Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/238 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Апелляция инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381460 Claim ID 2779713 PDF Hash d6778677f6d4b29a... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
исми билан ЖКнинг 59-моддаси исми билан ЖК 59 law
куни ЖКнинг 74-моддаси куни ЖК 74 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
суд томонидан ЖК 277-моддасининг 1-қисми суд томонидан ЖК 277 1 law
ча малакаланганлиги сабабли унинг айбидан ЖК 277-моддасининг 1-қисми ча малакаланганлиги сабабли унинг айбидан ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖК 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
Бахрановнинг айбидан ЖК 277-моддасининг 1-қисми Бахрановнинг айбидан ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
збекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 277 1 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддаси збекистон Республикаси ЖК 9 law
ЖПКнинг 22-моддаси ЖПКнинг 22 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
Жиноят кодексининг 166-моддаси Жиноят кодекси 166 code_article
ЖКнинг 277-моддаси ЖКнинг 277 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Апелляция инстанциясида маърузачи судья: Ф.Халилов Биринчи инстанция судида ишни кўрган судьяси: И.Сабиров АЖРИМИ 2025 йил май ойининг 8 куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья: М.Юсупов, судлов ҳайъати судьялари: Ш.Шерматов ва Ф.Халиловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Бахромовнинг котиблигида, тарафлардан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиев, жабрланувчи О.Раззоқов, судланувчи Ш.Бахранов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган адвокат У.Усмоновнинг иштирокида, Бахранов Шоҳзод Ураловичга оид 1-1006-2501/238сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурорининг протести ҳамда судланувчи Ш.Бахрановнинг шикояти асосида апелляция тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 мартдаги ҳукмига кўра: 1999 йил 22 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган, ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, икки нафар фарзанди бор, ишламаган, муқаддам: жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2021 йил 30 мартдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “в” банди, 127-моддасининг 3-қисми билан ЖКнинг 59-моддаси тартибида 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 25 ноябрдаги ажрими билан жазонинг ўталмаган 2 йил 2 ой 25 куни ЖКнинг 74-моддасига асосан шу муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган, жазо ўталган, Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Добусия” МФЙ, 51-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, 2024 йил 29 октябрдан буён қамоқда сақланаётган Бахранов Шоҳзод Уралович (Baxranov Shohzod Uralovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш, 277-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган. Суднинг ҳукмига кўра, Ш.Бахранов муқаддам ўхшаш жинояти учун судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда 2024 йил 27 октябрь куни кечки пайт соат 23:50 ларда, Чилонзор тумани, 10-мавзеда жойлашган 1-уй ёнида бўла туриб, шу ерда бўлган О.Раззоқовнинг баҳоси 1.500.000 сўмлик “Redmi A10” русумли телефон аппарати, баҳоси 199.000 сўмлик қувватлаш мосламаси ва 700.000 сўм пулларини тортиб олиб эгаллаб, воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида, О.Раззоқов ундан мулкларини қайтаришни сўраганида, О.Раззоқовни қувлаб келиб, шу ерда бўлган автобуслар бекати ёнида уни қўллари ва оёқлари билан бир неча маротаба уриб, енгил шикаст етказган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 1386-Қаб-Раж-сонли хулосасига кўра, О.Раззоқовнинг танасида иккала лунж ва пастки жағ соҳалари тери ости гематомаси, юмшоқ тўқималари лат ейиши, чап қулоқ олди соҳаси эзилиб йиртилган яраси, чап кўз қонталаши каби тан жароҳатлари аниқланиб, оғирлик даражасига кўра, соғлиқнинг бузилишига олиб келмаган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган. Апелляция протестида, судланувчи Ш.Бахрановнинг содир қилган жиноятини Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси тўлиқ қамраб олса-да, суд томонидан ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан ортиқча малакаланганлиги сабабли унинг айбидан ЖК 277-моддасининг 1-қисмини чиқаришни сўраган. Судланувчи Ш.Бахранов апелляция шикоятида, суд ҳукмидан норозилигини билдириб, суд томонидан ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан нотўғри малакалангани, у жабрланувчининг нарсаларини олмагани ҳақида важлар келтириб, ишни қайта кўриб чиқиб, адолатли қарор чиқаришни сўраган. Апелляция инстанцияси суди, иш бўйича судья Ф.Халиловнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори У.Файзиевнинг протестни қаноатлантириб, судланувчи Ш.Бахрановнинг айбидан ЖК 277-моддасининг 1-қисмини чиқариш ҳақида, жабрланувчи О.Раззоқовнинг етказилган зарар қопланган бўлса-да, ундан олинган уяли алоқа воситасини ўзи қайтариб берилмагани, ўрнига бошқа уяли алоқа воситаси берилгани, жазо тайинлаш масаласини судга ҳавола қилиши ҳақида, судланувчи Ш.Бахранов ва унинг адвокати У.Усмоновнинг протест ва шикоятни қаноатлантириб, ҳукмни ўзгартириш, Ш.Бахрановга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида билдирган фикрларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд ҳукмини ўзгартиришни лозим топади. Судлов ҳайъати, судланувчи Ш.Бахрановнинг шикоятидаги ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан нотўғри малакалангани, у жабрланувчининг нарсаларини олмагани ҳақидаги важлари билан келишмади. Чунончи, судлов ҳайъати, иш ҳолатларига қараганда, судланувчи Ш.Бахранов суд ҳукмида кўрсатилган талончилик жиноятини содир этганидан сўнг, ўз айбини яширишга уриниб, жабрланувчини кўндиришга ва иш ҳолатларини ўзгартиришга ҳаракат қилиб, жабрланувчига кўрсатувларини ўзгартиришга эришиш орқали ўзи томонидан талон-торож қилинган ашёга ўхшаш алоқа воситасини олиб бериб, гўёки ресторанда қолдирганлиги мазмунида кўрсатув беришига эришиб, аслида дастлабки суриштирув жараёнида жабрланувчидан олинган тушунтириш ва кўрсатувларда айнан қандай ашё талон-торож қилинганлиги аён бўлган бир вазиятда (айнан шу ҳолат бўйича терговчининг маълумоти ишда мавжуд), унинг бу каби уринишлари ва важлари тергов ва судни чалғитиш, жавобгарлик ва тайинланиши лозим бўлган жазодан қутулиш учун қилинган сайиҳаракатлар деб танқидий баҳолайди. Суд иш тафсилотларини тўғри аниқлаб, судланувчи Ш.Бахрановнинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95,112-моддалари талаблари бўйича баҳо бериб, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни ҳамда тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси талаблари асосида синчковлик билан, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, Ш.Бахрановнинг содир этилган жиноятдаги айби терговга қадар текширув даврида олинган ариза ва тушунтириш хатлари, юзлаштириш баённомалари, нарсани олиш, кўздан кечириш баённомалари, видео кузатув камераси қайдлари ҳамда жиноят ишидаги бошқа объектив далиллар билан тўлиқ ўз исботини топган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди, судланувчи Ш.Бахрановнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тўғри квалификация қилган деб ҳисоблайди. Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан Ш.Бахрановнинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан ортиқча малакаланган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 9-моддасида, шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмиши учунгина жавобгар бўлиши; ЖПКнинг 22-моддасида, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши, айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган, шунингдек унинг жавобгарлигини ҳам енгиллаштирадиган, ҳам оғирлаштирадиган ҳолатлар аниқланиши ва ҳисобга олиниши, 23-моддасига мувофиқ, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги, 26-моддасида, суд фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиб ҳукм чиқариши, 82-моддасида, айблов ҳукми чиқариш учун жиноят объекти, содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлар, қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш, жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланган бўлиши кераклиги, 95-моддасида, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд ишдаги барча ҳолатларни синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга асосланган ҳолда қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилиб ўзларининг ички ишончлари бўйича далилларга баҳо беришлари, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги, 463-моддасида, айблов хукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмаслиги ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорининг 5-бандида, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши, судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Иш бўйича қайд этилган Қонун талаблари ҳамда Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилинмаган. Чунончи, жабрланувчи О.Раззоқов апелляция инстанцияси судида, 2024 йил 27 октябрь куни овқатланиш учун “Евроазия” ресторанига боргани, у ерда Ш.Бахранов билан ўзаро тортишиб қолгани, шундан кейин яна 2 соатлар атрофида ресторанда ўтиргани ва уйига кетиш учун ташқарига чиққани, ташқарига чиққан вақтида Ш.Бахранов билан яна тортишгани, шу вақтда Ш.Бахранов уни ургани, бунинг натижасида хушини йўқотиб йиқилиб тушгани, йиқилиб тушган вақтида кимдир унинг чўнтагидан 700.000 сўм пули, уяли алоқа воситасини олганини билгани, лекин ким олганини хуши ўзида бўлмагани сабабли эслай олмаслиги, Ш.Бахрановнинг олдида бўлган шериги Ш.Бахрановга уяли алоқа воситасини қувватлаш мосламасини ҳам олишини айтгани қулоғига чалингани, шунинг учун ҳам дастлабки терговда шу мазмунда ариза ёзиб, кўрсатмалар бергани, тергов вақтида Ш.Бахрановнинг акаси уяли алоқа воситасининг ўрнига бошқа янги алоқа воситаси олиб бергани, бу у йўқотган алоқа воситаси эмаслиги, у ресторанда уяли алоқа воситаси, пули ва қувватлаш мосламасини ташлаб кетмагани, ўзаро жанжаллашганда нарсалари ўзида бўлгани, хуши бўлмаганда нарсалари йўқолгани, ҳозирги вақтда етказилган зарар қоплангани, Ш.Бахрановга нисбатан даъвоси йўқлиги, жазо тайинлаш масаласини судга ҳавола қилиши ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 14 июндаги “Безориликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарорининг 13-бандида, судлар айбдор қасдининг моҳияти ва у нимага қаратилганлигидан, содир этилган ҳаракатнинг мотиви, мақсади ва муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда безориликни бошқа жиноятлардан фарқлай олишлари кераклиги, жумладан, оилада, уйда (хонадонда) қариндош-уруғ, таниш-билишларга нисбатан содир этилган ҳақоратлаш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш каби ҳаракатлар, агар улар шахсий келишмовчилик натижасида келиб чиққан бўлса ёхуд жабрланувчининг ножоиз хаттиҳаракатлари оқибатида содир этилган бўлса, шахсга қарши жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддалари билан квалификация қилиниши лозимлиги; Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғирлик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, айбдор, жабрланувчи ва бошқаларнинг кўз олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатларининг жиноий хусусиятини тушунганлигини англаганда, ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилиш талончилик ҳисобланиши; Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан қилмишни тавсифлашда қуйидагиларни эътиборга олиш лозимлиги: зўрлик ишлатиб талончилик қилиш нафақат ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган аниқ зўрлик ишлатилганда, балки шундай зўрликни қўллаш билан қўрқитганда ҳам мавжуд бўлиши; зўрлик ёки уни қўллаш билан қўрқитиш мулк ихтиёрида, тасарруфида ёки қўриқловида бўлган шахсга нисбатан, шунингдек, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ эгалик қилишга қаршилик қилувчи шахсларга нисбатан ҳам қарши йўналтирилган бўлиши мумкинлиги; ҳаёти ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик деганда, енгил тан жароҳати етказишни тушуниш лозимлиги, бундай зўрлик жабрланувчига жисмоний азоб берувчи ёки унинг эркинлигини чеклаб қўювчи ҳаракатларда ифодаланиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Ишдаги аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи Ш.Бахранов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жабрланувчи О.Раззоқовни уриб, унга нисбатан тан жароҳати етказиб, унда бўлган уяли алоқа воситасини, пулини ва қувватлаш мосламасини талон-торож қилганлиги ҳолати Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан квалификация қилиш етарли бўлиб, ЖКнинг 277-моддаси билан ортиқча квалификация қилиш талаб этилмайди. Юқоридаги асосларга кўра, судлов ҳайъати, қайд этилган қонун талаблари ҳамда Олий суд Пленуми қарори тушунтиришларига риоя этган ҳолда ҳукмни ўзгартириб, 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тайинланган жазони ўзгаришсиз қолдирган ҳолда унинг айбидан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмини ортиқча айб сифатида чиқаришни, ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазо тайинлаш қисмини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49726,31-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати ажрим қ и л д и: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2025 йил 17 мартдаги Бахранов Шоҳзод Уралович (Baxranov Shohzod Uralovich)га нисбатан чиқарган ҳукми ўзгартирилсин. Ш.Бахрановнинг ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисми билан ортиқча квалификация қилингани сабабли чиқарилсин. Судланувчи Ш.Бахрановга Ўзбекистон Республикаси ЖК 166-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилсин. 7 Ҳукмнинг Ш.Бахрановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазо тайинлаш қисми бекор қилинсин. Протест қаноатлантирилсин, судланувчи Ш.Бахрановнинг шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи: Ҳайъат судьялари: (имзо) (имзо) (имзо) М.Юсупов Ш.Шерматов Ф.Халилов