← Назад
Решение #696530 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 декабрь
№ 4-1603-2201/4035
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг раислигида,
Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Микрокредитбанк»
АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «Поп Носиржон» МЧЖ ҳисобидан
кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 196.902.000 сўм
қарздорликни муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги
мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили Ж.Юлдашев (2022 йил 4 декабрдаги 02-05/167-сонли
ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Рахматов иштирокида,
суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «Поп Носиржон» МЧЖ (кейинги
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 18 ноябрда №215сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ,
жавобгарга “Меҳмонхона ташкил этиш” мақсадида 36 ой (шундан
кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга
йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 26
ноябрь куни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси
тузилиб, унга кўра «Поп Носиржон» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор
МФЙ, Чинор-2 кўчасида жойлашган “Поп шаҳар рамзий дарвозаси ва савдо
мажмуаси” бино-иншоотларини гаровга қўйилган. Кредит шартномаси
шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган,
хусусан 2022 йил ноябрь ойи ҳолатига муддати ўтган кредит қарзи
40.000.000 сўм, фоизи 6.902.000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Бунга
кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан бўлган
муддати ўтган кредит қарзи 40.000.000 сўм, фоизи 6.902.000 сўм қарзи
ҳамда 150.000.000 сўм муддати келмаган қарзи жами 196.902.000 сўмни
1
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўлов
амалга оширганлигини билдириб, муддати ўтган қарзи ва муддати
келмаган кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришни сўради.
Жавобгар даъвони қисман тан олиб, суд кунига қадар қисман тўлов
амалга оширганлигини, жамият молиявий оғир аҳволга тушиб қолганлиги
сабабли муддатида тўлай олмаганлигини билдирди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 18
ноябрда тузилган №215-сонли кредит шартномаси шартларига мувофиқ,
жавобгарга “Меҳмонхона ташкил этиш” мақсадида 36 ой (шундан
кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга
йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 300.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 26 ноябрь куни нотариал
тартибда тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, унга кўра «Поп
Носиржон» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор-2 кўчасида
жойлашган “Поп шаҳар рамзий дарвозаси ва савдо мажмуаси” биноиншоотларини гаровга қўйилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига
асосан тўланмай келинган, хусусан 2022 йил ноябрь ойи ҳолатига муддати
ўтган кредит қарзи 40.000.000 сўм, фоизи 6.902.000 сўм қарздорликка йўл
қўйилган.
Кредит шартномасига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур
шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. Кредит
2
шартномасига кўра, қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвали асосида ҳар
ойнинг 5 санасига қадар қоплаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандида «қарз олувчи» томонидан кредит асосий
қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни
қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ маротаба
бузилиши ҳолларида банк кредит маблағларини муддатидан олдин
ундириб олиш ҳуқуқига эгалигига келишилган.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда
тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун
белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган
барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ишдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни
сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича
кредит тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб
борилмаган.
Даъвогар томонидан суд куни ҳолатига тақдим этилган маълумотга
кўра кредит қарздорлиги қисман тўланган, натижада муддати ўтган фоиз
қарздорлиги 3.333.000 сўмни, муддати келмаган кредит тўловлари
153.078.000 сўмни ташкил этган.
Қайд
этилганлардан
кўринадики,
даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда
шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қисман қаноатлантирилиши
лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит
таъминоти сифатида 2020 йил 26 ноябрь куни нотариал тартибда
тасдиқланган ипотека шартномасига кўра «Поп Носиржон» МЧЖга
тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор-2 кўчасида жойлашган “Поп
шаҳар рамзий дарвозаси ва савдо мажмуаси” бино-иншоотларига
қаратишни сўраган.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган
пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса
нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса,
3
гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки
лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган
тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига
эгалиги белгиланган.
Шу асосда, даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни
гаров мулкига қаратиш қисми ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредит
тўловларидан бўлган 3.333.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ҳамда
153.078.000 сўм муддати келмаган кредит тўловлари жами 156.411.000
сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкга қаратишни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 3.938.040 сўм давлат божи
ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида киритган даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
«Поп Носиржон» МЧЖ ҳисобидан «Микрокредитбанк» АТБ
фойдасига кредит тўловларидан бўлган 3.333.000 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ҳамда 153.078.000 сўм муддати келмаган кредит тўловлари жами
156.411.000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Ундирув, «Поп Носиржон» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ,
Чинор-2 кўчасида жойлашган “Поп шаҳар рамзий дарвозаси ва савдо
мажмуаси” бино-иншоотларига қаратилсин.
«Поп Носиржон» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3.938.040
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров
4