Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3219 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Коинотга йўл масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Прайм агро текнолижис масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1026864 Claim ID 3034528 PDF Hash 02e987e48c56a495... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128 law
Ушбу кодекснинг 420-моддаси Ушбу кодекс 420 code_article
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
олда харидор ФК 420-моддаси олда харидор ФК 420 law
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил --- 4--------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ---------- судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “-----------------” МЧЖнинг жавобгар “----------------” МЧЖга нисбатан 31.763.500 сўм асосий қарз, 20.000.000 сўм етказилган зарар жами 51.763.500 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар раҳбари К.Уралов, адвокати Р.Салихов (ордер асосида) иштирокида ўзининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ишдаги ҳужжатларга кўра, сотувчи “-----------------” МЧЖ (жавобгар) ва харидор “-----------------” МЧЖ (даъвогар) ўртасида 24.11.2021 йил санаси билан 6-сонли шартнома тузилган. Шартномага кўра, сотувчи “тропик МТЗ-1221, оборотный плуг 3+1, опрыскиватель 800 л” техникаларини етказиб беришни зиммасига олган. Шартнома қиймати 601.000.000 (ҚҚС билан) сўмни ташкил этади ва олдиндан харидор томонидан 31.763.453 сўм бир марталик техникани етказиб бериш харажатини тўлаш белгиланган. Харидор 25.11.2021 йилдаги 10-сонли тўлов топшириқномаси асосида 31.763.500 сўм бир марталик тўловни сотувчининг “Азиа аллианз банк” АТ Тошкент шаҳар филиалидаги ҳисобрақамига ўтказган ва тарафлар ўртасида 29.11.2021 йилда 1-сонли ҳисоб фактура тузилган. Бироқ, даъво аризага кўра сотувчи харидорга техника воситаларини етказиб бермаган, харидорнинг 27.12.2021 йилдаги ҳамда 27.01.2022 йилдаги “олдиндан қисман тўланган пулни қайтариш ёки техникани етказиб бериш ҳақидаги” талабномаларини жавобсиз қолдирган ва шундан сўнг судда иқтисодий иш қўзғатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, 6-сонли шартнома шарти асосида 31.763.500 сўм тўловларни сотувчига тўлаб бергани, бироқ 6-сонли шартномада келишилган техника воситаларини сотувчи етказиб бермагани, шартномага кўра техника воситалари учун тўловлар бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширишга келишилгани, 31.763.500 сўм тўланганидан сўнг сотувчи техникаларни етказиб бериши ҳақида харидорни мунтазам алдаб келгани ҳақида кўрсатма берди ва сотувчи ҳисобидан 31.763.500 сўм тўловларни ҳамда ушбу низо бўйича ўзига етказилган 20.000.000 сўм зарарни ундириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгарнинг судга маълум бўлган почта манзилига юборилган. Бироқ, берилган манзил бўйича ташкилот топилмагани сабабли ажрим тегишли маълумот билан судга қайтарилган. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси 2-қисми 3-хатбоши тартибида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида даъво талабларини қисман қаноатлантиради. Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 31.763.500 сўм асосий қарзни ундириш талаби билдирилган. ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда сотувчи ва харидор мажбурияти улар ўртасида тузилган 6-сонли шартнома асосида вужудга келган. Ушбу кодекснинг 420-моддаси 1-қисмида олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим, дейилган. Ушбу модданинг 3-қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Худди шундай, ФК 256-моддаси 1-2-қисмига кўра, тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. 6-сонли шартнома асосида харидор 31.763.500 сўм тўловларни сотувчига банк орқали тўлаб бергани, бироқ шартномада келишилган техника сотувчи томонидан харидорга берилмагани, 6-сонли шартнома бугунги кунда сотувчи томонидан бажарилмаслиги очиқ кўриниб тургани, бундай ҳолда харидор ФК 420-моддаси 3қисми асосида олдиндан тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги сабабли суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 31.763.500 сўм маблағларни тўлиқ ундириб беришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан 20.000.000 сўм етказилган моддий зарарни ундириш талаби баён этилган. Суд даъво аризанинг ушбу қисмини қуйидаги асосларга кўра қисман қаноатлантиради. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси мазмунига кўра, тарафлардан бири шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, бу тараф бошқа тарафга етказилган зарарни тўлайди шунингдек, Фуқаролик кодексида, ушбу Қонунда, ўзга қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган тартибда бошқача тарзда жавобгар бўлади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 20.000.000 сўм зарарнинг 5.000.000 сўм қисми адвокат хизмати учун тўлангани, қолган 15.000.000 сўм қисми эса жавобгарни ахтариб Тошкент вилоятига келиб-кетиш ва шунга ўхшаш бошқа харажатлардан иборатлиги ҳақида кўрсатма берди ва даъво аризанинг 20.000.000 сўм зарарни ундириш қисмини қонуний ҳал этишни судга ҳавола қилди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар “-----------------” МЧЖ “Bastion” адвокатлик бюроси билан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида 107-сонли битимни тузган ва адвокат ҳақи 5.000.000 сўмни ташкил этишга келишган (04.07.2022 йилда 5.000.000 сўм тўловнинг “Bastion” адвокатлик бюросига тўланганига оид банк ҳужжати судга тақдим этилган). ФК 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Бундай ҳолда суд “-----------------” МЧЖ ўзининг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш учун адвокатлик бюросига 5.000.000 сўм тўлаганини инобатга олади ва адвокат учун тўланган 5.000.000 сўмни ундириш ҳақидаги талабни қаноатлантириш учун қонуний асослар борлиги сабабли жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.000.000 сўм зарарни ундириб беришни лозим топади. Бироқ, даъвогар вакили 15.000.000 сўм етказилган зарарни тасдиқловчи бирорта ҳам далилларни судга тақдим этмади. ИПК 68-моддаси мазмунига кўра, ҳар ким ўзининг талаб ва эътирозларини исботлаб бериши шарт деб белгилангани учун ва 15.000.000 сўм зарар етганини тасдиқловчи ҳужжатлар судга тақдим этилмагани учун суд 20.000.000 сўм зарарнинг 15.000.000 сўм қисмини қаноатлантиришни рад этади. Суд давлат божини муҳокама этиб, қуйидаги тўхтамга келди. Хусусан, даъвогар 1.035.270 сўм давлат божи тўлаган. Даъво аризанинг 15.000.000 сўм зарар қисми рад этилгани учун олдиндан тўланган давлат божининг 300.000 сўм қисмини (15.000.000 х 2%) суд даъвогар “-----------------” МЧЖ зиммасида қолдиришни, давлат божининг қолган 735.270 сўм қисмини ва 24.000 сўм почта харажатини эса жавобгар “----------------” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади ва ФК 14, 242, 256, 420-моддалари, ИПК 68, 72, 118, 128, 176-177-моддалари асосида қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “-----------------” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “-----------------” МЧЖ фойдасига 31.763.500 сўм асосий қарз, 5.000.000 сўм моддий зарар, 735.270 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья -----------------