Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/3229 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Элект тармоқлари корхонаси давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый Элит коал трейд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 988239 Claim ID 3033112 PDF Hash d579a6b57d01ac29... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФК 474-моддаси ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 2035-моддаси ИПК 2035 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил -- ---рь 4-1107-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар “--------------------” АЖ манфаатида жавобгар “--------------------” МЧЖ ҳисобидан 1.558.700 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси “-------------------” АЖ манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “--------------------” МЧЖ ҳисобидан 1.558.700 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. ИПК 2034-моддасида, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юртишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, деб белгиланган. Бироқ, ўтган давр мобайнида жавобгар “--------------------” МЧЖ томонидан судга даъво ариза юзасидан қўшимча фикр мулоҳазалар келиб тушмади. Шунинг учун суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб, даъвони қаноатлантиради. ФК 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, “--------------------” АЖ Ангрен ШЭТК (кейинги ўринларда даъвогар ёки корхона деб юритилади) ва “--------------------” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар ёки истеъмолчи деб юритилади) ўртасида 05.04.2019 йилда 15-0422-сон электр таъминоти шартномаси (шартнома) тузилган. ФК 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Шартномага кўра, истеъмолчи фойдаланилган электр энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, бироқ тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Натижада 20.10.2022 йил ҳолатига истеъмочининг электр энергияси бўйича 1.558.700 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Корхона қарздорликни сўндиришни сўраб истеъмолчига талабнома юборган. Бироқ, талабномага жавоб олинмаганидан сўнг (қарздорлик сўндирилмаганидан сўнг), судда иш қўзғатилган. Қолаверса судда даъвогарнинг 19.12.2022 йилдаги ёзма хати ҳам мавжуд бўлиб, унга кўра 1.558.700 сўм қарз шу кунга қадар сўндирилмаган. Суд бундай ҳолда даъво талабларини асосли деб ҳисоблайди ва истеъмол қилинган электр энергияси учун жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.558.700 сўм ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши белгиланган. Шунга кўра, суд 300.000 сўм давлат божини ва олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклайди. ИПК 2035-моддаси 1-қисмига кўра соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Қайд этилганларга кўра, суд ИПК 2031-2034, 176-177-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “--------------------” МЧЖ ҳисобидан: -даъвогар “--------------------” АЖ фойдасига 1.558.700 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажатлари; -республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибида ва муддатда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов