← Назад
Решение #695730 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 420 | — | code_article | |
| дирда ушбу Кодекс | 256 | — | code_article | |
| онуннинг | 24 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2022 йил 19 декабрь
4-1107-2202/2855-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Angren vertex business”
МЧЖнинг жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонасига
нисбатан 566.299.271 сўм асосий қарз, 283.149.635 сўм пеня ва адвокат учун
тўланган 6.000.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар
вакили С.Хусанов (ордер, ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, сотувчи “Angren vertex business” МЧЖ (даъвогар)
ва харидор “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси (жавобгар)
ўртасида 19.06.2020 йил санаси билан 10-к-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра, сотувчи “каолин первичный, каолин серый, каолин
пестроцветный, каолин очищенный, песок отход” товарларини етказиб беришни,
харидор эса эса олинган товарлар учун ҳақ тўлашни зиммасига олган. Шартнома
қиймати 7.541.240 (ҚҚС билан) сўмни ташкил этади ва олдиндан 100 фоиз
тўловни амалга оширишни назарда тутади.
Тарафларнинг вакиллари ўртасида 31.12.2020 йилда тузилган 74-сонли ҳисоб
фактурага кўра, 1.771.129.271,5 сўмлик (ҚҚС билан) товарлар етказиб берилган
ва ушбу товарлар қабул қилиб олинган.
Даъво аризага кўра, харидор тўловларни қисман яъни, 01.07.2020 йилда
200.000.000 сўм, 07.08.2020 йилда 150.000.000 сўм, 28.08.2020 йилда 200.000.000
сўм, 18.09.2020 йилда 49.900.000 сўм, 06.10.2020 йилда 55.000.000 сўм,
09.10.2020 йилда 50.000.000 сўм, 15.10.2020 йилда 100.000.000 сўм, 10.11.2020
йилда 100.000.000 сўм, 29.12.2020 йилда 300.000.000 сўм жами 1.204.900.000 сўм
тўловларни амалга оширган, сотувчининг 29.06.2021 йилдаги талабномасини эса
оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг сотувчи харидорга нисбатан иқтисодий
судда иш қўзғатган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни
такрорлаб, етказиб берилган товарлар учун 566.299.271 сўм асосий қарзни, тўлов
кечиктирилгани учун 283.149.635 сўм пеняни ва адвокат учун олдиндан тўланган
6.000.000 сўм зарарни тўлиқ ундириб беришни сўради ва судга даъвогар
томонидан бир томонлама тасдиқланган ўзаро таққослаш актини тақдим қилди.
1
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга
маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича
ташкилот топилмагани сабабли ажрим тегишли маълумот билан судга
қайтарилган. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2қисми 3-хатбоши тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиради.
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 566.299.271 сўм асосий қарзни ундириш
талаби билдирилган.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда сотувчи ва харидор мажбурияти улар ўртасида тузилган
шартномадан келиб чиққан.
Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмига кўра, олди-сотди шартномасида
сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки
қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда,
сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар
шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим.
ФК 242-моддасида, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки
талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон
ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли
бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки
мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни
кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.
Шунингдек, ФК 420-моддаси 2-қисмида сотиб олувчи олди-сотди
шартномасида назарда тутилган товар ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини
бажармаган тақдирда ушбу Кодекснинг 256-моддасида назарда тутилган
қоидалар қўлланади, дейилган.
ФК 256-моддасига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа
тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган
мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки
мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган
вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз
мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош
тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса,
муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи
тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини
бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини
бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил
ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши
шарт.
2
Ушбу модданинг 2, 3 ва 4-қисмларида назарда тутилган қоидалар шартнома
ёки қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса қўлланилади.
Тарафлар ўртасидаги 10-к-сонли шартноманинг 3-бандига кўра, харидор ҳар
бир партия товарлар учун олдиндан 100 фоиз тўловларни сотувчининг ҳисоб
варағига пул кўчириш орқали амалга оширишни зиммасига олган.
ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада
кўрсатилган бўлиши керак.
ФК 237-моддасига кўра, мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош
тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди,
қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Суд қонуннинг ушбу талабларидан ҳамда шартнома шартларидан келиб
чиқиб, шунингдек товарларининг етказиб берилгани ва қабул қилиб олинганлик
факти ҳисоб фактура шунингдек, бир томонлама тузилган ўзаро таққослаш акти
билан тасдиқлангани сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
сўндирилмаган 566.229.271,5 сўм қарзни ундиришни лозим топади (даъво
аризанинг асосий қарз ҳисоб-китобида қисман хатолик бор яъни, 1.771.129.271,5
сўмлик (ҚҚС билан) товар етказиб берилган бўлса, 1.204.900.000 сўм тўлов
амалга оширилган ва ўртадаги фарқ сумма 566.229.271,5 сўмни ташкил этади).
Шунингдек, даъво аризада тўлов кечиктирилган кунлар учун жавобгар
ҳисобидан жами 283.149.635 сўм пеня ундириш талаби баён этилган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Юқорида қайд этилган 10-к-сонли шартноманинг 8-бандида тарафларнинг
бир-бирига нисбатан мулкий жавобгарлиги “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун асосида
тартибга солиниши белгиланган.
Ушбу қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, тарафлардан бири шартнома
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу
тараф:
бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга
қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача
тарзда жавобгар бўлади.
Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик
учун ушбу Қонуннинг 25 - 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик
чоралари қўлланилади.
Ушбу қонуннинг 32-моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
3
Шу сабабли даъвогар товар учун тўлов кечиктирилган барча кунлар учун
283.149.635 сўм пеня ҳисоблаган. Гарчи, даъвогарнинг пеня ҳисоблашга оид
талаби асосли бўлсада, бироқ ундириш талаб этилаётган пенянинг миқдорини суд
қисман камайтиришни лозим топади.
Хусусан, ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Шунингдек, Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида ФК 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг
энг кам миқдори ФК 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим, деб тушунтириш берилган.
Бундай ҳолда суд 566.229.271,5 сўм тўловлар жавобгар томонидан бир
йилдан бери тўланмай келганини инобатга олиб, ФК 327-моддаси асосида
жавобгардан даъвогар фойдасига узил-кесил 100.000.000 сўм пеня ундиришни
лозим топади.
Бундан ташқари, даъво аризада адвокат учун тўланган 6.000.000 сўмни
ундириш талаби билдирилган.
ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда
тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган
зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ “Huquqiy
himoya XSR” адвокатлик бюроси билан 15.07.2022 йилда “юридик ёрдам
кўрсатиш тўғрисида” 2-сонли битим тузган ва адвокат ҳақи 6.000.000 сўмни
ташкил этишга келишилган (битимнинг 8-банди).
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жами 6.000.000 сўм
тўловнинг “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюросига тўланганига оид
11.03.2022 йилдаги 31, 32, 33, 34, 35, 36-сонли банк ҳужжатини судга тақдим этди
ва шунинг учун суддан ушбу 6.000.000 сўм зарарни ундириб беришни сўради.
Бироқ, суд даъвогар вакилининг ушбу важлари билан келишмайди. Чунки,
тарафлар ўртасидаги юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартнома 15.07.2022
4
йилда тузилагн бўлса, 31, 32, 33, 34, 35, 36-сонли банк ҳужжатини 11.03.2022
йилда тузилганига суд инобатга олади. Бундай ҳолда суд даъвогар “Angren vertex
business” МЧЖ ва “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюроси ўртасида “юридик
ёрдам кўрсатиш тўғрисида” 2-сонли шартнома тузилган бўлсада, бироқ 6.000.000
сўм тўланганини тасдиқловчи банк ҳужжати ушбу шартнома тузилишидан олдин
тўланганини, даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ 2-сонли шартнома асосида
6.000.000 сўмнинг “Huquqiy himoya XSR” адвокатлик бюросига ўтказиб
берилганини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни судга тақдим этмагани сабабли
даъвогар “Angren vertex business” МЧЖга 6.000.000 сўм зарар етказилмаган, деб
ҳисоблайди ва даъво аризанинг адвокат хизмати учун тўланган 6.000.000 сўмни
ундиришга оид қисмини рад этишни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама этиб, қуйидаги тўхтамга келди. Хусусан,
даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти сифатида 8.554.490 сўм давлат божи
тўлаган (жами даъво талабининг 1%).
Даъво аризанинг 6.000.000 сўм зарар қисми ва асосий қарздаги 70.000 сўм
қисми асоссиз деб топилиб рад этилгани учун олдиндан тўланган давлат
божининг 60.700 сўм қисмини (6.070.000х1%) суд даъвогар “Angren vertex
business” МЧЖ зиммасида қолдиришни, давлат божининг қолган 8.493.790 сўм
қисмини ва 24.000 сўм почта харажатини эса жавобгар “Premium elegant ceramics”
МЧЖ қўшма корхонаси зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 14, 237-238,
242, 256, 326-327, 420-моддалари, ИПК 68, 72, 118, 128, 176-177-моддалари
асосида
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Premium elegant ceramics” МЧЖ қўшма корхонаси ҳисобидан
даъвогар “Angren vertex business” МЧЖ фойдасига 566.229.271,5 сўм қарз,
100.000.000 сўм пеня, 8.493.790 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов
5