← Назад
Решение #69637 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
19
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 169 | — | law | |
| ЖКнинг | 74 | — | law | |
| ра ЖК | 46 | — | law | |
| ЖКнинг | 73 | — | law | |
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| ЖПК | 22 | — | law | |
| ЖПКнинг | 443 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| исмидан ушбу Кодекс | 276 | — | code_article | |
| судлар Конституция | 28 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 96 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/526-сонли
2025 йил май ойининг 08 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
халқ маслаҳатчилари М.Х.Қодирова ва К.М.Ходжаевалардан иборат
таркибда, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан:
давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси
Н.Рустамов ва Х.Олимжонов, судланувчи Ш.Исламов ва унинг ҳимоячиси
адвокат У.Хамидовларнинг иштирокида, Исламов Шерзод Шухратовичга
нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
Исламов Шерзод Шухратович (ISLAMOV SHERZOD
SHUXRATOVICH) 1988 йил 30 январда Тошкент
шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар
фарзанди бор, ишсиз, муқаддам:
1) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур туман судининг 10.12.2012
йилдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“в” банди, 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди
билан ЖКнинг 57, 59-моддаси тартибида 3 йил
6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш
жазоси тайинланган;
2) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Шайхонтоҳур туман судининг 01.04.2015
йилдаги
ҳукмига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми
“а” банди билан ЖКнинг 60,61-моддалари
тартибида 5 йил 6 ой муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят
ишлари бўйича Навоий вилояти Зарафшон
шаҳар судининг 09.02.2018 йилдаги ажримига
кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмаган
2 йил 7 ой 21 кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси иш ҳақининг 15 фоизини давлат
даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда шу
муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига
алмаштирилган, жиноят ишлари бўйича
Шайхонтоҳур туман судининг 08.05.2019
йилдаги ажримига кўра ЖКнинг 46-моддасига
ишлари жазоси шу муддатга озодликни
чеклаш жазосига алмаштирилган, жиноят
ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг
28.05.2020 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг
73-моддасига асосан ўталмай қолган 11 ой
23 кун озодликни чеклаш жазосидан
муддатидан илгари шартли равишда озод
қилинган;
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Оқ тепа”
мавзеси, “Шарҳ Новза” МФЙ, 2-уй, 106-хонадонда
яшовчи, 2025 йил 25 январдан 26 январга қадар
ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушлаб турилган,
иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2025 йил 26 январдан буён
қамоқда сақланаётган, айблов хулосаси нусхасини
ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан
айбланган.
Суд ҳайъати, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб,
жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган
далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Судланувчи
Исламов
Шерзод
Шухратович
гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
озгинадан кўп миқдорда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2025 йил
21 январь куни кундузги вақтда Интернет ижтимоий тармоғининг
“Телеграмм” мессенджеридаги “Мой Миравой” номли ботдан юборилган
локация асосида Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, 45-уйнинг
орқа томонидаги ердан, таркибида альфа-пирролидиновалерофенон
гиёҳвандлик воситаси бўлган яшил рангли пластилинга ўралган ҳолда
қабул қилиб олиб, 2025 йил 22 январь куни соат 04:50да, ИИО ходимлари
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 8-мавзе, “Нафосат” МФЙ ҳудудида
жойлашган 45-уйнинг олдида хизмат олиб бораётган вақтларида,
Ш.Исламовнинг шахсини аниқлаш мақсадида тўхтатилган вақтида,
ўзининг хати-ҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотганлиги
сабабли,
холислар
иштирокида Ш.Исламовнинг ёни
кўздан
кечирилганда, унинг эгнида бўлган кийимининг ташқи ўнг томон
чўнтагидан яшил рангли пластилинга ўралган модда борлиги
аниқланиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 22.01.2025 йилги 371-сонли
хулосасига кўра, фуқаро Ш.Исламовдан аниқланган модда “альфа-
пирролидиновалерофенон” эканлиги, унинг соф вазни 0,43 граммга
тенглиги аниқланган.
Судланувчи Ш.Исламов суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб,
2025 йил 21 январь куни соат 21:00дан 22:00гача бўлган вақт оралиғида
ўзига тегишли бўлган телефон аппаратидан фойдаланиб, Интернет
тармоғининг “Телеграм” месенжирида “Мой Миравой” номли бот орқали
ўзини истеъмоли учун “меф” номли гиёҳвандлик воситасини 330.000 сўм
миқдоридаги пуллар эвазига буюртма қилганлигини у ушбу ботга
кирганлигини ва ушбу ботдан у ўзининг истеъмоли учун “меф” номли
гиёҳвандлик воситасини буюртма қилганлигини ва бот унга 330.000 сўм
бўлишини маълум қилганлигини ва ушбу пуллар эвазига сотиб
олишликка рози эканлигимни маълум қилганлигини, сўнг, унга пластик
рақами берганлигини ва ушбу пластик рақамига Шайхонтоҳур тумани
ҳудудида жойлашган ҳозирда аниқ манзили эсида қолмаган “Paynet”
банкоматидан ҳозирда эсида қолмаган пластик рақамига 330.000 сўм пул
маблағларини юборгани, сўнг бот унга Чилонзор тумани, 8-мавзе,
45-уйнинг орқа томони кўрсатилган манзилни ташлагани, сўнг у
2025 йил 22 январь куни бот унга ташлаган манзилга, яъни Чилонзор
тумани, 8-мавзе, 45-уйнинг олдига боргани ва “Мой Миравой” номли бот
орқали буюртма қилган “меф” гиёҳвандлик воситасини олганлигини,
сўнг у уйга кетмоқчи бўлган вақтида, йўлда унга нотаниш бўлган
фуқаролик кийимида бўлган шахслар тўхтатишгани, ўзини ИИО ходими
эканликларини маълум қилишгани, сўнг икки нафар холислар
иштирокида унинг ёнларини кўздан кечиришган вақтида, эгнида бўлган
кийимининг ташқи ўнг томон чўнтагидан ўзининг истеъмоли учун олган
яшил рангли пластилинга ўралган моддани аниқлашгани, сўнг ИИО
ходимлари ушбу нарса нима эканлигини ва нима учун сақлаб
келаётганини сўрашган вақтида у ИИО ходимлари “меф” номли
гиёҳвандлик воситаси эканлигини, бот орқали ўзининг истеъмоли учун
буюртма қилганлигини маълум қилгани, сўнг ИИО ходимлари икки
нафар холислар иштирокида тегишли тартибда гиёҳвандлик воситасини
расмийлаштириб олишгани, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб,
унинг ҳаракатини тўғри малакалаб, енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Судланувчи Ш.Исламов эълон қилинган айбловга қисман иқрор
бўлиб кўрсатув берган бўлса-да, унинг айби суд мажлисида текширилган
ва тўпланган қуйидаги далиллар билан ҳам ўз исботини тўлиқ топади.
Жумладан, гувоҳ Ғ.Абдурахмонов суд мажлисида, 2025 йил
22 январь куни соат 04:00ларда иш жойидан яъни Чилонзор тумани,
9-мавзе, “Шеф Бургер” номли овқатланиш шаҳобчасидан таниши
Мирзаяров Достонбек билан бирга уйга пиёда қайтаётган вақтида
Чилонзор тумани, 8-мавзе, 45-уй атрофида ўтиб кетаётганида, уларга
нотаниш бўлган фуқаролик кийимида бўлган шахслар уларнинг олдига
келишгани ва ўзини ИИО ходими эканликларини маълум қилишгани,
сўнг бир иш юзасидан холис фуқаро бўлиб қатнашишни сўрашгани,
уларнинг бўш вақти бўлганлиги сабабли, ИИО ходимларининг таклифига
рози бўлгани, сўнг ИИО ходимлари уларнинг иштирокида уларга
нотаниш бўлган кейинчалик шахси аниқ бўлган Исламов Шерзод
Шухратовичнинг ёнини кўздан кечиришлари маълум бўлгани, сўнг ИИО
ходимлари уларнинг иштирокида Ш.Исламовнинг ёнини кўздан
кечиришганда, унинг эгнидаги кийимининг ташқи ўнг чўнтагидан бир
дона яшил рангли пластилинга ўралган моддаси аниқлангани, ИИО
ходимлари Ш.Исламовдан ушбу модда нима эканлигини сўрашган
вақтида, гиёҳвандлик воситаси эканлигини ва ўзининг истеъмоли учун
олганлигини маълум қилгани, сўнг ИИО ходимлари уларнинг
иштирокида Ш.Исламовдан аниқланган моддани тегишли тартибда
расмийлаштириб олишгани ҳақидаги кўрсатуви билан;
суд ҳайъати, судланувчи Ш.Исламовнинг жиноят содир этишдаги
айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, жиноят ишида
тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, терговга қадар
текширув ҳужжатлари, нарсани олиб қўйиш ва ашёвий далил сифатида
ишга қўшиш қарори, судга оид кимёвий экспертиза тайинлаш қарори ва
экспертиза хулосаси, видеони кўздан кечириш баённомаси ва ашёвий
далил деб топиш қарори ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган,
текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб
ҳисоблайди.
Суд ҳайъати, судланувчи Ш.Исламовнинг жиноий ҳаракатларини
юридик квалификациясини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи
томонидан унинг:
- “умумий вазни 0,43 грамм бўлган гиёҳвандлик воситасини кўп
миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш”да ифодаланган жиноий
ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан
нотўғри малакаланган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил
23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида
“Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни
аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган,
текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига
қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига
биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида
ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга
олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд
мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига,
экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларини баённомаларига,
ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд
мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши
мумкин”лиги тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича
суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг:
- 21-бандида “ЖК 273-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни
қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, уларни турлича усулда ҳақ
эвазига ёки текинга (сотиш, ҳадя этиш, алмаштириш, қарзи эвазига ёки
қарз сифатида ва ҳ.к.) бошқа шахсга бериш тушунилиши лозим. Бунда
воситалар, моддалар, ўсимликлар шахс томонидан бевосита ёки бошқа
(масалан, улар сақланадиган жой ҳақида хабар бериш, шартлашилган
жойга қўйиб кетиш) усулда амалга оширилиши мумкин”;
- Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг
энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш
ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши
лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча
усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан
жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади;
- 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи,
иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги
масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан
ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан
келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини
истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар
муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда
махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбобускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги
тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий
ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг
биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан
квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар
билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари
бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 21-бандига
мувофиқ “Айбдор томонидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларнинг фақат бир қисми сотилиб, қолган
қисми кейинчалик суриштирув ёки дастлабки тергов давомида аниқланса,
жавобгарлик қонунга хилоф равишда ўтказиш ва қонунга хилоф равишда
сақлаш учун алоҳида-алоҳида (агар мазкур восита ва моддаларни
ўтказишга нисбатан қасд аниқланмаган бўлса), уларнинг миқдорига
боғлиқ равишда келиб чиқади” деб белгиланган.
Судда аниқланган ва текширилган далилларга кўра, 2025 йил
22 январь куни соат 04:50да ИИО ходимлари томонидан Ш.Исламовнинг
ёни кўздан кечирилганда, унинг эгнида бўлган кийимининг ташқи ўнг
томон чўнтагидан яшил рангли пластилинга ўралган модда борлиги
аниқланиб, Ш.Исламов мазкур моддани ўз истеъмоли учун қўйган бўлиб,
унинг сотиш ёки ўтказиш мақсади аниқланмагани, аксинча гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаган.
Жиноят иши ҳужжатларида мавжуд Тошкент шаҳар наркология
диспансерининг 2025 йил 24 февралдаги 611-сонли далолатномасига
кўра, Ш.Исламов наркомания (соль, a-PVP) касаллигига чалинган бўлиб,
ушбу касалликдан мажбурий даволанишга муҳтожлиги аниқланган.
Шу сабабли суд ҳайъати, Ш.Исламовнинг жиноий ҳаракатини
“умумий вазни 0,43 грамм бўлган кўп миқдордаги гиёҳвандлик
воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
сақлаш, эгаллаш” жиноий аломати билан Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан ушбу Кодекснинг 276-моддаси 2-қисми
“а” бандига қайта малакалашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар
Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид
барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз
деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз
айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар
билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла
олиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.02.2006
йилдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти
тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг 3-бандида, Жиноят кодексининг
8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши
кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Суд ҳайъати, судланувчи Ш.Исламовга жазо тайинлашда
судланувчининг
айбига
қисман
иқрорлигини,
қилмишидан
пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси
ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб,
оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди.
Шу сабабли, суд ҳайъати, судланувчи Ш.Исламовга нисбатан жазо
тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 7,8-моддаларида назарда тутилган одиллик ва
инсонпарварлик тамойилларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Жиноят учун жазо тайинлаш
амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир
этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни
лозим топади.
Суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи
Ш.Исламов гиёҳвандлик билан изтироб чекиши ҳамда мажбурий
тартибда даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, суд унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 96-моддасига асосан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни лозим топади.
Бундан ташқари, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб,
Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 25 февралдаги
10535-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
0,42 грамм гиёҳвандлик воситасини белгиланган тартибда йўқ қилишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 460, 463, 465-468,
471-473-моддаларига риоя қилиб, суд ҳайъати
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Исламов Шерзод Шухратович (ISLAMOV SHERZOD SHUXRATOVICH)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва
шу модда билан 4 (тўрт) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
тайинлансин.
Исламов Шерзод Шухратовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддаси тартибида унинг бир кун ушлаб турилган вақти тайинланган
жазо муддатидан чегириб ташлансин ва ўташ учун 3 (уч) йил 11 (ўн бир)
ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Ш.Исламовга нисбатан тайинланган жазо манзил-колонияларда
ўташи белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2025 йил 26 январь кунидан бошлаб
ҳисоблансин.
асосан Ш.Исламовга нисбатан наркоманиядан (соль, a-PVP) мажбурий
тартибда даволаниш чораси қўлланилсин.
Ш.Исламовга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги
эҳтиёт чораси аслича қолдирилсин.
Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф
этилиб:
- Ш.Исламовдан олинган “VIVO” русумли уяли телефон аппарати йўқ
қилинсин;
- Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 25 февралдаги
10535-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган
таркибида a-PVP мавжуд бўлган жами вазни 0,42 грамм бўлган
гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
халқ маслахатчилари:
Нусхаси аслига тўғри:
(имзо)
(имзо)
(имзо)
А.А.Мухиддинов
М.Х.Қодирова
К.М.Ходжаева