← Назад
Решение #69594 Уголовные
Жаримани жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 168 | — | law | |
| банди билан ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 44 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 44 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 541 | — | law | |
| м жарима жазоси ЖК | 44 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1
АЖРИМ
(жарима жазосини бошқа жазога алмаштириш ҳақида)
2025 йил 08 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор
туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси
И.Сабировнинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг суд мажлиси
баённомаси юритувида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар
Чилонзор
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
Х.Олимжонов,
видеоконференцалоқа режимида судланган М.Шердилов ва унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи “GUARENTEED LEGAL AID” адвокатлик
бюроси адвокати Д.Пулатоваларнинг иштирокида, МИБ Тошкент шаҳар
Чилонзор туман бўлими бошлиғининг М.Шердиловга оид ҳукм юзасидан
келтирилган тақдимномасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2022 йил 27 июндаги
ҳукмига кўра М.Шердилов Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4қисмининг “а” банди, 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 28,211-моддаси
3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли
деб топилиб, ЖК 59-моддаси, 59-моддаси 8-қисми тартибида 10 йил муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳукми билан туман судининг ҳукми
бекор қилиниб, жиноят ишининг М.Шердиловга К.Егиазарян ва
Ж.Хабиуллаевларга оид жиноят эпизоди юзасидан Ўзбекистон Республикаси
ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айб эълон қилиш қисми
тугатилиб, моддий зарарга аниқлик киритилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК
168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди,
28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан ЖК 59-моддаси, 59-моддаси 8қисми тартибида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 15 ноябрдаги ажрими билан
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2022 йил 22 сентябрдаги ҳукми ўзгартирилиб,
М.Шердиловга Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 4-қисмининг “а”
банди, 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 28,211-моддаси 3-қисмининг
“а” банди билан, ЖК 57,59,61-моддалари, 59-моддаси 8-қисми тартибида 7 йил
6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 54.000.000 сўм жарима жазоси
тайинланган.
Судга МИБ Чилонзор туман бўлими бошлиғи тақдимнома билан
мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 15 ноябрдаги
ажримининг М.Шердиловдан жарима ундириш қисми бўлимга ижро учун
2024 йил 06 декабрь куни қабул қилиниб, М.Шердиловнинг яшаш манзили
бўйича мулкий аҳволи ўрганилиб, унинг биринчи эҳтиёждан ташқари бошқа
мол-мулклари йўқлиги аниқланганлиги, бундан ташқари, унинг бошқа
манбалардан олинадиган даромад манбаи ҳам йўқлиги аниқланганлиги ва
М.Шердилов томонидан қонунда назарда тутилган муддатларда жарима
жазоси тўланмагани сабабли, унга тайинланган жарима жазосини Ўзбекистон
Республикаси ЖК 44-моддасига асосан бошқа жазо турига алмаштириш
сўралган.
Суд тақдимнома важларини муҳокама қилиб, илова қилинган
ҳужжатларни
ўрганиб,
прокурор
ёрдамчиси
ҳамда
судланган
М.Шердиловнинг фикрини тинглаб, қуйидагиларга кўра тақдимномани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 44-моддаси 3-қисмида, агар ҳукм
қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш
учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа ёхуд қарздорда
ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулк мавжуд эмаслиги туфайли
мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатлар мобайнида жаримани
ундиришнинг имкони бўлмаса, худди шунингдек кечиктириш муддати
тугаганидан кейин жарима тўланмаган ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш
шартлари бузилган тақдирда, суд жариманинг тўланмаган миқдорини
мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш,
озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан
алмаштириши, бундай ҳолда мажбурий жамоат ишларининг икки ярим соати
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жаримага
тенглаштирилиб, тўрт юз саксон соатдан кўп бўлмаган муддатга, ахлоқ
тузатиш ишларининг, хизмат бўйича чеклашнинг, озодликни чеклашнинг ёки
озодликдан маҳрум қилишнинг ҳар бир ойи базавий ҳисоблаш миқдорининг
ўн олти баравари миқдоридаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп
бўлмаган муддатга тайинланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 541-моддасида, биринчи ва иккинчи
гуруҳ ногирони бўлиб қолган шахсларни озодликдан маҳрум этиш тарзидаги
жазони ўташдан озод қилиш тўғрисидаги, ҳукм ижросини кечиктириш
тўғрисидаги, ҳукмни ижро қилмаслик тўғрисидаги, жарима солишни,
мажбурий жамоат ишларини, ахлоқ тузатиш ишларини ва озодликни
чеклашни жазонинг бошқа тури билан алмаштириш тўғрисидаги, ахлоқ
тузатиш ишлари ўталган вақтни умумий меҳнат стажига қўшиш тўғрисидаги,
руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан қўлланилаётган тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини ўзгартириш, узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги,
алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган шахсларга нисбатан мажбурий
даволаш чораларини қўллаш, узайтириш ёки тўхтатиш тўғрисидаги
фуқаровий даъво ҳамда бошқа мулкий ундирувларга оид қисми бўйича
масалаларни, шунингдек ҳукмни ижро этишда юз берадиган ҳар қандай шубҳа
ва ноаниқликларни ҳукмни чиқарган суд ҳал қилиши; башарти ҳукм уни
чиқарган суд фаолият кўрсатаётган ҳудуддан ташқарида ижро этилаётган
бўлса, бу масалалар тенг даражадаги суд томонидан ҳал этилиши, ҳукм ижро
этилаётган ҳудудда тенг даражадаги суд бўлмаса, юқори суд томонидан ҳал
этилиши, бундай ҳолларда ажримнинг нусхаси ҳукм чиқарган судга
жўнатилиши белгилаб қўйилган.
Тақдимномага
илова
қилинган
ҳужжатлар
ўрганилганида,
М.Шердиловнинг биринчи эҳтиёждан ташқари бошқа мол-мулклари, бошқа
манбалардан олинадиган даромад манбаи, автомототранспорт воситалари,
яшаш уйидан бошқа кўчмас мулклари, банкларда ҳисоб-рақамлари йўқлиги,
яъни ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги
ҳамда М.Шердилов томонидан тайинланган жарима қонунда назарда тутилган
муддатларда тўланмаганлиги аниқланди.
М.Шердиловга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 15 ноябрдаги
ажрими билан тайинланган 54.000.000 сўм жарима, ҳозирги кунда амалда
бўлган базавий ҳисоблаш миқдори, яъни 375.000 сўм ҳисобидан 144
бараварига, ўз навбатида базавий ҳисоблаш миқдорининг 144 баравари
миқдоридаги жарима озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 9 ойига тўғри
келади.
Ҳозирда М.Шердилов суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум
қилиш жазосини ўтаб келмоқда ва унга бошқа жазо чорасини қўллаш мақсадга
мувофиқ эмас.
Бундай ҳолатларда суд, М.Шердиловга нисбатан тайинланган
54.000.000 сўм жарима жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг 9
ойига тенглаштирган ҳолда алмаштириб, унга тайинланган озодликдан
маҳрум қилиш жазосига қисман қўшиш йўли билан узил-кесил жазо
тайинлашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси ЖК 44моддаси 3-қисми, ЖПК 423, 541-моддаларига асосан
АЖРИМ
МИБ Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими бошлиғининг
М.Шердиловга оид ижро иши юзасидан келтирилган тақдимномаси
қаноатлантирилсин.
М.Шердиловга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2024 йил 15 ноябрдаги
ажрими билан тайинланган 54.000.000 сўм жарима жазоси ЖК 44-моддасига
асосан 9 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб,
тайинланган 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатига
қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 (етти) йил 9 (тўққиз) ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ажрим устидан хусусий тартибда шикоят ёки протест келтирилиши
мумкин.
Раислик қилувчи
Нусхаси аслига тўғри:
Қ И Л Д И:
/имзо/
И.Сабиров