Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/570 Дата решения 08.05.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 381179 Claim ID 2811349 PDF Hash 34e4441e7d3d1221... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми збекистон Республикаси ЖК 1261 3 law
ЖКнинг 661-моддаси ЖКнинг 661 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисми збекистон Республикаси ЖПК 583 5 law
збекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми збекистон Республикаси ЖПК 84 4 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
Текст решения Оригинал (узб.)
№1-1006-2505/570-сонли бўйича Чилонзор туман суди, "Чўпон-ота" маҳалла фуқаролар йиғини биносида, сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, гумонланувчи А.Ахмедов ва унинг ҳимоячиси адвокат Ю.Хасанов ҳамда жабрланувчи К.Ҳаққуловаларнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан гумонланган: 2000 йил 08 июнь куни Қашқадарё вилоятида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ўзбек, маълумоти ўрта, якка тартибдаги тадбиркор, оилали, бир нафар фарзанди бор, судланмаган, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Чоштепа МФЙ, 36-уйда яшовчи Ахмедов Аизбек Фарход ўғли (AXMEDOV AZIZBEK FARXOD O’G’LI)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Дастлабки тергов органи ҳужжатларига кўра, А.Ахмедов 2025 йил 24 март куни соат 20:30ларда, Чилонзор тумани, “Ал-Хоразмий” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ахмад жўжа” номли умумий овқатланиш ресторанида бўла туриб, шу ерда бўлган ўзининг турмуш ўртоғи Хаққулова Кибора Акбар қизи билан ўзаро тортишиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида, К.Хаққулованинг юзига қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Гумонланувчи А.Ахмедов суд мажлисида, ярашув тўғрисида ариза тақдим қилиб, айбига тўлиқ иқрор эканлиги, қилмишидан пушаймонлиги, содир этган қилмишининг оқибатларини англаганлиги, жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги, ҳозирда жабрланувчи билан ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, жиноят ишини тугатишни сўради. Жабрланувчи К.Ҳаққулова суд мажлисида, ярашув тўғрисидаги ариза тақдим қилиб, гумонланувчи А.Ахмедовга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги, етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги, аризани ўз хоҳиши билан ёзгани, ярашув суд томонидан тасдиқланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларини тушунганлигини айтиб, жиноят ишини тугатишни сўради. 1 1261-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлган бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Суд, жабрланувчи К.Ҳаққулова ҳамда гумонланувчи А.Ахмедов томонидан ярашув тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумонланувчининг айбига иқрорлиги, муқаддам судланмаганлиги, етказилган зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, ярашув гумонланувчига жабрланувчининг бирон-бир тазйиқсиз, ўз хоҳиши билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 1 126 -моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, А.Ахмедовга нисбатан жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим топади. Суд, жабрланувчи К.Ҳаққуловага Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддасининг 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқлангандан сўнг, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишларини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 84-моддасининг 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси ЖК 1261-моддасининг 3-қисми билан гумонланувчи Ахмедов Аизбек Фарход ўғли (AXMEDOV AZIZBEK FARXOD O’G’LI)га нисбатан жиноят иши, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан томонларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Жабрланувчи К.Ҳаққуловага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқлари йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози тарафлар ўн сутка ичида Тошкент шаҳар судига жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ажрими устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи А.А.Мухиддинов 2