Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/449 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 380499 Claim ID 2790107 PDF Hash 481f30fb3c5714d3... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 33-моддаси збекистон Республикаси ЖК 33 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 10 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 15 code_article
бекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси бекистон Республикаси ЖК 57 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 169 code_article
банди билан ЖКнинг 57-моддаси банди билан ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПК 498-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 498 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил май ойининг 08 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурорининг ёрдамчиси Х.Олимжонов, жабрланувчилар О.Артиков, Ф.Ғафуров, судланувчи О.Набижонов ва унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи “Digest global law firm” адвокатлик фирмаси адвокати А.Джалиловнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169моддаси 2-қисмининг “б,г” бандлари, 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбланган Набижонов Олимжон Одилжоновичга нисбатан № 1-1006-2501/449-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Набижонов Олимжон Одилжонович (NABIJONOV OLIMJON ODILJONOVICH), 1990 йил 11 сентябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Ниёзбош КФЙ, Гулбоғ МФЙ, 11-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2025 йил 13 февралдан ҳибсда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Суд, судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи О.Набижонов ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2025 йил 10 январь кунидан 15 январь кунига қадар бўлган давр оралиғида, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган “Goody” номли савдо мажмуасининг 3-қаватидаги 25-сонли кийим-кечаклар сақланадиган омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, О.Артиковнинг анча миқдорни ташкил қилувчи 55.000.000 сўмлик оёқ кийимларини яширин равишда эгаллаб, воқеа жойидан яширинган. Бундан ташқари, судланувчи О.Набижонов ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ўзганинг мулкини ўғрилик йўли билан эгаллаш мақсадида, 2025 йил 28 январдан 30 январь кунига қадар бўлган давр оралиғида, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙда жойлашган “Goody” номли савдо мажмуасининг 3-қаватидаги 47-сонли кийим-кечаклар сақланадиган омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, Ф.Ғафуровнинг анча миқдорни ташкил қилувчи 40.000.000 сўмлик оёқ кийимларини яширин равишда такроран эгаллаб, воқеа жойидан яширинган. Суд мажлисида судланувчи О.Набижонов эълон қилинган айбловга тўлиқ иқрорлик билдириб, ўз бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада фуқароларга пулли хизмат кўрсатиш билан шуғулланиб келиши, мижозлар билан “Отчопар” бозорига келишганида, бошқарувидаги автомашинани “Goody” савдо мажмуасининг 4-қаватидаги автотураргоҳга жойлаштириб, уларни кутиб турганлиги, 2025 йил 10 январь куни автотураргоҳга автомашинасини қўйиб, дўкондан сув сотиб олмоқчи бўлганида, тасодифан калит топиб олганлиги ва уни чўнтагига солиб қўйганлиги, 2025 йил 10 январь кунидан 15 январь кунигача бўлган пайтда мижозлар билан бозорга келиб, автомашинасини автотураргоҳга жойлаштирганлиги ва пастга тушиб айланиб келмоқчи бўлганида, савдо мажмуасининг 3-қаватида омборлар борлигини кўриб, уларда нималар сақланишини билмоқчи бўлганлиги, бир дўконга бир неча кун илгари топиб олган калитни тиққанида, калит қулфга тушиб, эшикни очганлиги, ичкарида оёқ кийимлар борлигини кўриб, бир аравакашни чақириб, оёқ кийимларни автомашинасига ташиттириб олганлиги, сўнгра ушбу оёқ кийимларни уйига олиб бориб қўйганлиги, шундан сўнг 2025 йил 28 январдан 30 январгача бўлган давр оралиғида яна мижозлар билан бозорга келиб, автомашинасини автотураргоҳга жойлаштириб, омборхоналарга тушганлиги, ёнида бўлган калит билан яна бир омборхонани очиб, унинг ичида бўшаган оёқ кийимларни нотаниш аравакаш ёрдамида автомашинасига ташиб, мазкур оёқ кийимларни ҳам уйига олиб бориб қўйганлиги, сўнгра савдо-сотиқ билан шуғулланувчи таниши “Марғуба опа”га мазкур оёқ кийимларнинг бир қисмини сотиб бериши учун берганлиги, “Марғуба опа” унга оёқ кийимлар эвазига 15.000.000 сўм берганлиги, шу орада уни ички ишлар ходимлари ушлашганлиги, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлиги ва пушаймонлиги, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарларни қоплаб берганлигини билдириб, суддан унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Судланувчи О.Набижонов айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатувларидан ташқари, унинг айби қуйидаги далиллар билан ҳам тўлиқ тасдиқланади. Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи О.Артиков қуйидагиларни, яъни “Абу Сахий” савдо мажмуасида оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланиши, товарларини “Goody” савдо мажмуасининг 3-қаватида жойлашган 25-сонли омборда сақлаб келганлиги, 2025 йил январь ойи ўрталарида ўғли У.Султонмурадов билан омборда сақланаётган оёқ кийимларни кўздан кечирганида, 275 жуфт Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, жами баҳоси 55.000.000 сўмлик оёқ кийимлар йўқлигини билганлиги ва ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида мазкур ўғриликни судланувчи О.Набижонов содир қилгани аниқланиб ва у томонидан етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги, ҳозирда О.Набижоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, О.Набижоновга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. 2 Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи Ф.Ғафуров қуйидагиларни, яъни “Goody” савдо мажмуасида оёқ кийимлар савдоси билан шуғулланиши, товарларини савдо мажмуасининг 3-қаватида жойлашган 47-сонли омборда сақлаб келганлиги, 2025 йил 08 февраль куни омборда сақланаётган оёқ кийимларни кўздан кечирганида, 480 жуфт Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, жами баҳоси 40.000.000 сўмлик оёқ кийимлар йўқлигини билганлиги ва ҳолат юзасидан ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилганлиги, тергов жараёнида мазкур ўғриликни судланувчи О.Набижонов содир қилгани аниқланиб ва у томонидан етказилган моддий зарар ўрни қопланганлиги, ҳозирда О.Набижоновга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, О.Набижоновга енгилроқ жазо тайинлашни сўраб кўрсатув бериб ўтди. Суд, ушбу жиноят иши юзасидан тўпланган иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, судланувчининг айби жабрланувчиларнинг иш бўйича дастлабки тергов ва суддаги кўрсатувлари, шунингдек жабрланувчиларнинг аризалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомалари, фотолавҳалар, сўроқ баённомалари, нарсани олиш баённомаси ҳамда жиноят ишидаги бошқа тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топади деб ҳисоблайди. Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи О.Набижоновнинг ўғрилик, яъни омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, О.Артиковнинг анча миқдорни ташкил қилувчи 55.000.000 сўмлик мулкини яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисмининг “б,г” бандлари, ўғрилик, яъни омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, Ф.Ғафуровнинг анча миқдорни ташкил қилувчи 40.000.000 сўмлик мулкини такроран яширин равишда талон-торож қилиш аломатларига кўра Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд Ўзбекистон Республикаси ЖК 33-моддаси талабларидан келиб чиқиб, О.Набижоновга Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан жазо тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги Қарорининг 28-бандида “Судларнинг эътибори, ҳукм чиқаришда уларнинг жазо тайинлашнинг умумий асослари тўғрисидаги қонун талабларига оғишмай риоя қилиш шартлиги, жиноят қонунининг асосий тамойилларидан бири инсонпарварлик тамойили эканлиги ва унинг мазмунига кўра жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг аҳлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигига қаратилиши лозим”лиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг: 3 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” – деб, 2-бандида “Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 10-моддасида назарда тутилган жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди” – деб, 3-бандида эса “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари, жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланади” – деб таъкидланган. Суд, судланувчи О.Набижоновга жазо чораси ва турини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖК 55, 56-моддалари талабларига риоя қилиб, юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорлари раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, унинг ғараз ва паст ниятларда жиноят содир этганлигини жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унинг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, жиноят оқибатида етказилган моддий зарарлар ўрни қопланганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддасини қўллаб модда санкциясида белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни лозим топади. Шунингдек суд, судланувчи О.Набижоновнинг ғайриқонуний ҳаракатлари оқибатида жабрланувчиларга етказилган моддий зарар қопланганлигини ва жабрланувчилар О.Артиков ҳамда Ф.Ғафуровлар шу мазмунда судга аризалар билан мурожаат қилишганини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси 1-қисми, 138-моддаси талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468, 471-473-моддаларига риоя қилиб суд Ҳ У К М Қ И Л А Д И: Набижонов Олимжон Одилжонович (NABIJONOV OLIMJON ODILJONOVICH), Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. 4 Набижонов Олимжон Одилжоновичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазо умумий тартибдаги колониясида ўтаттирилсин. Жазо муддатини ўташ 2025 йил 13 февралдан бошлаб ҳисоблансин. О.Набижоновга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин. Ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг жиноят иши юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган бир дона CD дисклар жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Жиноят оқибатида етказилган моддий зарар ўрни тўлиқ қопланганлиги ва жабрланувчилар О.Артиков ҳамда Ф.Ғафуровлар шу мазмунда судга аризалар билан мурожаат қилишганлиги эътиборга олинсин. Ҳукмдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЎРҚ-869-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ЖПК 497 4-моддасига асосан ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакиллари ҳукмнинг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши ёхуд ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикаси ЖПК 498-моддасига асосан кассация тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Аслига тўғри: 5 И.Сабиров