← Назад
Решение #697619 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| кодекси | 389 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
О‘ZBEKISTONRESPUBLIKASI
YAKKABOG‘ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YAKKABAGSKIY MEJRAYONNIY
EKONOMICHESKIY SUD
RESPUBLIKI UZBEKISTAN
Yakkabog' shahri, Ayg'irko'lMFY,
AmirTemurko'chasi
g. Yakkabag, Aygirkulskiy MSG, ul. Amira Temura
Tel: (0-375) 582-51-64
Veb-sayt: www.sud.uz
El.pochta: i.yakkabog@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 декабрь
4-1806-2201/2030-сонли иш
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсунов раислигида, судя
ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, аризачи вакили А.Турсунов
(ишончнома асосида) иштирокида, (жавобгардан вакил иштирок этмади) аризачи
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «OASIS INVESTMENT HAMKOR»
хусусий корхонасининг банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни
тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён
матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 389-моддасига асосан 2022-йил 3-чорак учун
фойда солиғи бўйича ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим қилинмаган.
Шу сабабли, ДСБ Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи ва учинчи қисмининг
1-бандига мувофиқ иқтисодий судига 2022 йил 1 декабрдаги № 23-106055-сонли
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Суд мажлисида солиқ инспекцияси вакили аризани қаноатлантириб, жавобгар
томонидан шу кунга қадар 2022-йил 3-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ
ҳисоботини топширмаганлиги учун унинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини тўхтатиб қўйишни сўради.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини ва аризани қаноатлантириш
тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар 2022-йил 3-чорак учун фойда
солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этилиши лозим бўлсада, тақдим
этилмаган. Бу ҳолат солиқ инспекциясининг солиқ органи солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарори билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ваҳоланки, Солиқ кодекси 389-моддасининг 2-бандига асосан солиқ агентлари
ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига ҳар ойда, ҳисобот
давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича
эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва
ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг
суммалари тўғрисидаги — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда
тасдиқланадиган шаклдаги маълумотларни тақдим этиши шарт. Ўзбекистон
Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахслар йил якунлари
бўйича ҳисобланган ва амалда тўланган даромадларнинг суммалари ҳамда ушлаб
қолинган, солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобот йилидан кейинги
йилнинг 25 майига қадар тақдим этади.
Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг
илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд
томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.
Суд юқорида қайд этилганларга ҳамда жавобгар томонидан солиқ органига
2022-йил 3-чорак учун фойда солиғи бўйича
солиқ ҳисоботини
топширмаганлигидан келиб чиқиб, аризани қаноатлантиришни, Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасининг 19-бандига
мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларида давлат божини тўлашдан озод
қилинганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирилмасликни
лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Қашқадарё вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
«OASIS INVESTMENT HAMKOR» хусусий корхонасининг банклардаги
ҳисобварақлари бўйича операциялари (бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар,
шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга
етказилган зарарни қоплаш учун тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно)
чиқиш қисми 2022-йил 3-чорак учун фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботини
тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
«OASIS INVESTMENT HAMKOR» хусусий корхонасига хизмат кўрсатувчи барча
банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган
ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан сўнг Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси
томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар
бўйича операцияларни тикласин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин
Судья
С.Турсунов