← Назад
Решение #697605 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2022 йил 19 декабрь 4-1304-2201/2881-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Тўйчиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар
“ASADBEK JASMIN” хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили Б.Нартажиев (ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакили иштирокисиз, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ASADBEK JASMIN” хусусий
корхонасидан 45.614.033 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 14.073.882 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 370.000 сўм кредит фоизини ундириш,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “ASADBEK
JASMIN” хусусий корхонасига Мирзачўл туман давлат нотариал идораси
нотариуси А.Р.Хайдаровнинг 18.04.2017 йил реестр 3269-рақамли олди-сотди
шартномасига асосан тегишли бўлган, Жиззах вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри давлат корхонаси Мирзачўл туман филиали томонидан 2017 йил 21
апрелда 2097/1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган, кадастр рақами 13 09
08 01 01 01 0029 бўлган умумий майдони 436.62 кв.м, ишлаб чиқариш майдони
436.62 кв.м, бутун хоналар сони 11 та пландаги рақамлари 1-11 гача бўлган
Мирзачўл туман, Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони
(нотурар жой) биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратишни
сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даъво аризасида ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси суд муҳокамасида
вакил иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддасига асосан ишни Палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, кредит
шартномаси шартлари қарздор томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги,
кредит қарзи тўловлари шартномада белгиланган тартиб ва муддатда
тўланмаганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, жавобгар
томонидан судга қадар қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб,
жавобгардан қолган кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаров
мулкига қаратишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Мирзачўл филиали
(Банк) ва “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси (Қарздор) ўртасида 2018
йил 19 апрель куни 26-сонли кредит шартномаси тузилган, кредит шартномаси
асосида банк қарз олувчига савдо дўкони биноси қуриш мақсадида қурилиш
моллари сотиб олиш учун йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 60 ой
муддатга 200.000.000 сўмлик кредит ажратиши белгиланган.
Кредитни
қайтармаслик
хавфини
олдини
олиш
мақсадида
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Мирзачўл филиали (Гаровга
олувчи) ва “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси (Гаровга қўювчи)
ўртасида 2018 йил 21 апрель куни ипотека шартномаси имзоланган.
Ипотека шартномасига кўра, “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонасига
Мирзачўл туман давлат нотариал идораси нотариуси А.Р.Хайдаровнинг
18.04.2017 йил реестр 3269-рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли
бўлган, Жиззах вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси
Мирзачўл туман филиали томонидан 2017 йил 21 апрелда 2097/1-сон билан
давлат рўйхатидан ўтказилган, кадастр рақами 13 09 08 01 01 01 0029 бўлган
умумий майдони 436.62 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 436.62 кв.м, бутун
хоналар сони 11 та пландаги рақамлари 1-11 гача бўлган Мирзачўл туман,
Ўзбекистон МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони (нотурар жой) биносига
ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра
200.000.000 сўм пул маблағини кўчириб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.4-бандида қарздор
томонидан кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловлари мунтазам кечиктириб
тўланганда, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ
маротаба бузилиши ҳолларида банк берилган кредитни муддатидан олдин
қайтарилишини талаб қилиши ёки шартномани муддатидан олдиндан бекор
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
“ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси томонидан кредит
шартномасининг талаблари ўз вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит
фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида
14.073.882 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 370.000 сўм кредит фоизи
тўловлари тўланмасдан шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмасдан келинган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор “ASADBEK
JASMIN” хусусий корхонаси ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор
“ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси мажбуриятни тўлиқ бажармаган,
шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзи ва фоиз тўловларини
қайтармаган.
Натижада даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиббўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан
қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кура кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши
шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади,
280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас
мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Демак, даъвогар жавобгардан кредит қарзини тўлашни талаб қилиш
ҳуқуқига эга.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномадан
кўринишича, жавобгар томонидан суд мажлисига кунига қадар қисман тўлов
амалга оширилганлиги аниқланди.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаблари
тасдиқланиши, яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк
томонидан “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонасига кредит маблағи
ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи томонидан тўлиқ
бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича тўланмаганлиги, жавобгар
томонидан кредит қарзи қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “ASADBEK JASMIN”
хусусий корхонасидан даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат
банки фойдасига муддатли 41.812.864 сўм муддатли кредит асосий қарзи,
12.405.657 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 370.000 сўм кредит
фоизини ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантриш рад этишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонасидан даъвогар
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 41.812.864 сўм
муддатли кредит асосий қарзи, 12.405.657 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзи ва 370.000 сўм кредит фоизи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонасига Мирзачўл
туман давлат нотариал идораси нотариуси А.Р.Хайдаровнинг 18.04.2017 йил
реестр 3269-рақамли олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, Жиззах
вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Мирзачўл туман
филиали томонидан 2017 йил 21 апрелда 2097/1-сон билан давлат рўйхатидан
ўтказилган, кадастр рақами 13 09 08 01 01 01 0029 бўлган умумий майдони
436.62 кв.м, ишлаб чиқариш майдони 436.62 кв.м, бутун хоналар сони 11 та
пландаги рақамлари 1-11 гача бўлган Мирзачўл туман, Ўзбекистон МФЙ
ҳудудида жойлашган савдо дўкони (нотурар жой) биносига ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан бирга қаратилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантриш рад этилсин.
Жавобгар “ASADBEK JASMIN” хусусий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 1.201.158 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
А.Тўйчиев