Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/4025 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение МИКРОКРЕДИТБАНК АТБ Ответчик / Подсудимый Қурувчи масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1006079 Claim ID 2992221 PDF Hash 4ffd2fdab004262a... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онун 19-моддаси онун 19 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 19 декабрь № 4-1603-2201/4025 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокировнинг раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «Қурувчи» МЧЖ ҳисобидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами 52.379.663 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ж.Юлдашев (2022 йил 4 декабрдаги 02-05/167-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари Т.Мамадвалиев иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «Микрокредитбанк» АТБ (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда «Қурувчи» МЧЖ (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 11 августда №160-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга “Алюмин профил ва пластик ромлар дастгоҳи сотиб олиш учун 36 ой (шундан кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 80.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 12 август куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «Қурувчи» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор кўчасида жойлашган “Идора” бино-иншоотларини гаровга қўйилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2022 йил ноябр ойи ҳолатига муддати ўтган кредит қарзи 8.000.001 сўм, фоизи 1.713.000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган кредит қарзи 8.000.001 сўм, фоизи 1.713.000 сўм қарзи ҳамда 42.666.662 сўм муддати 1 келмаган қарзи жами 52.379.663 сўмни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талаби юзасидан тушунтириш бериб, жавобгар суд муҳокамаси кунига қадар қисман тўлов амалга оширганлигини билдириб, муддати ўтган қарзи ва муддати келмаган кредит тўловларини муддатидан олдин ундиришни сўради. Жавобгар даъвони қисман тан олиб, суд кунига қадар қисман тўлов амалга оширганлигини, жамият молиявий оғир аҳволга тушиб қолганлиги сабабли муддатида тўлай олмаганлигини билдирди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди: Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 11 августда тузилган №160-сонли кредит шартномаси шартларига мувофиқ, жавобгарга “Алюмин профил ва пластик ромлар дастгоҳи сотиб олиш учун 36 ой (шундан кредитнинг асосий қарзига нисбатан 6 ой имтиёзли давр билан) муддатга йиллик 15 фоиз устама тўлаш шарти билан 80.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2020 йил 12 август куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «Қурувчи» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор кўчасида жойлашган “Идора” бино-иншоотларини гаровга қўйилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2022 йил ноябрь ойи ҳолатига муддати ўтган кредит қарзи 8.000.001 сўм, фоизи 1.713.000 сўм қарздорликка йўл қўйилган. Кредит шартномасига кўра, тарафлар, яъни банк қарздорга мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. Кредит шартномасига кўра, қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни 2 шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвали асосида ҳар ойнинг 5 санасига қадар қоплаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандида «қарз олувчи» томонидан кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ва ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида банк кредит маблағларини муддатидан олдин ундириб олиш ҳуқуқига эгалигига келишилган. ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича кредит тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб борилмаган. Даъвогар томонидан суд куни ҳолатига тақдим этилган маълумотга кўра кредит қарздорлиги қисман тўланган, натижада муддати ўтган 5.282.000 сўм асосий ва 310.000 сўм фоиз қарздорлиги, муддати келмаган кредит тўловлари 21.334.000 сўмни ташкил этган. Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қисман қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида 2020 йил 12 август куни нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси тузилиб, унга кўра «Қурувчи» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор кўчасида жойлашган “Идора” бино-иншоотларига қаратишни сўраган. «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган 3 тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу асосда, даъво талабининг кредит тўловлари бўйича ундирувни гаров мулкига қаратиш қисми ҳам асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан бўлган 5.282.000 сўм муддати ўтган асосий ва 310.000 сўм фоиз қарзи ҳамда 21.334.000 сўм муддати келмаган кредит тўловлари жами 26.926.000 сўм ундиришни, ундирувни гаровдаги мулкга қаратишни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 1.047.593,26 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «Микрокредитбанк» АТБ манфаатида киритган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. «Қурувчи» МЧЖ ҳисобидан «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига кредит тўловларидан бўлган 5.282.000 сўм муддати ўтган асосий ва 310.000 сўм фоиз қарзи ҳамда 21.334.000 сўм муддати келмаган кредит тўловлари жами 26.926.000 сўм ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув, «Қурувчи» МЧЖга тегишли Поп тумани, Чинор МФЙ, Чинор кўчасида жойлашган “Идора” бино-иншоотларига қаратилсин. «Қурувчи» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1.047.593,26 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 4