Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1998 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбектелеком акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1005419 Claim ID 3086933 PDF Hash bc837c432190bcf2... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 985-моддаси нинг 985 law
ФКнинг 990-моддаси ФКнинг 990 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 i.buz@sud.uz е-mail: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2202/1998-сонли иш Бўстон тумани 4-1703- Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти манфаатида Шахрихон туман ободонлаштириш бошқармасидан 4 061 254,57 сўм етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, жавобгар вакили И.Акрамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) “Ўзбектелеком” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида, Шахрихон туман ободонлаштириш бошқармаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 4 061 254,57 сўм етказилган зарарни соддалаштирилган тартибда ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 декабрдаги ажрими билан даъво ариза соддалаштирилган иш юритиш тартибидан умумий қоидалар бўйича кўриш учун ўтказилган ҳамда ишга Шахрихон туман Молия ва ғазначилик бўлимлари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида жалб қилинган. Палатадан ҳамда Шахрихон туман Молия ва ғазначилик бўлимларидан вакил суд мажлисига келмади. Шунингдек, судга даъвогар вакили томонидан тақдим этилган аризада ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата, даъвогар ва ишга 3-шахс сифатида жалб қилинган Шахрихон туман Молия ва Ғазначилик бўлими вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Жавобгар вакили суд мажлисида берган кўргазмасида, даъвони тан олиб, даъвога эътирози йўқлигини билдирди. Суд, жавобгар вакилини берган кўрсатмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022 йил 27 апрель куни Андижон вилояти, Шахрихон тумани, “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида Марказий телефон боғламаси билан келишмасдан ер қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида даъвогар “ТШТТ” филилига қарашли телефон ер қувурлари (канализация) ва алоқа симлари (кабель) узиб юборилган. Мазкур ҳолат бўйича 2022 йил 27 апрель куни далолатнома тузилиб, даъвогар, жавобгар ва ҳудуд профилактика инспектори томонидан имзоланган. Кабель узилиши натижасида даъвогарга Шахрихон ТБ – Боз ТБ станциялари оралиғида КМ-704 оптик толали шахарлараро алоқа кабелини шикастланишини бартараф этиш сметасига асосан 4 061 254,57 сўм миқдорида моддий зарар етказилган. ФКнинг 990-моддасига кўра, Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим. Мазкур ҳуқуқ нормаларига кўра даъвогарнинг 4 061 254,57 сўм етказилган зарарни ундириш талаби асосли бўлиб, суд, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланади. Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4 061 254,57 сўм етказилган зарар, 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 300 000 сўм давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим топади Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 985, 990, 1003моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар Шахрихон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан даъвогар “Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти фойдасига 4 061 254,57 сўм етказилган зарар, 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Шахрихон туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов