Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4356 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAKAMLAR ARBITRAJI MUHOKAMASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SURXONDARYO SUV TA`MINOTI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005624 Claim ID 3044201 PDF Hash b5a832131f4d9784... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 22-моддаси онуннинг 22 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 i.termiz@sud.uz e-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2201/4356-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакилиР.Ўроқов (раҳбар) иштирокида, даъвогар“ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти жавобгар- “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 164969326,26 сўм ҳакамлик йиғими ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб қувватлаб, жавобгар томонидан ҳакамлик йиғими тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган. Ҳакамлик суди 2022 йил 10 ноябрь куни даъвогар«Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг жавобгар“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига жавобгар ҳисобидан 164969326,26 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг бошқа тарафига юкланиши мумкин. Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 164969326,26 сўм ҳакамлик йиғими ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3299387 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар“ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар“Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 164969326,26 сўм ҳакамлик йиғими, иш учун тўланган 3299387 сўм давлат божи ва 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев