Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2501/561 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Сабиров Илгизар Матякубович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381085 Claim ID 2809250 PDF Hash 8fc7962e38f11e1b... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси збекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169 code_article
ур туман суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси ур туман суди томонидан ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
жабрланувчи ЖКнинг 661-моддаси жабрланувчи ЖК 661 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 169 1 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Ярашув институтини қўллаш муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақида) 2025 йил май ойининг 08 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди Чилонзор тумани, 3-Чарх Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, туман судининг раиси И.Сабиров, судья ёрдамчиси Б.Эгамназаровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи З.Азимова ва унинг ҳимоячиси Д.Пулатова, жабрланувчи М.Махмудовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 169-моддаси 1-қисми билан гумонланган Азимова Зарипа Махамадовнага нисбатан 1-1006-2501/561-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Азимова Зарипа Махамадовна (Azimova Zaripa Maxamadovna) - 1969 йил 25 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, вақтинча ишсиз, ажрашган, муқаддам судланган, 2016 йил 14 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланиб, ЖКнинг 57моддаси қўлланилиб, 2 йил 6 ой 10 % ойлик маошидан давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг 2016 йил 10 октябрь кунги ажримига кўра Ўзбекистон Республикаси “амнистия” тўғрисидаги актининг 1а-бандига асосан жазодан озод қилинган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой МФЙ, Бобохонов кўчаси, 58уйда истиқомат қилади. Суд, мазкур жиноят иши юзасидан гумонланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларга ва суд муҳокамасида текширилган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: 2025 йил 04 апрель куни, соат тахминан 14:30 да З.Азимова, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ Чилонзор буюм бозорида бўла туриб, шу ерда бўлган, М.Махмудовга тегишли 183 дона, умумий нархи 8.395.000 сўмлик аёллар кийимларини ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Мазкур ҳаракатлари билан гумонланувчи З.Азимова Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинган. Гумонланувчи З.Азимова суд мажлисида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жабрланувчи М.Махмудовдан кечирим сўраб, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, жабрланувчи М.Махмудовга етказилган моддий зарарни тўлиқ қоплаганлиги ва у билан ярашганини айтиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўраб кўрсатув берди. Жабрланувчи М.Махмудов суд мажлисида, юқоридаги ҳолатни тасдиқлаб, ҳозирда гумонланувчи З.Азимовага нисбатан даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар қопланиб, тўлиқ бартараф қилинганлигини, ярашиши учун бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини билдириб, улар ўзаро ярашганлиги сабабли З.Азимовага нисбатан бўлган жиноят ишини ярашув муносабати билан тугатиш ҳақида кўрсатув берди. Суд мажлисида гумонланувчи З.Азимова ҳамда жабрланувчи М.Махмудов судга ариза билан мурожаат қилиб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини тугатишни сўрашган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига биноан, ЖК 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан, жабрланувчи ЖКнинг 661-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи билан ярашган тақдирда жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 62-бобида белгиланган тартибда суд томонидан айблилик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилиши мумкинлиги белгиланган. Суд, жабрланувчи М.Махмудов ва ҳамда гумонланувчи З.Азимованинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб чиқиб ҳамда Чилонзор туман прокурори ёрдамчиси Х.Олимжонов, гумонланувчи З.Азимова ва унинг ҳимоячиси Д.Пулатова, жабрланувчи М.Махмудовнинг ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, З.Азимованинг муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, гумонланувчи томонидан жабрланувчи томонга бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, ярашув уларнинг ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори адлия катта маслаҳатчиси З.С.Караевнинг томонларнинг ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини судга юбориш тўғрисида”ги қарорини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ З.Азимовани жиноий жавобгарликдан озод қилиб ва унга нисбатан юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шунингдек, жабрланувчи М.Махмудовга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан, ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириш лозимлигини қайд этади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Maxamadovna) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисмига асосан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми талабидан келиб чиқиб жабрланувчи М.Махмудовга мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолган деб ҳисоблансин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки протест билдиришлари мумкин. Раислик қилувчи И.Сабиров