Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2205/958 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381376 Claim ID 2782752 PDF Hash e9fdf244332c3f24... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 27
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси збекистон Республикаси ЖК 166 law
ЖКнинг 72-моддаси ЖКнинг 72 law
ЖКнинг 74-моддаси ЖКнинг 74 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖК 168 law
банди билан ЖКнинг 60-моддаси банди билан ЖК 60 law
банди билан ЖКнинг 59-моддаси банди билан ЖК 59 law
илиш ЖКнинг 74-моддаси илиш ЖК 74 law
ЖКнинг 60-моддаси ЖКнинг 60 law
ЖКнинг 73-моддаси ЖКнинг 73 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
йича ЖКнинг 273-моддаси йича ЖК 273 law
ЖПКнинг 83-моддаси ЖПКнинг 83 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси збекистон Республикаси ЖК 34 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
аракатларини ЖКнинг 276-моддаси аракатларини ЖК 276 law
ЖКнинг 34-моддаси ЖКнинг 34 law
ариб ташлашни ва ЖКнинг 57-моддаси ариб ташлашни ва ЖК 57 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
аракатлари ЖК 273-моддаси аракатлари ЖК 273 law
аракатларини ЖКнинг 276-моддаси аракатларини ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 22 law
аракатлари 273-моддаси аракатлари 273 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси збекистон Республикаси ЖК 42 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси унга нисбатан ЖК 57 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Тафтиш инстанциясида маърузачи судья: М.Абидов Биринчи инстанция судининг судьяси: А.Мирзаханов Апелляция инстанциясида маърузачи судья К.Мирсафаев АЖРИМИ 2025 йил 8 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья О.Илхомжоновнинг раислигида, ҳайъат судьялари Ф.Эргашев ва М.Абидовлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Л.Абдураззоқовнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи М.Исломовнинг ҳимоячиси адвокат Д.Пулатованинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 19 январдаги ҳукмига кўра, Исломов Мухаммад-Амин Хабибулла ўғли (ISLOMOV MUXAMMAD-AMIN XABIBULLA O’G’LI), 25.10.1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, ўзбек, бўйдоқ, муқаддам судланган: 1) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 21.04.2010 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “а” банди билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан 1 йил синов муддати белгиланган; 2) жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 28.07.2010 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг 02.04.2012 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 3 йил 7 ой 29 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 3) жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 08.07.2013 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 60-моддаси тартибида 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган; 4) жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 30.08.2013 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми, 61, 62-моддалари тартибида 5 йил 29 кун озодликдан маҳрум қилиш ЖКнинг 74-моддасига асосан ўталмай қолган жазоси 1 йил 10 ой 3 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган; 5) жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 12.07.2016 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б, в” бандлари билан, ЖКнинг 60-моддаси тартибида 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 25.09.2017 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 10 ой 26 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган; 6) жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 21.12.2020 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 08.10.2021 йилдаги ажримига кўра, ЖКнинг 73-моддасига асосан ўталмай қолган 1 йил 3 ой 20 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ибн-Сино 2 мавзеси, 1-уй, 70-хонадонда яшаган, мазкур иш бўйича эҳтиёт чораси сифатида 2022 йил 7 июлдан қамоқда сақланаётганга нисбатан чиқарилган ҳукм ва апелляция инстанциясининг ажрими устидан маҳкум М.Исломов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида 1-1006-2205/958-сонли жиноят ишини тафтиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 19 январдаги ҳукмига кўра, Исломов Мухаммад-Амин Хабибулла ўғли 1-эпизод бўйича эълон қилинган айблов бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а, б” бандлари ҳамда 3-эпизод бўйича ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этилган жиноятга дахли бўлмагани сабабли айбсиз деб топилиб, ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан реабилитация қилинган. М.Исломов иккинчи эпизод бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни 2 содир этганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 7 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияларда ўташ, жазони ўташ муддатини 2022 йил 7 июлдан бошлаб ҳисоблаш белгиланган. Исломов Мухаммад-Амин Хабибулла ўғлига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси тайинланган. Ашёвий далиллар - 7,43 грамм “гашиш”, 22,35 грамм “марихуана ёғи билан”, 1,2 грамм кўкнор бошоғи гиёҳвандлик воситалари йўқ қилиниши, М.Исломовга тегишли бир дона узук ва А.Абидовнинг уйидан олинган электрон тарози тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган. Суднинг ҳукмига кўра, 2022 йил 6 июль куни соат 00:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши ва айланувини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 3-мавзе 67-уй олдида фуқаро Тўлқинов Убайдуллахўжа Зоир ўғли ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотгани учун тўхтатилиб, холислар иштирокида ёнини кўздан кечиришганида унинг эгнидаги шимининг орқа томон бел камари орасидан 1.000 сўмлик пул купюра букланган ҳолда аниқланиб, ушбу купюранинг ичида жигар рангли ўткир ҳидли муминсимон модда аниқланиб олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг 06.07.2022 йилдаги 1159-сонли хулосасига кўра, У.Тўлқиновдан олинган моддалар таркибида таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидраканнабинол” мавжуд бўлиб, умумий оғирлиги 0,46 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси экани аниқланган. Шундан сўнг, У.Тўлқинов таниши Исломов Мухаммад-Амин Хабибулла ўғли гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиши ҳақида маълумот бергани учун ходимлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида У.Тўлқинов томонидан 3 дона серия рақами DC 0332297, СV 0387376, СV 0387375 бўлган 50.000 сўмлик купюралар тақдим қилиниб, ушбу 150.000 сўм пуллар тадбир давомида гиёҳванд моддасини хариди учун У.Тўлқинов томонидан М.Исломовга бергач, М.Исломов ушбу 150.000 сўм пул эвазига таниши А.Абидовнинг хонадонига кириб, гиёҳванд моддасини олиб чиқиб, Олмазор тумани, Беруний кўчасида У.Тўлқиновга озгинадан кўпроқ миқдорни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳванд моддасини ўтказиш жараёнида, У.Тўлқиновнинг ходимларга берган ишорасига асосан ушланиб ёни кўздан кечирилганида М.Исломовнинг чап қўли номсиз бармоғига тақилган 3 муминсимон ҳолдаги гиёҳванд моддаси аниқланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштириб олинган. Суд-кимёвий экспертизасининг 07.07.2022 йилдаги 1165-сонли хулосасига кўра, М.Исломовнинг узугидан олинган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидраканнабинол” мавжуд бўлиб, умумий оғирлиги 0,39 граммга тенг бўлган “гашиш” экани аниқланган. Бундан ташқари, тезкор тадбир давом эттирилиб, А.Абидовнинг яшаш манзили бўлган Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 10-уй, 1-хонадон 2 нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, У.Тўлқинов томонидан тадбир учун М.Исломовга тақдим қилиниб, сўнг М.Исломов томонидан А.Абидовга берилган 3 дона серия рақами DC 0332297, СV 0387376, СV 0387375 бўлган 50.000 сўмлик жами 150.000 сўм миқдоридаги пуллар ҳамда А.Абидов томонидан келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган, хонадон ошхонасидаги музлатгич устидан 2 бош кўкнор ўсимлиги, умумий оғирлиги 22,4 граммга тенг бўлган “марихуана” ҳамда умумий оғирлиги 6,77 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситалари, электрон тарози аниқланиб, холислар иштирокида баённома расмийлаштириб олинган. Шундай қилиб, А.Абидов озгинадан кўпроқ миқдорни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳванд моддасини 150.000 сўм эвазига М.Исломовга ўтказган ҳамда кўп миқдордаги 2 бош кўкнор ўсимлиги, 22,4 граммга тенг бўлган “марихуана”, 6,77 граммга тенг бўлган “гашиш” моддаларини келгусида сотишга суиқасд қилган. Суд-кимёвий экспертизасининг 07.07.2022 йилдаги 1166-сонли хулосасига кўра, А.Абидовнинг хонадонидаги 6,77 граммга тенг бўлган модда “гашиш” экани; 22,4 граммга тенг бўлган модда “марихуана” экани; 2 дона оч яшил рангли ўсимлик бошоқлари 1,23 граммга тенг бўлган модда “кўкнорсимон сомони” экани аниқланган. Суд ташаббуси билан тайинланган 20.12.2022 йилдаги 2094-сонли суд-кимёвий экспертизаси хулосасига кўра: 1) У.Тўлқиновдан олинган 0,36 граммни ташкил қилган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан М.Исломовдан олинган (объект №1) 0,35 граммни ташкил қилган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси билан А.Абидовдан олинган (объект №2.2) 6,72 граммни ташкил этган “гашиш” гиёҳвандлик воситаларининг таркиби бир-бирига мос эмас ҳамда уларнинг таркибидаги қўшимча компонентлар (никотин ва кариофиллен) мавжудлиги бир манбани ташкил этмаслиги; 2) М.Исломовдан олинган (объект №1) 0,35 граммни ташкил қилган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси билан А.Абидовдан олинган (объект № 2.2) 6,72 граммни ташкил этган “гашиш” гиёҳвандлик воситаларининг таркибидаги кариофиллен ва каннабиноидлар гуруҳига кирувчи каннабидиол, тетрагидроканнабинол, каннабинолларнинг хроматограмадаги чиқиш вақти ва компанентларнинг миқдорий фоизи бўйича бир-бирига мос бўлиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари бир турдаги ҳамда бир манбани ташкил этиши аниқланган. 4 Мазкур ҳукм билан Тўлқинов Убайдуллохўжа Зойир ўғли ва Абидов Абдуманноп Абдукадировичлар ҳам судланган бўлиб, улар томонидан тафтиш шикояти (протести) келтирилмаганлиги сабабли уларнинг қисми муҳокама қилинмайди. Судланган М.Исломов тафтиш шикоятида, гиёҳвандлик воситани ўзининг истеъмоли учун сақлаб, истеъмол қилганлигини тан олишини, гиёҳвандлик воситани телеграм орқали сотиб олганлигини, судланувчи А.Абидовдан сотиб олмаганлигини, ҳеч кимга сотиш нияти бўлмаганлигини, айби гувоҳ ва судланувчиларнинг кўрсатувларида ҳам тасдиғини топмаганлигини, ҳолатлар ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилмаганлигини, судланувчи У.Тўлкинов унга нисбатан туҳмат қилиб, таъзиқ остида кўрсатма берганлигини кўрсатиб, унинг ҳаракатларини ЖКнинг 276-моддаси 2-қисмига қайта малакалаб, ЖКнинг 34-моддасини чиқариб ташлашни ва ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, енгил жазо тайинлашни сўраган. Тафтиш инстанцияси иш бўйича судья М.Абидовнинг маърузасини, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шариповнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги хулосасини, судланувчи М.Исломовнинг ҳимоячиси адвокат Д.Пулатованинг шикоятни қувватлаб берган фикрини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди томонидан жиноят ишини судда кўришда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22, 26-моддалари талабларига тўлиқ риоя қилинган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Маҳкум М.Исломовнинг суд ҳукмида баён этилган жиноятни содир этганликдаги айби, унинг ўз айбига судда қисман иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан ташқари, гувоҳ Б.Рахмонов, Ф.Тураев, Л.Шарипова, У.Исломов, қўшимча гувоҳ Ш.Хамедов, М.Жалолов, Ш.Хазратовларнинг кўрсатувлари, судланувчи У.Тўлқинов, А.Абидовларнинг тергов жараёнида адвокатлари иштирокида М.Исломовнинг айбини фош қилувчи кўрсатмалари, тезкор-қидирув тадбири ўтказиш қарори, режа-топшириқ, ашёни олиш, пулларни тақдим қилиш ва турар жойни кўздан кечириш баённомалари, суд-кимёвий экспертизаси хулосалари, сўроқ ва юзлаштириш баённомалари ҳамда иш бўйича тўпланган суд терговида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан исботланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида” Қарорининг 25-бандида, 5 “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб тушунтириш берилган. Судлов ҳайъати маҳкум М.Исломовнинг тафтиш шикоятидаги гиёҳвандлик воситани ўзининг истеъмоли учун сақлаганлиги, ҳеч кимга сотиш нияти бўлмаганлиги, айби гувоҳ ва судланвучиларнинг кўрсатувларида ҳам тасдиғини топмаганлиги, ҳолатлар ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқилмаганлиги, унинг ҳаракатларини ЖКнинг 276-моддаси 2-қисмига қайта малакалаш лозимлиги ҳақидаги важларига Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95 ва 112-моддаларини талаби асосида баҳо бериб, тергов материалларини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 22-моддаси бўйича синчковлик билан тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб чиқиб, ушбу важлар тезкор тадбир давомида У.Тўлқинов ушлангандан сўнг мазкур гиёҳвандлик воситасини сотиб олган М.Исломовга нисбатан ўтказиладиган тадбирда иштирок этишга рози бўлиб, ўз ихтиёри билан 150.000 сўм пул маблағлари серия ва рақамларини ёзган ҳолда расмийлаштириб, М.Исломовга гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун тақдим қилингандан сўнг, М.Исломов мазкур пулларни У.Тўлқиновга бериб, ундан У.Тўлқиновга бериш учун “гашиш” гиёҳвандлик воситасини олиб, У.Тўлқинов билан учрашиб ўтказмоқчи бўлган вақтда далилий ашё билан ушланганлиги ҳолати билан, шу билан бирга судланувчи А.Абидов, гувоҳ Л.Шарипова, қўшимча гувоҳлар Ш.Хамедов ва М.Жалоловларнинг кўрсатувлари билан рад қилинади ҳамда ишончга сазовор бўлмаган ушбу важларни судни чалғитиш ва жавобгарликни енгиллаштириш мақсадида келтирилган деб топади. Бундан ташқари, судланувчи У.Тўлқиновга нисбатан тазйиқ ўтказилган ҳолати ҳеч бир ишончли далил билан исботланмаган, сабаби у адвокат иштирокида сўроқ қилинган бўлиб, эътиборли томони, судланувчи М.Исломов бошидан кўрсатув беришдан бош тортиш ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳаттоки бошқа жиноий шериклари унга қарши кўрсатма бераётган пайтда ҳам узуги тагидан чиққан гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаганини ҳам тан олмасдан, суриштирув жараёнида узуги тагидан чиққан модда гиёҳвандлик воситаси эканлигига 6 шубҳа билдириб, тергов давомида кўрсатув беришдан бош тортиб, айбига умуман иқрор бўлмаган, тергов жараёни охирида эса позицияни ўзгартириб, гиёҳвандлик воситасини ўзининг истеъмоли учун сақлаб келганини айтиб, манбасини исботлаб бера олмаган, бу эса М.Исломов кўрсатувларини бир неча маротаба ўз хоҳишига қараб ўзгартиришга имкони бўлганлигидан, у билан бошқа судланувчиларга нисбатан тазйиқ ўтказилмаганидан далолат беради. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан маҳкум М.Исломовнинг жиноий ҳаракатлари 273-моддаси 3-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси 4-қисмига мувофиқ давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 42-моддаси 2-қисмига мувофиқ жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 1, 3-бандларида, судларнинг эътибори жиноят учун жазо чорасини тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилларига қатъий амал қилишга қаратилиши, жазо адолатли бўлиши ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклигига; 26-бандида, озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда – ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди, судланувчи М.Исломовга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда одиллик ҳамда инсонпарварлик принципларига таянган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, унинг айбига қисман иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида эътироф этиб, жиноятни ғараз ниятларда содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этиб, жиноятнинг оғирлик даражаси ва хусусиятини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида 7 жазо тайинланиб, ЖКнинг 34-моддаси 3-қисми “б” банди талабига кўра ўта хавфли рецидивист деб топиш ҳақида тўғри хулосага келган. Шунингдек, суд-наркология экспертизасининг 2022 йил 23 август кунидаги 1411-сонли хулосасига асосан М.Исломов гиёҳвандликдан мажбурий даволанишга муҳтож эканлиги сабабли, биринчи босқич судининг унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан жазони ўташ жойларида гиёҳвандликдан тиббий йўсинда мажбурий даволаниш чорасини қўллаш ҳақидаги хулосаси ҳам асослидир. Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди томонидан туман судининг ҳукмининг М.Исломовга оид қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли қарор қабул қилинган. Судлов ҳайъати, ҳозирда мазкур тоифадаги жиноятлар сони ошиб, кескин кураш кетаётганлигини, М.Исломов оғир даражадаги жиноятни содир этганлигини, унинг шахсини, муққадам судланганлигини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш мумкин эмас деган қатъий хулосага келиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, тайинланган жазони енгиллаштиришни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди. Қайд этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун етарли эмас деб ҳисоблаб, уларни ўзгаришсиз қолдиришни, иш бўйича келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 478, 510, 5213, 4, 6-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати АЖРИМ Қ И Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2023 йил 19 январдаги ҳукмининг ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 7 мартдаги ажримининг Исломов Мухаммад-Амин Хабибулла ўғлига оид қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Келтирилган шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш ёки протест билдиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья /имзо/ О.Илхомжонов Ҳайъат судьялари: /имзо/ Ф.Эргашев /имзо/ М.Абидов Аслига тўғри, судья: 8