← Назад
Решение #69612 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
29
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси | 106 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 266 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 277 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 109 | — | law | |
| лган жиноят иши ЖК | 661 | — | law | |
| ЖКнинг | 78 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исми ва | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| ини топмаганлиги сабабли ЖПК | 83 | — | law | |
| банди ва | 276 | — | law | |
| унга ЖК | 273 | — | law | |
| ЖКнинг | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 59 | — | law | |
| йича ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| ЖКнинг | 57 | — | law | |
| ЖКнинг | 7 | — | law | |
| айбли деб топилган ЖК | 276 | — | law | |
| ЖКнинг | 273 | — | law | |
| исми билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| банди билан ЖК | 57 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 510 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида
маърузачи: судья - О.Илхомжонов
Биринчи инстанция судининг
судьяси: - А.Мухиддинов
АЖРИМИ
2025 йил май ойининг 8 куни, Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида, раислик қилувчи судья: О.Илхомжонов, судлов ҳайъати
судьялари: Ф.Эргашев ва М.Абидовлардан иборат таркибида, судья катта
ёрдамчиси Н.Зиёвиддиновнинг котиблигида, тарафлардан – прокурор
Ш.Шарипов, маҳкум К.Халилов ва унинг ҳимоячилари-адвокатлар А.Каюмов
ва Д.Улугхужаевнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман
судининг 2025 йил 25 февралдаги ҳукми билан судланган
Халилов Козим Абдурахмонович - (XALILOV
KOZIM ABDURAXMONOVICH), 04.09.1967 йилда
Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта,
оилали, уч нафар фарзандлари бор, нафақада, иккинчи
гуруҳ ногирони, муқаддам судланган:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота
туман судининг 25.06.1997 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси 106-моддаси билан 2 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинланиб,
03.12.1997
йилдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Амнистия
тўғрисида”ги Фармонига асосан 06.01.1998 йилда
ўталмай қолган жазодан озод қилинган;
2) жиноят ишлари бўйича Учтепа (собиқ Акмал
Икромов) туман судининг 11.02.2000 йилдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси
2-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига
асосан 3 йил синов муддати белгиланган,
28.08.2000 йилдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Амнистия тўғрисида”ги Фармонига
асосан 28.11.2000 йилда жазодан озод қилинган;
3) жиноят ишлари бўйича Учтепа (собиқ Акмал
Икромов) туман судининг 15.07.2004 йилдаги ҳукмига
кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси
2-қисми “в,д” бандлари билан 6 ой муддатга
озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган,
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича
апелляция судлов ҳайъатининг 07.08.2004 йилдаги
тузатиш ишлари жазоси тайинланган;
4) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг
23.01.2013 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан
бўлган жиноят иши ЖКнинг 661-моддасига асосан
тарафлар ярашганлиги муносабати билан ҳаракатдан
тугатилган,
ЖКнинг
78-моддасига
асосан
судланганлик ҳолати тугалланган;
5) жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман
судининг 23.07.2019 йилдаги ҳукмига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси
2-қисми ва 276-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг
59,62-моддалари тартибида, 3 йил 3 кун муддатга
озодликни чеклаш жазоси қолдирилган, жиноят
ишлари
бўйича
Учтепа
туман
судининг
12.02.2021 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 5 ой 27 кун
озодликни чеклаш жазосидан муддатидан илгари
шартли озод қилинган;
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Қизил токзор”
кўчаси, 18-уйда яшаган, жиноят иши юзасидан
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган,
2024 йил 28 сентябрдан қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олганга
оид 1-1006-2505/1262-сонли жиноят ишини маҳкум К.Халилов ва унинг
ҳимоячиси-адвокат А.Каюмов томонидан келтирилган апелляция шикоятлари
асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил
25 февралдаги ҳукмига кўра, К.Халиловнинг ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” бандида (0,37 грамм
“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини Р.Юнусовга 150.000 сўмга сотиш,
0,27 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини А.Жамоловга ўтказиш ва
0,25 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини У.Хайруллаевга 50.000 сўмга
сотиш эпизодлари) назарда тутилган жиноят жиноят таркиби бўлмаганлиги ва
судланувчига қўйилган айблов иш ҳолатлари батафсил текширилгандан кейин
ишонарли тарзда ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси
2,3-бандларига асосан реабилитация қилиниб, жиноят ишининг ушбу қисми
тугатилган.
К.Халилов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми
“а” банди ва 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга
ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан 7 йил муддатга озодликдан
2
маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан 3 йил
муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 59-моддаси тартибида,
узил-кесил 7 йил 6 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланиб,
жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб:
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2024 йил 14 октябрдаги
08914-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган жами
вазни 0,68 грамм гашиш, вазни 0,44 грамм таркибида “тетрогидроканнабинол”
мавжуд бўлган гиёҳвандлик воситаси аналоги белгиланган тартибда йўқ
қилиниши;
- бир дона DVD диск жиноят иши ҳужжатларида қолдирилиши
белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, 2020 йил 30 сентябрь куни соат 16:00 ларда
ҲМҚО ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган тезкор
тадбир
вақтида
Каримходжаев
Воситхон
Мансурович
ўзининг
хатти-ҳаракатлари орқали шубҳа уйғотганлиги сабабли холислар иштирокида
текширилганида унинг ёнида целофан бўлагига ўралган, жигар рангли, ўткир
хидли ўтсимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли
тартибда расмийлаштириб олинган.
Б.Каримходжаев дастлабки тергов ва суд мажлисида ўзида аниқланган
умумий оғирлиги 0,27 грамм гиёҳвандлик воситасини 2020 йил 26 сентябрь
куни таниши судланувчи Халилов Козим Абдурахмоновичдан ўзининг
истеъмоли учун 100.000 сўмга сотиб олганлигини маълум қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг 2020 йил
29 сентябрдаги № 954-сонли хулосасига кўра, Б.Каримходжаевдан олинган
модда таркибида “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда
“гашиш” деб аталиши ва унинг оғирлиги 0,27 граммга тенглиги аниқланган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБга келиб тушган тезкор
маълумотга асосан, 2024 йил 10 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари билан
ўтказилган тезкор-тадбир давомида Халилов Козим Абдурахмонович яшаш
манзили Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Пахтакор” МФЙ, “Қизилтокзор”
кўчаси, 8-уйи кўздан кечирилганида “АЦЦ” дори воситасининг елим идиши
ичида 4 дона айлана шаклидаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон
ҳолдаги ва бир дона босма ёзувли қоғоздан иборат ўрамада қорамтир рангли
ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламасдан,
ўз истеъмоли учун қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб,
ушбу моддалар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 11.09.2024 йилдаги 3466-сонли
хулосасига кўра, К.Халиловдан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд
модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб
аталиши, унинг умумий оғирлиги (объектлар №1-5) 1,16 граммга тенглиги
кўрсатилган.
Бундан ташқари, 2024 йил 18 сентябрь куни ҲМҚО ходимлари билан
ҳамкорликда Халилов Козим Абдурахмоновичнинг яшаш манзили, яъни
Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, “Пахтакор” МФЙ, “Қизилтокзор” кўчаси,
3
18-уйида “тинтув” тергов ҳаракати ўтказилиб, К.Халиловга тегишли
меҳмонхонадан бир дона шаффоф полиэтилен пакет бўлагига ўралган айлана
шаклидаги тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли мумсимон ҳолдаги моддани
К.Халилов ўтказиш мақсадини кўзламасдан, ўз истеъмоли учун қонунга хилоф
равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу моддалар холислар
иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 20.09.2024 йилдаги 3610-сонли
хулосасига кўра, К.Халиловнинг яшаш манзилидан ашёвий далил сифатида
олинган модда таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол”
мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталиши, унинг умумий оғирлиги
0,14 граммга тенглиги кўрсатилган.
Маҳкум К.Халилов апелляция шикоятида, биринчи босқич судининг
ҳукмидан норозилиги, у наркотик моддаларни ҳеч кимга сотмагани, иш бир
тарафлама кўрилгани ҳақида баён қилиб, ўзига оид жиноят ишини қайта кўриб
чиқишни сўраган.
Маҳкум К.Халилов ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Каюмов апелляция
шикоятида, биринчи босқич судининг ҳукмидан норозилиги, дастлабки тергов
органи ва суд Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг талаблари ва Олий суд
Пленумининг тушунтиришларига риоя қилмагани, иш ҳолатига қонуний баҳо
бермагани ҳақида баён қилиб, К.Халиловни қисман оқлашни ҳамда унинг
жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлар мажмуини инобатга олиб, озодликдан
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати иш бўйича судья
О.Илхомжоновнинг маърузасини, прокурор Ш.Шариповнинг апелляция
шикоятларини рад қилиб, суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги
хулосасини, маҳкум К.Халилов ва унинг ҳимоячилари-адвокатлар А.Каюмов
ва Д.Улугхужаевнинг келтирилган апелляция шикоятларини қаноатлантириш
ҳақидаги фикрларини тинглаб, шикоятларда келтирилган важларни жиноят
иши ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб топади.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар
томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ
бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 94 ва 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан
асослантирилган.
Апелляция инстанцияси суди мажлисида маҳкум К.Халилов, биринчи
босқич судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, ўзи ва ҳимоячиси томонидан
келтирилган апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, ушбу важларни
инобатга олиб, ўзига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ
бўлмаган жазо тайинлашни сўради.
Апелляция инстанцияси суди мажлисида гувоҳ В.Каримходжаев,
биринчи босқич судида берган кўрсатувларини тасдиқлаб, ушбу
кўрсатувларни инобатга олишни, ҳозирги кунда орадан анча вақт ўтгани
4
сабабли ҳолатни тўлиқ эслай олмаслигини, маҳкум К.Халиловни танишини,
К.Халилов билан унинг уйида ишлаётган усталар орқали танишганини, шунда
у улар бирга К.Халиловни уйига борганини, ушбу ҳолат тахминан
2020-2021 йилда содир бўлганини, у 100.000 сўм эвазига гиёҳвандлик
воситасини сотиб олганини, у К.Халиловдан гиёҳвандлик воситасини сотиб
олиб, кўчада кетаётганида уни ИИБ ходимлари ушлаб олишганини, у ушбу
ҳолат бўйича ЖКнинг 276-моддаси билан судланганини, шундан сўнг у бир
маротаба терговчи билан бирга уйига борганини, К.Халиловни гиёҳванд
моддасини сотишини кўргани сабабли билганини, у К.Халиловдан
сўраганида, К.Халилов уни биринчи маротаба кўрган бўлса ҳам берганини, у
К.Халиловнинг уйига таниш усталари билан бирга пайванд аппаратини олиб
бориб берганида кўришиб танишганини, шу куни К.Халиловдан гиёҳванд
моддасини сотиб олганини, у Камол исмли танишининг “Жигули” русумли
автомашинасида борганини, устанинг исми Хасан эди, К.Халиловга нисбатан
ҳеч қандай адоват йўқлигини, у билан ҳеч қадай тушунмовчиликлар
бўлмганини, К.Халиловга тухмат қилмаётганини, дастлабки терговда ундан
пайвандчи усталар сўралмагани учун бу ҳқда кўрсатув бермаганини, у
К.Халиловнинг уйидан гиёҳванд моддани олганини тасдиқловчи шахс
йўқлигини, ушбу ҳолатни тасдиқловчи бошқа шахс йўқлигини, у ушбу
ҳолатни тасдиқловчи шахс билан К.Халиловдан гиёҳвандлик моддасини
олмаганини, К.Халилов гиёҳванд моддани картошка, пиёз сотгандай
сотганини, у К.Халиловнинг уйида ишлаётган одам билан бирга уйига
борганид, К.Халилов уни бегона деб ҳисобламасдан сотганини, ҳозирда ҳам
қайси уйга борганини кўрсата олишини, лекин юридик манзилини
билмаслигини, терговчининг ўзи аниқ манзилларни ёзганини, у
К.Халиловнинг уйидан чиққан куннинг ўзида 15-30 дақиқа ичида ИИБ
ходимлари томонидан ушланганини, терговчи уни ушлашганидан сўнг бошқа
куни К.Халиловнинг уйига олиб борганини, К.Халиловнинг уйига у ва
терговчи борганини, терговчи телефонига видео ёзувлар қилганини, у
терговчига К.Халиловнинг уйига қаердан келгани ва эшик қўнғироғини
босганини айтиб кўрсатганини, дастлабки терговда у ҳолатни тўлиқ эслай
олмаганини, терговчига айтиб турганида у ёзганини, сўнг у ўқиб чиқиб имзо
қўйганини, терговчи К.Халиловни унинг кўрсатувидан кейин олиб
кетмаганини, дастлабки терговда у К.Халиловни ёши катта чол демаганини,
дастлабки терговда у К.Халилов билан юзлаштирилмаганини, К.Халилов уни
терговчи билан келганида сўкканини, у К.Халиловнинг уйига биринчи борган
куни уни ҳеч ким ҳайдаб юбормаганини билдириб, кўрсатув берди.
Маҳкум К.Халиловнинг айби, унинг биринчи босқич судида ўз
айбларига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, билдирги,
тушунтириш хатлари, воқеа содир бўлган жойни кўздан кечириш ва унга
илова қилинган фото-жадваллар, нарсани олиш баённомаси, тинтув
баённомалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси, гувоҳларнинг кўрсатувлари
ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ишончга сазовор ва текшририлган
далиллар йиғиндиси билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
5
К.Халилов ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Каюмовнинг шикоятларда
келтирилган у наркотик моддаларни ҳеч кимга сотмагани, иш бир тарафлама
кўрилгани, иш ҳолатига қонуний баҳо берилмагани ҳақидаги важларини
жиноят иши ҳужжатлари асосида атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги
хулосага келади.
Хусусан, апелляция инстанцияси суди мажлисида сўроқ қилинган гувоҳ
В.Каримходжаев биринчи босқич суди мажлисида берган кўрсатувларини
тасдиқлади.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, юқоридаги ҳолат ҳамда жиноят
ишида тўпланган ишончга сазовор далиллар йиғиндисидан келиб чиқиб,
маҳкум К.Халилов ва унинг ҳимоячиси-адвокат А.Каюмовнинг важларини
тўлиқ рад қилади.
Биринчи босқич суди маҳкум К.Халиловнинг жиноий ҳаракатини
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф
равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти
тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг тушунтиришларга риоя қилган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” банди ва
276-моддаси 2-қисми “б” банди тўғри квалификация қилган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси
4-қисмида, “Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
керак”лиги белгиланган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, ишдаги ҳолатлар ҳамда маҳкум
К.Халилов томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳолати ва хусусиятини,
унинг жазосини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар мажмуини
инобатга олиб, унга нисбатан тайинланган жазони муҳокама қилиб, қуйидаги
хулосага келади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган
ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва
қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши
кераклиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддасида, жиноят содир этган
шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини
олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги, жазолашдан кўзланган
мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда
тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган
тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги;
8-моддасида, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан
қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона бўлиши, яъни
6
жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий хавфлилик
даражасига мувофиқ бўлиши кераклиги;
54-моддасида, суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, қилмишнинг сабабини,
етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини ҳамда
жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиши
белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, “Жиноят кодексининг
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик
даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва
оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги;
ушбу Пленум Қарорининг 13,33-бандларида судлар томонидан ҳукм
чиқариш пайтида жазо тайинлашнинг умумий асосларига риоя қилиниши,
тайинланган жазо жиноятнинг оғирлиги ва маҳкумнинг шахсига
мутаносиблиги синчиклаб текширилиши лозимлиги;
37-бандида, “ЖКнинг 57-моддасига мувофиқ, содир этилган
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
ҳолатлар аниқланган тақдирда, Жиноят кодексининг махсус қисми моддаси
санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада
назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкинлиги;
жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи
алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд
қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи
айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан
олиши мумкин (масалан, моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, маҳкума ёки
ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор отаонасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, маҳкуманинг кекса
ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни
очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига
туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг маҳкума билан
ярашганлиги ва ҳ.к.). белгилаб қўйилган.
Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати маҳкум К.Халиловнинг ўз
айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, шахсини, ёшини,
оилавий аҳволи ва шароитини, 2-гуруҳ ногирони эканини, шунингдек,
юқорида қайд қилинган Конституциянинг талаби, ЖКнинг 7-моддасидаги,
жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир
этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо
тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклиги,
жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли
моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб
бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкинлиги
ҳамда Олий суд Пленуми Қарорининг тушунтиришларини инобатга олиб, у
7
айбли деб топилган ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан тайинланган жазони
аслича қолдиришни, ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг
57-моддасини қўллаб, ушбу модда санкциясида назарда тутилган озодликдан
маҳрум қилиш жазосини энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо, ЖКнинг
59-моддаси тартибида, узил-кесил озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлашни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 482, 483,
26
497 ва 49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов
ҳайъати
25 февралдаги Халилов Козим Абдурахмонович - (XALILOV KOZIM
ABDURAXMONOVICH)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 2-қисми “б” банди билан тайинланган жазо аслича қолдирилсин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
273-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш)
йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Халилов Козим Абдурахмоновичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
59-моддаси тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан
узил-кесил 5 (беш) йил 6 (олти) ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Суд ҳукмининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Маҳкум К.Халилов ва ҳимоячи А.Каюмовнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-моддасига мувофиқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга
ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи
О.Илхомжонов
Ҳайъат судьялари:
Ф.Эргашев
М.Абидов
8