Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/2883 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Тўйчиев Акбар Нуриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Келажак мева даласи фермер хўжалиги
Source ID 1005087 Claim ID 3045438 PDF Hash 358f14986c8eaad2... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 19.12.2022 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/2883-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Келажак мева даласи” фермер хўжалиги ва “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили У.Бойқўзиев (ишончнома асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Келажак мева даласи” фермер хўжалигидан 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 3.180,2 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 255 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни, шундан 12.923 АҚШ доллари қисмини қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили У.Бойқўзиев кўрсатма бериб, кредит шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар томонидан судга қадар тўлов амалга оширилмаганлигини билдириб, жавобгарлардан кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига мувофиқ, мазкур низони жавобгар, қўшимча жавобгар ва Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (кейинчалик Банк) ва “Келажак мева даласи” фермер хўжалиги (кейинчалик қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 13 апрель куни кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси асосида “Банк” “Қарз олувчи”га томчилатиб суғориш тизимини сотиб олиш учун йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 47.680 АҚШ доллари кредит ажратиши, “Қарз олувчи” эса “Банк”ка олинган қарз суммасини шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариши белгиланган. Кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Дўстлик филиали (Банк), “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамияти (Кафил) ва “Келажак мева даласи” фермер хўжалиги (Қарз олувчи) ўртасида кафиллик шартномаси тузилган бўлиб, мазкур кафиллик шартномасига кўра “Қарз олувчи” кафиллик билан таъминланган мажбуриятларни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда кредит суммасининг 30 фоиз миқдоридаги кафиллик суммаси 14.304 АҚШ доллари банкнинг талабларига биноан “Кафил” кредит бўйича тўловлар, унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва кредит мажбуриятни ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб рақамидаги маблағлар ёки ликвидли мол-мулки билан сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 3.4-бандида қарз олувчи томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатилганда, бухгалтерия ва хисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, ундан берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши белгиланган. Кредит шартномаси шартлари “Банк” томонидан бажарилган бўлиб, “Қарз олувчи”га жами 47.680 АҚШ доллари кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, “Қарз олувчи” томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаслиги, яъни қарзни қайтариш графигига риоя қилмаганлиги оқибатида 3.180,2 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 255 АҚШ доллари кредит фоиз қарздорлиги юзага келган. Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга огоҳлантириш хатлари юборилган. Лекин, қарздор “Келажак мева даласи” фермер хўжалиги мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини қайтармаган. Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан “Келажак мева даласи” фермер хўжалигига кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар “Келажак мева даласи” фермер хўжалигидан 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 3.180,2 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи ва 255 АҚШ доллари кредит фоизини, шундан 12.923 АҚШ доллари қисмини қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига солидар тартибда ундиришни, ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Келажак мева даласи” фермер хўжалигидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 23.839 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 3.180,2 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 255 АҚШ доллари кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирилган кредит суммасининг 12.923 АҚШ доллари қисми қўшимча жавобгар “Сангзор текстил” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда ундирилсин. Жавобгар “Келажак мева даласи” фермер хўжалигидан Республика бюджетига 6.116.496 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. А.Тўйчиев