Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/2137 Дата решения 19.12.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ипотека-банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Голд ФИШ Андижан масъулияти чекланган жамияти
Source ID 987366 Claim ID 3053652 PDF Hash 7cef02904bddc2a7... Загружено 09.04.2026 08:14 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 292-моддаси ФКнинг 292 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/2137-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг даъвогар- АТИБ “Ипотекабанк” манфаатида, жавобгарлар- “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти ва “Yangiqo`rgon sharob savdo” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили М.Солиев (ишончнома асосида), жаавобгар жамият раҳбари А.Қўзибоевларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТИБ “Ипотекабанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ва “Yangiqo`rgon sharob savdo” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)лардан №G_10+105-сонли кредит шартномаси бўйича асосий танидан қарз 817 059 505,69 сўм, кредит танидан муддати ўтган қарз 125 701 462,42 сўм, ҳисобланган фоиз 4 122 319,20 сўм, муддати ўтган фоиз 49 501 336,17 сўм, ҳисобланган пеня 8 937 650,49 сўм, 2021 йил 7 май кунги №G_10+105-сонли кредит шартномаси бўйича кредит танидан асосий қарз 100 000 000 сўм, кредит танидан муддати ўтган қарз 50 000 000 сўм, ҳисобланган фоиз 1 035 616,36 сўм, муддати ўтган фоиз 18 511 644,17 сўм, ҳисобланган пеня 2 830 695,68 сўм ундириш, ундирувни гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 5 декабрь кунги ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб қувватлаш Давлат жамғармаси ҳамда Улуғнор туман хокимлиги мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада қайд этилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли ҳам тўловларни амалга оширмаганлигини, бир неча маротаба огоҳлантирилганлигини, суд кунига мавжуд қарздорликлар ортганлигини, даъво аризада қайд этилган шартномалар битта шартнома эканлигини, фақатгина жавобгарнинг буюртмасига асосан кредит маблағлаари қисмларга бўлиб чиқарилганлиги ва алоҳида тўлов жадвали қилинганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво ариза юзасидан эътирози йўқлигини, белгиланган муддатларда тўловлар тўланмаганлигини, ўтган йилларда балиқ етиштириш учун сарфларган маблағлар ўзини оқламаганлигини, ҳозирда балиқлар етилганлигини, бозорда балиқ нархлари ортишини кутаётганлигини, махсулотлар сотилиши билан қарздорликни тўлиқ тўлаб беришлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришликни сўради. Қўшимча жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида почта алоқа хизмати орқали ҳамда судья ёрдамчиси томонидан жамият раҳбарининг телефон алоқа хизмати орқали хабардор этган, бироқ унинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади. Қўшимча жавобгар раҳбари томонидан судья ёрдамчисига жамият тугатиш жараёнида эканлиги баён этилган. Суд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг интернет тармоғидаги расмий “Registr.stat.uz” сайти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини суднинг ЭМБга интергация қилинган маълумотлар базасида фаолият кўрсатаётган жамият эканлиги аниқланди. Суд ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТИБ “Ипотекабанк” Андижон вилоят филиали ва “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2020 йил 22 июнда №105-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, 1 350 000 000 сўм, шундан 950 000 000 сўм қисми 60 ой муддатгача, 12 ой имтиёзли давр билан, 400 000 000 сўм қисми 18 ой муддатгача, 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 22,5 фоиз устама, шундан 950 000 000 сўм қисми учун 11,25 фоиз, 400 000 000 сўм қисми бўйича 5,62 фоизи Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация маблағлари ҳисобидан тўлаш шарти билан интенсив усулда балиқ етиштириш мақсадида техника хизматидан фойдаланиш, омухта ем сақлаш омборхонаси ва балиқчилар хонаси қуриш мақсадида қурилиш материаллари, ускуналар, балиқ чавоқлари ва омухта ем сотиб олиш учун пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва Улуғнор туман хокимлиги ўртасида 2022 йил 15 июль куни “Ипотека шартномаси” имзоланган бўлиб, ипотека шартномаси кўра Улуғнор туман хокимининг 2020 йил 16 майдаги 173-қ-сонли қарори билан ажратилган Улуғнор туман “Жалақудуқ” массиви 116к-қисм контурдан 1,1 гектар ер майдони, 2021 йил 5 майдаги 497-сонли “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида” шартнома ҳамда “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги Давлат реестрига ULUT0209115-тартиб рақами билан рўйхатга олинган, 17:11:000183566-рақамли кадастр хужжатга асосан ер ижара ҳуқуқига асосан “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган 1,1 гектардаги интенсив усулда балиқ боқиш ҳовузи гаровга қўйилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига кўра, қонунчиликда мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусийлаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас. Қонуннинг 12-моддасида, ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўзўзидан ҳақиқий бўлмаслиги белгиланган. Демак, мазкур ипотека шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган ҳолда тасдиқланмаган. Юқоридагиларга асосан суд ундирувни гаровдаги 2020 йил 16 майдаги 173-қ-сонли қарори билан “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамиятига ажратилган Улуғнор туман “Жалақудуқ” массиви 116к-қисм контурдан 1,1 гектар ер майдони, 2021 йил 5 майдаги 497-сонли “ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш ҳақида” шартнома ҳамда “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги Давлат реестрига ULUT0209115-тартиб рақами билан рўйхатга олинган, 17:11:000183566-рақамли кадастр хужжатга асосан ер ижара ҳуқуқига асосан тегишли бўлган 1,1 гектардаги интенсив усулда балиқ боқиш ҳовузига қаратиш талабини рад этишни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга кредит маблағлари берилган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Жавобгар 2022 йил 22 ноябрь ҳолатига жами 175 701 462,42 сўм муддати ўтган кредит асосий қарз, 5 157 935,56 сўм фоиз, 68 012 980,34 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Жавобгар томонидан кредит асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни сурункали равишда амалга оширмасдан келган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 6.1.6-бандига кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар тўланмаганда; ажратилган кредитнинг қайтариш турли сабабларга кўра таъминланмаган бўлиб қолган ҳолларда, шунингдек кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни муддатидан олдин, жумладан ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг жами 917 059 505,69 сўм асосий кредит қарз, 175 701 462,42 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 157 935,56 сўм фоиз, 68 012 980,34 сўм муддати ўтган фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади. Даъвогар жавобгардан муддатида амалга оширилмаган кредит тўловлари учун жами 11 768 345,87 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.4-бандида, фоизларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келганлиги учун қарздор банкга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган. Суд даъвогар томонидан талаб этилган пеня суммаси ҳисоб-китоби ўрганилган тўғри хисобланганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини мухокама этиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига риоя этишлари, уларнинг молиявий холатларини инобатга олиб 3 150 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгарлардан солидар тартибда ундиришни сўраган. Кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан мажбуриятларни бажарилиши таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2020 йил 22 июлда №01-сонли кафилик шартномаси тузилган. Мазкур кафиллик шартномасининг 2-бўлимига мувофиқ, кафил кредитор олдида шу жумладан фоизлар тўлаш, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар хажмда 1 687 500 000 сўм миқдорида жавоб бериш мажбуриятини ва жавобгарлигини ўз зиммасига олишликка келишилган. ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд даъвогарнинг қарздорликни солидар тартибда ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Суд, иш бўйича суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджети давлат божи тўловини ундиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қисман қаноатлантирилсин. АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Yangiqo`rgon sharob savdo” масъулияти чекланган жамиятлари ҳисобидан солидар тартибда 917 059 505,69 сўм асосий кредит қарз, 175 701 462,42 сўм муддати ўтган асосий қарз, 5 157 935,56 сўм фоиз, 68 012 980,34 сўм муддати ўтган фоиз, 3 150 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. “Gold Fish Andijan” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 23 554 004,58 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев