← Назад
Решение #697100 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| кодекси | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
Тойлоқ тумани
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 декабрь
4-1405-2201/3693-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Қ.Мурадовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, аризачи ХХХ вакили Д.А.
(ишончнома асосида) иштирокида, аризачи ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан
берган аризаси бўйича ишни Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига ХХХ ариза билан мурожаат қилиб,
унда ХХХ давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кун муддатда аризада
кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси шартномаси ёки текин фойдаланиш
шартномасини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўймаганлиги сабабли,
ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта манзилида) йўқ деб эътироф этилиб,
ХХХнинг 2022 йил
11 ноябрдаги қарорига асосан жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга
тўхтатилганлигини билдириб, ХХХнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи ХХХ вакили Д.А. ўз тушунтиришида,
аризани қўллаб-қувватлаб, аризада кўрсатилган мазмунда тушунтириш бериб, суд
мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф
этилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
асосида кўриб чиқиб, мазмунан ҳал этишни лозим деб топди.
Суд, иш бўйича аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, ХХХ давлат рўйхатидан ўтган кундан
бошлаб ўн кун муддатда аризада кўрсатилган ёхуд бошқа кўчмас мулк ижараси
шартномаси ёки текин фойдаланиш шартномасини давлат солиқ хизмати
органларида ҳисобга қўймаганлиги сабабли, ўзи кўрсатган жойлашган ерида (почта
манзилида) йўқ деб эътироф этилиб, ХХХнинг 2022 йил
11 ноябрдаги
қарорига асосан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлар бўйича барча чиқим
операциялари 10 кунга тўхтатилган ва шу куни жавобгарга хабарнома юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, юридик
шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ
тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини
таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий
ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати
тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда, солиқ тўловчи (солиқ агенти)
томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича
талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган
ҳужжатлар тақдим этилмаганда ва бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн
кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
ўрганиб, далилларга баҳо бериб, аризани қаноатлантиришни, жавобгар томонидан
Солиқ кодексида белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органига солиқ
ҳисоботларини топшириш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунига қадар унинг
банк муассасасидаги барча ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини
тўхтатиб қўйишни лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179, 186, 216-217, 221 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Аризачи ХХХнинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ томонидан ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунига қадар унинг
банк ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилсин.
Солиқ кодексининг 111-моддаси 5-қисмига мувофиқ, жавобгарнинг
банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши
фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга,
шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган
банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди.
Ҳал қилув қарори ижросини таъминлаш учун жавобгарга хизмат кўрсатувчи
банк муассасаларига суд ҳужжатини тақдим этиш аризачи ХХХ зиммасига
юклатилсин.
Аризачи ХХХ зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда
жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасаларига бир кун муддат ичида банк
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги ёзма равишда кўрсатмани
тақдим этиш мажбурияти юклатилсин.
Аризачи ХХХнинг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб
варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида
ҳисобварақлардаги операциялар тиклансин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция инстанциясига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ў.Қ.Мурадов