган, деб ҳисоблайди ва даъво аризанинг адвокат хизмати учун тўланган 6.000.000 сўмни ундиришга оид қисмини рад этишни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама этиб, қуйидаги тўхтамга келди. Хусусан, даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 3.931.419 сўм давлат божи тўлаган (жами даъво талабининг 1%). Даъво аризанинг 6.000.000 сўм зарар қисми рад этилгани учун олдиндан тўланган давлат божининг 60.000 сўм қисмини (6.000.000х1%) суд даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ зиммасида қолдиришни, давлат божининг қолган 3.871.419 сўм қисмини ва 24.000 сўм почта харажатини эса жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 14, 237-238, 242, 256, 326-327, 420-моддалари, ИПК 68, 72, 118, 128, 176-177моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ фойдасига 331.457.025 сўм қарз, 53.033.124 сўм пеня, 3.871.419 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов