← Назад
Решение #698097 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| суд ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2022 йил 16 декабрь
№ 4-1603-2201/2881
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– «Фарғона нефтни
қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг жавобгар– «Тўрақўрғон нефт базаси»
МЧЖ ҳисобидан жами 6.391.408.146,03 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари Б.Гулйигитов, Ш.Халимов,
С.Эгамбердиев (ишончномалар асосида), жавобгар вакили Х.Мухсиддинов
(ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи» МЧЖ ҳамда «Тўрақўрғон нефт базаси» МЧЖ ўртасида 2019 йил 14
августда №174 сб-сонли комиссия шартномаси тузилган. Мазкур
шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 1047,997
тонна АИ-80 маркали автобензин, 102,061 тонна Л-40 маркали дизель
ёқилғиси умумий суммаси 6.094.122.582,29 сўмлик махсулотлар етказиб
берилган.
Шартноманинг
3.2-бандига
кўра,
жавобгар
тайёр
нефт
махсулотларини сотиш бўйича якуний истеъмолчи билан шартнома
тузганда, даъвогарнинг ҳисоб рақамига сотилган махсулот учун пул тўлаш
кўзда тутилган. Шартноманинг 3.3-бандига кўра эса, якуний истеъмолчига
махсулотни сотиш 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов қилинганиданг
сўнг амалга оширилиши лозимлиги кўзда тутилган. Шартноманинг 3.4бандига кўра, якуний харидордан тушган пул маблағлари бўйича оператив
маълумот олиш учун даъвогар жавобгарга банкдан керакли аълумот
олишга тегишли хуқуқлар берган.
Бироқ, жавобгар даъвогардан олинган нефт махсулотларини
олдиндан тўловсиз сотганлиги оқибатида 2020 йил 30 апрелдан буён
6.87.055.378,03 сўм муддати ўтган дебитор қарздор бўлиб қолган. Ушбу
қарзни тўлаш чорасини кўрмаган.
Шу асосда, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 6.087.055.378,03 сўм асосий қарз ҳамда тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун 304.352.768 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни
сўраган.
Жавобгар
вакили
даъвогар
билан
медиатив
келишувга
эришилганлигини инобатга олиб, қонуний тўхтамга келишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Фарғона нефтни қайта ишлаш
заводи» МЧЖ ҳамда «Тўрақўрғон нефт базаси» МЧЖ ўртасида 2019 йил 14
августда №174 сб-сонли комиссия шартномаси тузилган. Мазкур
шартнома шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга 1047,997
тонна АИ-80 маркали автобензин, 102,061 тонна Л-40 маркали дизель
ёқилғиси умумий суммаси 6.094.122.582,29 сўмлик махсулотлар етказиб
берилган.
Шартноманинг
3.2-бандига
кўра,
жавобгар
тайёр
нефт
махсулотларини сотиш бўйича якуний истеъмолчи билан шартнома
тузганда, даъвогарнинг ҳисоб рақамига сотилган махсулот учун пул тўлаш
кўзда тутилган. Шартноманинг 3.3-бандига кўра эса, якуний истеъмолчига
махсулотни сотиш 100 фоиз миқдорида олдиндан тўлов қилинганиданг
сўнг амалга оширилиши лозимлиги кўзда тутилган. Шартноманинг 3.4бандига кўра, якуний харидордан тушган пул маблағлари бўйича оператив
маълумот олиш учун даъвогар жавобгарга банкдан керакли аълумот
олишга тегишли хуқуқлар берган.
Бироқ, жавобгар даъвогардан олинган нефт махсулотларини
олдиндан тўловсиз сотганлиги оқибатида 2020 йил 30 апрелдан буён
6.087.055.378,03 сўм муддати ўтган дебитор қарздор бўлиб қолган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган огохлантириш хатлари
оқибатсиз қолдирилиб, мазкур қарздорлик суммаси жавобгар томонидан
тўлаб берилмаган. Бунга кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан
6.087.055.378,03 сўм асосий қарз ҳамда тўлов муддати кечиктирилган
кунлар учун 304.352.768 сўм пеня жами 6.391.408.146,03 сўм ундиришни
сўраган. Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этганлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг
келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини
юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПК 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар
қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда
медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган ҳамда улар ўртасида
2022 йил 15 декабрда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда
тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
«Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида эса агар тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Ушбу
қонун нормалари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш
натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд ИПК 107-моддасининг 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров