Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/547 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 384994 Claim ID 2798932 PDF Hash cc05470ac402211c... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
збекистон Республикаси ЖК 169-моддаси збекистон Республикаси ЖК 169 law
исми ва 227-моддаси исми ва 227 law
збекистон Республикаси ЖК 227-моддаси збекистон Республикаси ЖК 227 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил май ойининг 8 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси – Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Р.Нишанов ва унинг ҳимоячиси “Tong Law Senter” адвокатлик фирмасининг адвокати М.Яхяев, жабрланувчи М.Абдурахмоновнинг иштирокида, Р.Нишановга нисбатан 1-1006-2502/547-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Нишанов Ровшан Рустамжонович (NISHANOV ROVSHAN RUSTAMJONOVICH), 1984 йил 18 март куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, оилали 2 нафар фарзанди бор, ҳайдовчи, муқаддам судланган: жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судининг 2018 йил 13 март кунидаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 2-қисми “б, в” бандларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан иш ҳақининг 20 %ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг 2019 йил 25 апрель кунидаги ажрими билан ўталмай қолган 1 йил 8 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Пскент тумани судининг 2019 йил 08 август кунидаги ажрими билан ўталмай қолган 1 йил 4 ой 17 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси иш ҳақининг 20 %ни давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг 2020 йил 12 октябрь кунидаги ажрими билан ўталмай қолган 9 ой 17 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган. Зангиота тумани, Фурқат МФЙ, 24-уйда доимий рўйхатда туриб, Сергели тумани, “Қурувчилар” МФЙ, 39-хонадонда вақтинча яшовчи, 2025 йил 27 март куни “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг биринчи қисми ва 227-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни Судланувчи Р.Нишанов ўзганинг мулкини яширин равишда талонторож қилиш мақсадида, 2025 йил 23 март куни соат 16-00ларда, Чилонзор тумани, “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Бек-барака” бозори тўғрисидаги Тошкент ҳалқа автомобил йўлида тўхтаб турган, 19.05.2001 йилда туғилган, Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлини бошқарувидаги давлат рақами 70 С 626 КА бўлган “Nexia-2” русумли автомашинани эшиги ва ён ойнаси очиқ қолганидан фойдаланиб, автомашина салонида турган, М.М.Абдурахмоновга тегишли баҳоси 700.000 сўм миқдоридаги “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинган. Суд мажлисида судланувчи Р.Нишанов ўз айбига қисман иқрорлик билдириб, Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Бек-барака” бозоридаги автомашиналар турар жойига бориб, у ердан Сергели туманига йўловчиларни ташиб, пул ишламоқчи бўлганини, шу куни соат 15-30ларда, “Бек-барака” бозори тўғрисидаги Тошкент ҳалқа автомобил йўли четида турган, ўзига нотаниш бўлган шахсга тегишли давлат рақами 70 С 626 КА бўлган “Nexia-2” русумли автомашинани олдидан ўтиб кетаётган вақтида, автомашинани олд ҳайдовчи томон ён ойнаси очиқ ҳолатда эканлигини, автомашина салонидаги магнитофон олд томонида бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини турганлигини кўрганини, атрофда ҳеч ким йўқлигини кўриб, автомашина ён ойнасидан қўлини тиқиб, телефон аппаратини олиб, учириб, уни чўнтагига солиб қўйганини, сўнгра ўзига тегишли автомашина олдига бориб, шу атрофдан 4 нафар ўзига таниш бўлмаган йўловчиларни Сергели туманига ташлаб қўйиш учун олиб, йўлга чиқиб, уларни айтган манзилига ташлаб қўйганини, у яширин равишда қўлга киритган телефон аппаратини ўғирлагани ҳақида йўловчиларга ёки бошқа ҳеч кимга айтмаганини, ушбу телефон аппаратини автомашинаси олд йўловчи ўриндиғи остига яшириб қўйганини, бундан олдин телефон аппарати қора рангли резина ғилофини очиб кўрганида, уни орасида Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлининг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва икки дона сим карта ва бир дона флешка борлигини кўрганини, 2025 йил 27 март куни унга Чилонзор тумани ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари телефон қилиб, ИИБ биносига келишини айтишганини ва уларни чақирувига кўра ИИБ биносига борганини, у яширин равишда қўлга киритган телефон аппаратини ва унинг қора рангли резина ғилофи орасидаги Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлининг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва икки дона сим карта ва бир дона флешкани ИИО ходимларига топширганини, ИИО ходимлари ундан ушбу нарсаларни холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олишганини, ўзига таниш бўлмаган шахсга тегишли бўлган, бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини ўғирлаганини лекин уни орқасидаги резина ғилоф орасидаги Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлининг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва икки дона сим карта ва бир дона флешка борлигини кейинчалик билгании, унинг мақсади телефон аппаратини ўғирлаш бўлганини, М.М.Абдурахмоновга тегишли бўлган, бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини яширин тарзда ўғирлаб олганидан сўнг, уни орқасидаги резина ғилофда орасидаги Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлининг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ва икки дона сим карта ва бир дона флешка борлигини билганини, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Суд мажлисида жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғли, 2025 йил 23 март куни соат 15-30ларда, ўзини шахсий ишлари билан бошқарувидаги давлат рақами 70 С 626 КА бўлган “Nexia-2” русумли автомашинада Чилонзор тумани “Бешқўрғон” МФЙда жойлашган “Бек-барака” бозорига бир ўзи бориб, автомашинани йўл четига, яъни бозорнинг олд томонига қўйиб, бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппарати ва унинг орқасидаги қора рангли резина ғилофида турган ҳайдовчилик гувоҳномасини автомашина салонидаги бар устига қолдириб, автомашинани олдидан кетганлигини, автомашинамни қулфлаб қўйиш эсидан чиқиб қолганини, у ердан тахминан 20-25 метр юриб, бозорни олди томонига бориб, шахсий ишларини қилиб, орадан 30 дақиқа ўтганидан сўнг, автомашина олдига келиб, автомашинани очиқ қолдирганини билганини ва автомашинани салонига ўтирганида, салондаги бар устида ўзига тегишли бўлган, бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини ва унинг орқасидаги қора рангли резина ғилофида турган ҳайдовчилик гувоҳномасини турган жойида йўқлигини билганини, сўнгра, шу атрофдаги шахслардан, шу жумладан, Нишанов Ровшан Рустамжоновичдан ҳам бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппарати ва унинг орқасидаги қора рангли резина ғилофида турган ҳайдовчилик гувоҳномамни кўрган ёки кўрмаганлигини сўраганини, шунда у ердаги шахслар ва Р.Р.Нишанов кўрмаганлигини айтганини, кейин Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 махсус рақамига телефон орқали хабар бериб, ИИО ходимларига бўлган ҳолатни айтиб берганини, бироздан сўнг, ИИО ходимлари келиб, у билан суриштирув ишларини олиб боришганини, ўзига нисбатан 700.000 сўмлик бир дона “Sumsung A-13” русумли телефон аппарати ва унинг орқасидаги қора рангли резина ғилофида турган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўғирланиши натижасида жами бўлиб 700.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганини, ҳозирда зарар тўлиқ қопланганини, ҳозирда ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, судланувчига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Р.Нишановнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг кўрсатувлари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, ашёни олиш, нарсани таниб олиш учун кўрсатиш баённомаси ва фотоиловаси, нарсани кўздан кечириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Р.Нишановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, Абдурахмонов Мухторбек Махмуд ўғлини бошқарувидаги давлат рақами 70 С 626 КА бўлган “Nexia-2” русумли автомашинани эшиги ва ён ойнаси очиқ қолганидан фойдаланиб, автомашина салонида турган, М.М.Абдурахмоновга тегишли баҳоси 700.000 сўм миқдоридаги “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса жойидан яширинишда ифодаланган қилмишини Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг биринчи қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Р.Нишановнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг ҳаракатлари ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда М.Абдурахмоновнинг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномасини эгаллаш ва уни яшириш айблови билан Ўзбекистон Республикаси ЖК 227-моддаси иккинчи қисмининг “а” банди бўйича нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, Р.Нишонов суд мажлисида, М.Абдурахмоновга тегишли “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини олган пайтида унинг орқасидаги қора рангли резина ғилофида турган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлганлигини кейинчалик билганлиги ҳақида кўрсатув берди. Иш ҳужжатларига кўра, Р.Нишанов қўлга киритилган М.Абдурахмоновнинг номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ИИО ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олиниб, эгасига қайтарилган. Шу сабабли суд, Р.Нишанов М.Абдурахмонов номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномасини ғаразли ёки бошқа паст ниятларда эгалламаганлиги, яширмаганлиги ва нобуд қилмаганлигини инобатга олиб, унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 227моддаси иккинчи қисмининг “а” банди билан нотўғри квалификация қилинганлиги сабабли унинг айбидан чиқаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 01-сонли Қарорининг 15-бандида судларга жарима тариқасидаги жазо турини нафақат ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар, балки оғир жиноятлар содир этишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан ҳам, агар бу жазо қонун санкциясида назарда тутилган бўлса, кенгроқ қўллаш тавсия этилган, 16-бандида, жарима тариқасидаги жазони тайинлаш ва миқдорини белгилашда суд, одатда, унинг амалда тўлана олиниши имкониятидан келиб чиқиши лозим. Бунда, чунончи, судланувчининг моддий аҳволи, шунингдек қарамоғида вояга етмаганлар фарзандлари, кекса ота-онаси борлиги ва ҳ.к.лар инобатга олиниши лозим деб тушунтириш берилган. Суд, Олий суд Пленуми қароридаги раҳбарий тушунтиришларга амал қилиб, Р.Нишановнинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, иш бўйича жабрланувчига етказилган зарарлар қопланганлиги, унинг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, ЖК 169моддасининг биринчи қисми билан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим деб топади. Суд, иш бўйича ашёвий далил деб топилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини М.Абдурахмоновга қайтарилганлигини инобатга олишни; бир дона SD-дискни жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдиришни; иш бўйича процессуал чиқимлар копланганлигини инобатга олишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473моддаларига амал қилиб, суд Нишанов Ровшан Рустамжонович (NISHANOV ROVSHAN RUSTAMJONOVICH) Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдоридаги, яъни 5.625.000 (беш миллион олти юз йигирма беш минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат даромадига ундирилсин. Р.Нишановга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган ҳайдовчилик гувоҳномаси, “Sumsung A-13” русумли телефон аппаратини М.Абдурахмоновга қайтарилганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича жабрланувчи М.Абдурахмоновнинг судланувчи Р.Нишановга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлиги инобатга олинсин. Иш бўйича процессуал чиқимлар копланганлиги инобатга олинсин. Иш бўйича ашёвий далил деб топилган бир дона SD-диск жиноят иши ҳужжатлари билан бирга сақлаш учун қолдирилсин. Ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида ҳукм чиқарган суд орқали Тошкент шаҳар судига берилиши мумкинлиги, агар ҳукм апелляция тартибида кўрилмаган бўлса кассация тартибида қайта кўрилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Раислик қилувчи,судья: С.Мамадиев